Республикада от спортини янада оммалаштириш, ипподромни модернизация қилиш ва «Марказий ипподром» очиқ акциядорлик жамияти фаолиятини ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.01 Умумий қоидалар]
1. «Тошкент отчопари» масъулияти чекланган жамиятнинг давлатга тегишли активлари ва мол-мулки негизида устав фонди 16575,11 млн сўм бўлган ва ундаги улушларни қуйидагича тақсимлаган ҳолда «Марказий ипподром» очиқ акциядорлик жамияти таъсис этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.03.00 Қўмиталар]
14945,53 млн сўмни ташкил қиладиган 90,17 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси улуши;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.01 Умумий қоидалар]
«Марказий ипподром» очиқ акциядорлик жамиятининг акцияларини қўшимча равишда чиқариш, устав фонди миқдорини камида 29,5 млрд сўмгача етказиш, уларни жойлаштиришдан олинган маблағларни фақат ушбу қарорнинг 2-бандида кўрсатилган вазифаларни амалга оширишга сарфлаш учун жамиятнинг махсус мақсадли ҳисоб рақамига йўналтириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 517-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 700-модда)
«Марказий ипподром» очиқ акциядорлик жамиятининг Кузатувчи кенгаши таркибига Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси номидан Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, Давлат мулки қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари ва От спорти федерацияси раиси киритилади, кўрсатиб ўтилган лавозимлар бўш турган тақдирда унинг таркибига зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 майдаги 288-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 20-сон, 367-модда)
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.01 Умумий қоидалар;
3.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.07.00 Спорт иншоотлари ва жиҳозлари]
республикада от спортининг асосий базаси сифатида «Марказий ипподром» очиқ акциядорлик жамиятини модернизация қилиш ва янада ривожлантириш тадбирлари режасини бир ой муддатда ишлаб чиқиш;