1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.12.00 Геология;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.04.00.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.04.04.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш. Фойдаланиш турлари / 11.04.04.05 Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Геология-разведка ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 27 августдаги ПҚ-1396-сон қарорига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 23 декабрь,
ПФ-4256-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 23 декабрдаги ПФ-4256-сон Фармонига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 9 декабрдаги ПФ-3358-сон Фармони иловаси VI бўлимининг 7-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси».
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлигини Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш Давлат инспекциясига айлантириш тўғрисида» 2004 йил 9 июлдаги ПФ-3454-сон Фармонининг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 7 июндаги ПҚ-649-сон қароридаги:
«4. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, «Саноатгеоконтехназорат» Давлат инспекцияси, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари корхоналар ва ташкилотлар томонидан ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензияларни олмасдан туриб фойдали қазилмаларни қазиб олишга йўл қўймаслик устидан доимий назоратни амалга оширсин»;
б) Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомда:
1-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Мазкур Низом норуда фойдали қазилмаларга эга бўлган ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган тартиб ва шартларга татбиқ этилмайди»;
9-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Қаттиқ фойдали қазилмаларни тажриба-саноат усулида қазиб олишга тажриба-саноат усулида қазиб олиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензияга мувофиқ берилган майдонда (участкада) чамалаб баҳоланган тасдиқланган (ҳисобга олинган) захираларнинг тўрт фоизигача бўлган ҳажмларда йўл қўйилади»;
12-бандда «Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш Давлат инспекциясига» ва «Саноатконтехназорат» сўзлари тегишли равишда «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси» ва «Саноатгеоконтехназорат»сўзлари билан алмаштирилсин;
21-бандда ва 32-банднинг тўртинчи хатбошидаги «Давлат геология қўмитаси ҳузуридаги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Ошкора савдоларнинг бошланғич шартлари ўттиз кун мобайнида бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, «Саноатгеоконтехназорат» Давлат инспекцияси ва «Ўзбекнефтгаз» МХК билан (углеводородлар бўйича) келишиб олинади»;
«81. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартлари лойиҳаси ўттиз кун мобайнида, йирик ва энг мураккаб объектлар бўйича эса материаллар келиб тушган пайтдан бошлаб олтмиш кун мобайнида Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, «Саноатгеоконтехназорат» Давлат инспекцияси ва «Ўзбекнефтгаз» МХК билан (углеводородлар бўйича) бир вақтнинг ўзида келишиб олинади»;
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «DAEWOO INTERNATIONAL» (Корея Республикаси) корпорацияси билан Ўзбекистон Республикасининг Устюрт минтақасидаги Қосқудуқ ва Ашибулоқ инвестиция блокларида геология-разведка ишларини олиб бориш бўйича Битимни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 28 апрелдаги ПҚ-846-сон қарорининг 6-бандида «Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси ҳузуридаги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «PETRONAS» (Малайзия) корпорацияси билан геология-қидирув ишлари, конларни қазиш ва обод қилиш ҳамда нефтгазкимёни ривожлантириш соҳасида ҳамкорликни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 2 майдаги ПҚ-854-сон қарорининг 7-бандида «Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Корея миллий нефть корпорацияси билан Ўзбекистон Республикасининг Фарғона минтақасидаги Наманган-Тергачи ва Чуст-Поп инвестиция блокларида геология-разведка ишларини олиб бориш ҳақидаги Битимни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 31 мартдаги ПҚ-1085-сон қарори 3-бандининг тўртинчи хатбошида «Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги» сўзлари « Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги» сўзлари билан алмаштирилсин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 мартдаги ПҚ-4629-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.03.2020 й., 07/20/4629/0258-сон)
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мингбулоқ конини разведка қилишни давом эттириш ва ишлаб чиқиш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 15 апрелдаги ПҚ-1323-сон қарорининг 11-бандидаги «Саноатконтехназорат» сўзи «Саноатгеоконтехназорат» сўзи билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 510-модда; 06.03.2020 й., 07/20/4629/0258-сон; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.06.2020 й., 06/20/6010/0776-сон)