toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 05.01.2019
Ҳужжат 01.01.2011 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
буйруғи
Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 20 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2165]
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 4 январдаги 3-мҳ-сонли «Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3114, 04.01.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Адлия органлари ва муассасалари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 37-сон, 313-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 27 августдаги 370-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 15-16-сон, 138-модда) мувофиқ буюраман:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
3. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (С. Нуриев) ва Нотариат, ФҲДЁ ва адвокатура бошқармаси (Д. Якубова) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ўн кун муддат ичида барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да нашр этилишини таъминласин.
4. Мазкур буйруқ 2011 йил 1 январдан бошлаб кучга киради.
5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари Е. Каньязов зиммасига юклансин.
Вазир Р. МУҲИТДИНОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 20 декабрь,
303-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 декабрдаги 303-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом «Нотариат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 42-модда) 15-моддасига мувофиқ нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов (бундан кейинги ўринларда танлов деб юритилади) ўтказиш тартибини белгилайди.
I. Умумий қоидалар
1. Танлов Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси (бундан кейинги ўринларда комиссия деб юритилади) томонидан ўтказилади.
Комиссиянинг ишчи органи бўлиб Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Нотариат, ФҲДЁ ва адвокатура бошқармаси (бундан кейинги ўринларда ишчи орган деб юритилади) ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Танлов нотариус лавозими бўш бўлган тақдирда ёки қўшимча (янги) нотариус лавозими таъсис этилганда ўтказилади.
Нотариуснинг ҳомиладорлик ва туғиш таътилларига, шунингдек, болаларни парваришлаш таътилларига чиқиши муносабати билан нотариус лавозими вақтинча бўшаган ҳолларда ҳам танлов ўтказилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Комиссия мажлисининг баённомалари ҳар бир нотариус лавозими учун алоҳида юритилиши мумкин.
II. Танлов ўтказишни ташкил этиш
4. Нотариус лавозими бўшагандан (вақтинча бўшагандан) кейин Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари (бундан кейинги ўринларда адлия бошқармалари деб юритилади) бу ҳақда буйруқ чиқарилган куннинг эртасидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигини (буйруқни илова қилган ҳолда) хабардор қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тегишли адлия бошқармасининг хабарномаси олинган ёки қўшимча (янги) нотариус лавозими таъсис этилган кундан бошлаб етти кун ичида ишчи орган томонидан марказий рўзномаларда ҳамда адлия бошқармалари орқали маҳаллий рўзномаларда танлов ўтказиш тўғрисида эълон берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Танлов ўтказиш тўғрисидаги эълонда қуйидагилар кўрсатилиши лозим:
нотариус лавозимига танлов ўтказилаётган давлат нотариал идорасининг номи;
танловда иштирок этувчиларга қўйиладиган талаблар. Ушбу талаблар мазкур Низомнинг 6-бандига мувофиқ эълон қилинади;
танловда иштирок этиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар ва уларни тақдим этишнинг охирги санаси. Бунда ҳужжатларни тақдим этиш муддати камида бир ой этиб белгиланади;
танлов ўтказиш жойи ва айрим ҳолларда танлов ўтказиш санаси.
Агар танлов нотариуснинг ҳомиладорлик ва туғиш таътилларига, шунингдек, болаларни парваришлаш таътилларига чиқиши муносабати билан ўтказилаётган бўлса, эълонда бу ҳақда кўрсатиб ўтилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Танлов ўтказиш тўғрисидаги эълон қўшимча равишда марказий ва маҳаллий телевидение, радио ҳамда интернет тармоғи орқали берилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Битта нотариал идоранинг икки ёки ундан ортиқ нотариус лавозимларига танловлар комиссиянинг алоҳида мажлисларида ўтказилади.
6. Танловда йигирма беш ёшдан кичик бўлмаган, олий юридик маълумотга, юридик мутахассислик бўйича камида уч йил муддатли иш стажига эга бўлган, шу жумладан давлат нотариал идорасида камида икки йил муддатли стажировкани ўтаган, малака имтиҳонини топширган Ўзбекистон Республикаси фуқароси иштирок этиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Малака имтиҳонини топширган, лекин нотариус лавозимида уч йил мобайнида ишламаган фуқаро малака имтиҳонини қайта топширганидан кейин танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади.
Қуйидагилар танловда иштирок этиши мумкин эмас:
белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахс;
қасддан содир этган жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахс;
ўз касбий фаолиятига мос келмайдиган қилмишлар содир этганлиги учун нотариус, адвокат, терговчи, прокурор, судья ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг бошқа ходими сифатидаги ваколати белгиланган тартибда тугатилган шахс.
7. Танловда иштирок этиш истагини билдирган шахс (бундан кейинги ўринларда талабгор деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
комиссия номига ариза;
паспорт нусхаси;
белгиланган шаклда тўлдирилган шахсий варақа;
меҳнат дафтарчасининг нотариал ёки иш жойида тасдиқланган нусхаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
талабгорнинг малака имтиҳонини топширганлиги тўғрисида малака комиссиясининг (қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда комиссиянинг) қароридан кўчирма, мазкур банднинг саккизинчи ва тўққизинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно;
Кейинги таҳрирга қаранг.
охирги иш жойидан берилган меҳнат фаолияти тўғрисидаги тавсифнома.
Мазкур Низомнинг 6-банди иккинчи хатбошисида кўрсатилган талабгорлар малака имтиҳонини қайта топширганлиги тўғрисида малака комиссиясининг (қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда комиссиянинг) қароридан кўчирма тақдим этади.
Охирги уч йил мобайнида нотариус лавозимида ишлаган шахслардан малака имтиҳонини топширганлиги ёки қайта топширганлиги тўғрисида малака комиссиясининг қароридан кўчирма талаб қилинмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Танловда иштирок этиш учун тақдим этилган ҳужжатлар ишчи орган томонидан қабул қилинади ва талабгорга қабул қилиб олинган ҳужжатлар рўйхати ва санаси кўрсатилган тилхат берилади. Ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг девонхонасида рўйхатдан ўтказилади.
Ишчи орган талабгор томонидан тақдим этилган ҳужжатларни қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас. Ҳужжатлар тақдим этишнинг охирги санасидан сўнг тақдим этилган ҳужжатлар қабул қилинмайди, ҳужжатларни тақдим этиш муддати давомида ҳужжатларни топширишда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш мақсадида топширилган ҳужжатлар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Ишчи орган томонидан ҳар бир талабгорнинг ҳужжатлари алоҳида ўрганиб чиқилади. Талабгорни танловда иштирок этишини рад этишга асослар мавжуд бўлса, ишчи орган томонидан бу ҳақда хулоса тузилади. Мазкур хулоса комиссия раиси томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Барча талабгорларнинг ҳужжатларини ўрганиш натижаларига кўра, ишчи орган томонидан танлов ўтказиш тўғрисида ёки танлов ўтказишга қайта эълон бериш тўғрисида хулоса тузилади ва у комиссия раиси томонидан тасдиқланади. Танлов ўтказиш тўғрисидаги хулосада танлов ўтказиладиган сана кўрсатиб ўтилиши лозим, агар танлов ўтказиш тўғрисидаги эълонда танлов ўтказиладиган сана кўрсатилмаган бўлса.
10. Қуйидаги ҳолларда ишчи орган томонидан танлов ўтказишга қайта эълон бериш тўғрисида хулоса тузилади:
танловда иштирок этиш учун бирорта ҳам талабгор бўлмаса;
танловда иштирок этиш учун фақатгина битта талабгор томонидан ҳужжатлар тақдим этилган бўлса, мазкур Низомнинг 11-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно;
танловда иштирок этиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижаларига кўра барча талабгорларга танловда иштирок этиш рад этилган бўлса;
танловда иштирок этиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижаларига кўра фақатгина битта талабгор танловда иштирок этишга қўйилган бўлса, мазкур Низомнинг 11-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно;
мазкур Низомда белгиланган бошқа ҳолларда.
Танлов ўтказишга қайта эълон тегишли хулоса комиссия раиси томонидан тасдиқланган кундан бошлаб етти кун муддат ичида берилиши лозим. Мазкур Низомнинг 17-банди иккинчи хатбошиси ва 27-банди учинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолларда, танлов ўтказишга қайта эълон бериш кўрсатилган муддат ичида комиссия қарорига асосан амалга оширилади.
11. Агар қайта эълон берилгандан кейин танловда иштирок этиш учун битта талабгор қолган бўлса, у муқобил номзодсиз танловда иштирок этишга қўйилади.
12. Мазкур Низомнинг 6-бандида белгиланган талабларга жавоб бермаганда ва танловда иштирок этиш учун ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган тегишли ҳужжатларни тўлиқ ҳажмда тақдим қилмаганда, шунингдек мазкур Низомнинг 24, 36 ва 38-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда талабгорга танловда иштирок этиш рад этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Танловда иштирок этиши рад этилган ҳар бир талабгорга комиссия раиси томонидан тегишли хулоса тасдиқлангандан кейин икки кунлик муддатда ишчи орган томонидан мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда ёзма хабарнома юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Танлов ўтказишга қайта эълон бериш тўғрисида хулоса тасдиқланган тақдирда, кейинги кундан кечиктирмай бу ҳақда талабгорларга мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда ёзма хабарнома юборилади.
14. Танлов танлов ўтказиш тўғрисидаги хулоса тасдиқланган кундан бошлаб беш кундан сўнг, лекин ўн беш кундан кечиктирмай ўтказилади.
Танлов куни ҳақида талабгорларга танлов ўтказиладиган кундан камида бир ҳафта олдин хабарнома юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Танловда иштирок этишга қўйилган талабгорлар рўйхати танлов ўтказилишидан беш кун олдин Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг фуқароларни қабул қилиш хонасига осиб қўйилади.
III. Танлов ўтказиш тартиби
16. Танлов комиссия томонидан талабгорларнинг касбий билимларини аниқлаш мақсадида ёзма-оғзаки равишда ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Агар танлов куни талабгорларнинг барчаси келмаса ёки талабгор (талабгорлар) келмаганлиги оқибатида битта талабгор қолган тақдирда, комиссия танлов кунини камида бир ҳафтагача бўлган муддатга кечиктириш тўғрисида қарор қабул қилади. Бу ҳақда танловда иштирок этишга қўйилган барча талабгорларга танлов ўтказиш жойи, санаси ва вақти кўрсатилган ёзма хабарнома юборилади.
Агар кейинги танлов куни ҳам талабгорларнинг барчаси келмаса ёки талабгор (талабгорлар) келмаганлиги оқибатида битта талабгор қолган тақдирда, комиссия танлов ўтказишга қайта эълон бериш тўғрисида қарор қабул қилади, мазкур Низомнинг 11-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Танлов барча талабгорлар учун бир йўла бир хонада ўтказилади.
Танлов жараёнида комиссия аъзолари ва талабгорлардан ташқари бегона шахсларнинг ҳозир бўлишига рухсат берилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Комиссиянинг масъул котиби мазкур Низомнинг 7-бандида кўрсатилган ҳужжатлар асосида талабгорлар бўйича маълумот тайёрлайди ва комиссиянинг ҳар бир аъзосига тақдим этади.
Комиссия мажлисида масъул котиб унда иштирок этаётган комиссия аъзоларини ҳамда танловда иштирок этишга қўйилган талабгорлар рўйхатини, шу жумладан танлов куни келган ва келмаган талабгорларнинг рўйхатини ўқиб эшиттиради. Шунингдек, масъул котиб танлов ўтказишнинг қисқача мазмунини, шу жумладан мазкур Низомнинг 23-бандида назарда тутилган талабларни тушунтиради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Танлов ўтказиш тартиби тушунтирилгандан сўнг ҳар бир талабгорга мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда танлов варақаси, комиссия аъзоларига эса мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда баҳолаш бюллетенлари тарқатилади.
Баҳолаш бюллетенлари комиссия аъзоларига мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклдаги рўйхат асосида тарқатилади.
Ҳар бир танлов варақаси танловда иштирок этаётган барча комиссия аъзолари томонидан имзоланган бўлиши шарт. Танлов варақасининг биринчи варағи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг гербли муҳри билан тасдиқланади.
Ҳар бир баҳолаш бюллетени комиссия раиси томонидан имзоланган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг гербли муҳри билан тасдиқланган бўлиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Танлов билетидаги саволларга ёзма жавоб ёзиш ва улар бўйича оғзаки жавобга тайёрланиш учун икки соат вақт ажратилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. Танлов бешта саволдан иборат бўлган билет асосида ўтказилиб, бунда ҳар бир билетнинг орқа томонида комиссия раиси ва масъул котибининг имзолари бўлиши лозим. Танлов билетидаги саволларга ёзма жавоблар фақатгина танлов варақасига ёзилади. Талабгорга жавоб ёзиш учун танлов варақаси етарли бўлмаган тақдирда, унга қўшимча танлов варақаси берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. Танлов билетидаги саволларга тайёрланиш жараёнида талабгорларга қуйидагилар тақиқланади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
қонунчилик ҳужжатларидан, маълумот берувчи ва махсус адабиётлардан ҳар қандай турдаги техника воситаларидан ёки бошқа материаллардан (маълумотлардан) фойдаланиш;
бошқа талабгорлар билан суҳбатлашиш;
ўз танлов варақасини топширгунга қадар танлов ўтказилаётган хонадан ташқарига чиқиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
24. Агар талабгор ўз танлов варақасини топширгунга қадар танловда қатнашишни давом эттиришдан бош тортса, у бир йил давомида кейинги танловларга қўйилмайди. Ушбу ҳолат комиссия мажлисининг баённомасида акс эттирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
25. Танлов билетидаги саволларга жавоб тайёрлаб бўлган талабгор комиссияга жавоб беради. Комиссия аъзолари айрим жавобларни аниқлаштириш мақсадида саволлар бериши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Комиссия аъзолари баҳолаш бюллетенида талабгорнинг саволларга берган жавобини ўн баллик тизимда баҳолайди.
Саволларга жавоб бериб бўлган талабгорга ўз танлов варақасини топширгандан сўнг хонадан чиқишга рухсат берилади.
26. Баҳолаш бюллетенида балларни ҳисоблаб чиқиш учун комиссия аъзолари орасидан 3 кишидан иборат ҳисоблаш гуруҳи тузилади.
Баҳолаш бюллетенидаги баллар ҳисоблаб чиқилади, ҳисоблаш натижаси юзасидан ҳисоблаш гуруҳи томонидан имзоланган далолатнома тузилади ва комиссия аъзоларига эълон қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
27. Танлов натижасига кўра энг кўп балл олган талабгор танловда ғолиб деб топилади.
Ғолиб деб топилган талабгорнинг балли танловда олиниши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 50 фоизидан кам бўлмаслиги лозим.
Энг кўп балл тўплаган талабгорнинг ёки мазкур Низомнинг 11-бандида белгиланган асосларга кўра танловда иштирок этган талабгорнинг балли танловда олиниши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 50 фоизидан кам бўлса, комиссия танлов ўтказишга қайта эълон бериш тўғрисида қарор қабул қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
28. Баллар тенг бўлиб қолганда, танлов ғолиби энг кўп бир хил балл олган талабгорлар орасидан овоз бериш йўли билан аниқланади.
Энг кўп овоз олган талабгор танловда ғолиб деб топилади. Овозлар такроран тенг бўлиб қолса, комиссия раисининг овози ҳал қилувчи бўлиб ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
29. Танлов ўтказиш бўйича комиссия мажлисида баённома юритилади ва у комиссия раиси, масъул котиби ва танловда қатнашган бошқа комиссия аъзолари томонидан имзоланади.
Баённомада қуйидагилар кўрсатилиши шарт:
танлов ўтказиш жойи ва санаси, танловнинг бошланиш ва якунланиш вақти;
танловда қатнашган комиссия аъзоларининг рўйхати;
танловга келган ва келмаган талабгорлар рўйхати;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ҳар бир талабгор томонидан олинган билет рақами ва ундаги саволлар мазмуни;
Кейинги таҳрирга қаранг.
талабгор томонидан билетдаги саволларга жавоб берган ёки жавоб бера олмаганлиги тўғрисидаги маълумотлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
айрим жавобларни аниқлаштириш мақсадида комиссия аъзолари томонидан берилган саволлар ва талабгорнинг унга берган жавоблари мазмуни;
Кейинги таҳрирга қаранг.
баҳолаш бюллетенларидаги балларни ҳисоблаш натижалари, шу жумладан ҳар бир талабгор томонидан тўпланган баллар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
танлов ғолиби мазкур Низом талабларига кўра овоз бериш йўли билан аниқланган бўлса — овоз бериш натижалари;
танлов ўтказиш жараёнига тааллуқли бўлган бошқа маълумотлар;
танлов якунлари бўйича комиссия қарори, шу жумладан танловда ғолиб деб топилган талабгор;
комиссия қарори устидан шикоят қилиш тартиби.
Талабгорлар томонидан тўпланган баллар, овоз бериш натижалари ҳамда комиссия қарори шу куннинг ўзида танловда иштирок этган талабгорларга ўқиб эшиттирилади.
Танлов варақалари, баҳолаш бюллетенлари ва мазкур Низомнинг 20-банди иккинчи хатбошисига мувофиқ тузилган комиссия аъзолари рўйхати мажлис баённомасига илова қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
30. Комиссия мажлисининг баённомаси бир нусхада тузилади. Танловдан сўнг уч кун ичида баённомадан кўчирма танлов ғолиби билан меҳнат шартномасини тузиш ва уни нотариус лавозимига тайинлаш тўғрисидаги буйруқ қабул қилиш учун адлия бошқармасига юборилади. Баённома танлов бўйича йиғмажилдга тикиб қўйилади.
Комиссия баённомасидан кўчирма мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган муддат ичида танловда иштирок этган барча талабгорларга юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
IV. Талабгордан нотариус қасамёдини қабул қилиш
31. Танловда ғолиб деб топилган талабгор комиссия мажлисида «Нотариат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3-моддасига асосан қуйидаги мазмунда қасамёд қабул қилади:
«Нотариус вазифасини ҳалол ва виждонан бажаришга, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя этишга тантанали қасамёд қиламан».
32. Талабгор нотариус қасамёди матнини овоз чиқариб ўқийди ва талабгор тўғрисидаги маълумотлар, қасамёд қабул қилинган сана ва жой баён этилган тегишли ҳужжатни имзолайди.
Мазкур ҳужжат ҳам комиссия мажлисининг баённомасига илова қилинади.
33. Танловда ғолиб деб топилган талабгорнинг нотариус қасамёдини қабул қилишдан бош тортиши унинг нотариус лавозимига тайинланишдан воз кечиши деб ҳисобланади.
V. Нотариус лавозимига тайинлаш
34. Комиссиянинг танлов якунлари бўйича қабул қилган қарори адлия бошқармаси учун танловда ғолиб деб топилган талабгор билан меҳнат шартномасини тузиш ва уни нотариус лавозимига тайинлашга асос бўлади.
Агар танлов нотариуснинг ҳомиладорлик ва туғиш таътилларига, шунингдек, болаларни парваришлаш таътилларига чиқиши муносабати билан ўтказилган бўлса, танлов ғолиби билан муддатли меҳнат шартномаси тузилади ва адлия бошқармаси томонидан тегишли буйруқ чиқарилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
35. Танлов ғолиби билан меҳнат шартномасини тузиш ва уни нотариус лавозимига тайинлаш ҳақидаги адлия бошқармасининг буйруғи комиссия баённомасидан кўчирма олинган кундан бошлаб уч кундан кечиктирмай чиқарилади.
Танлов ғолибини нотариус лавозимига тайинлаш ҳақидаги адлия бошқармасининг буйруғи нусхаси уч кун ичида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
VI. Танловда иштирок этишдан ёки нотариус лавозимига тайинланишдан воз кечиш
36. Талабгор танловнинг ҳар қандай босқичида, шунингдек нотариус лавозимига тайинлаш тўғрисидаги адлия бошқармасининг буйруғи қабул қилингунга қадар танловда иштирок этишдан ёки нотариус лавозимига тайинланишдан воз кечишга ҳақли. Бунинг учун талабгор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ариза билан мурожаат этиши лозим. Бундай талабгорлар бир йил давомида кейинги танловларга қўйилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Агар танловда ғолиб деб топилган талабгор танлов ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ичида тегишли адлия бошқармасига меҳнат шартномасини тузиш ва нотариус лавозимига тайинланиш учун мурожаат қилмаса, бу ҳолат нотариус лавозимига тайинланишдан воз кечиш деб ҳисобланади, келмаганлик сабаби узрли деб топилган ҳоллар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
37. Агар танловда ғолиб деб топилган талабгор нотариус лавозимига тайинлаш тўғрисидаги адлия бошқармасининг буйруғи қабул қилингунга қадар нотариус лавозимига тайинланишдан воз кечса, танловда мазкур талабгордан сўнг энг юқори балл олган талабгор комиссия қарори асосида нотариус лавозимига тайинланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
38. Мазкур Низомнинг 17-банди иккинчи хатбошисига мувофиқ танлов куни келмаганлиги сабабли танловда иштирок этмаган талабгорлар бир йил давомида кейинги танловларга қўйилмайди, келмаганлик сабаби узрли деб топилган ҳоллар бундан мустасно.
VII. Танлов бўйича ҳужжатларни юритиш
39. Ўтказилган ҳар бир танлов бўйича материаллар ишчи органнинг алоҳида йиғма жилдида юритилади.
40. Танловни ўтказиш билан боғлиқ бўлган барча ҳужжатлар ҳар бир танлов бўйича йиғма жилдларга тикилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида (доимий сақланиши назарда тутилган комиссия қарори ва баённомасидан ташқари) ўн йил мобайнида сақланади.
VIII. Якуний қоидалар
41. Комиссия қарорлари устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
42. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
20__ йил «___» __________‎

‎‎Талабгор__________________________га

________-сон‎ (талабгорнинг Ф.И.О.)‎

‎‎___________________________________
‎___________________________________
‎___________________________________

(талабгорнинг яшаш манзили)‎


‎Х А Б А Р Н О М А

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан________________________
‎_____________________________________________________нотариус лавозимига

‎(нотариус лавозимига танлов ўтказилаётган давлат нотариал идорасининг номи)‎

‎ўтказиладиган танловда иштирок этиш учун тақдим этган ҳужжатларингиз кўриб чиқилди.
‎‎_______________________________________________________________________

(танловда иштирок этишни рад этиш сабаблари, Низомнинг қайси бандлари

_______________________________________________________________________

бузилганлигини кўрсатган ҳолда санаб ўтилади)‎

‎‎_______________________________________________________ сабабли Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 12-бандига мувофиқ Сизга танловда иштирок этиш рад этилди.

‎Олий малака комиссияси ишчи органи раҳбари


‎_______________________‎


‎_______________________‎

(имзо)

(Ф.И.О.)‎

Кейинги таҳрирга қаранг.
Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
20__ йил «___» __________‎

‎‎Талабгор__________________________га

________-сон‎ (талабгорнинг Ф.И.О.)‎

‎‎___________________________________
‎___________________________________
‎___________________________________

(талабгорнинг яшаш манзили)‎


‎Х А Б А Р Н О М А

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан________________________
‎_____________________________________________________нотариус лавозимига

‎(нотариус лавозимига танлов ўтказилаётган давлат нотариал идорасининг номи)‎

ўтказиладиган танлов бўйича _____________________________________________
_______‎____________________________________________________ сабабли ҳамда

(танлов ўтказишга қайта эълон бериш сабаблари аниқ кўрсатилиши лозим)‎‎

Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг ___-бандига мувофиқ танлов ўтказишга қайта эълон бериш тўғрисида хулосага келинди.

Қайта эълон бериладиган танловда иштирок этиш учун такроран ҳужжатлар топширишингиз мумкинлиги билдирилади*.


‎Олий малака комиссияси ишчи органи раҳбари


‎_______________________‎


‎_______________________‎

(имзо)

(Ф.И.О.)‎

* Танловда иштирок этиш куни келмаган ёки танловда иштирок этишдан ёхуд танловда қатнашишни давом эттиришдан воз кечган талабгорларга юборилган хабарномада мазкур хатбоши ёзилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг муҳри

‎‎______________________________________ нотариус лавозимига танлов бўйича

‎‎(нотариус лавозимига танлов ўтказилаётган давлат нотариал идорасининг номи)


‎ТАНЛОВ ВАРАҚАСИ

‎Талабгорнинг (Ф.И.О.) __________________________________________________
Билет рақами: _________‎
‎‎1-савол: _______________________________________________________________
‎‎2-савол: _______________________________________________________________
‎‎‎‎3-савол: _______________________________________________________________
‎‎4-савол: _______________________________________________________________‎‎
‎‎‎5-савол: _______________________________________________________________
‎‎Жавоблар: _____________________________________________________________


‎‎Комиссия аъзоси:
_______‎


‎Комиссия аъзоси:
______‎


‎‎Комиссия аъзоси:
______‎

(имзо)‎

(имзо)‎

(имзо)‎

Комиссия аъзоси: _______‎ Комиссия аъзоси: ______‎ Комиссия аъзоси: ______‎

(имзо)‎

(имзо)‎

(имзо)‎

Комиссия аъзоси: _______‎ Комиссия аъзоси: ______‎ Комиссия аъзоси: ______‎

(имзо)‎

(имзо)‎

(имзо)‎

Комиссия аъзоси: _______‎ Комиссия аъзоси: ______‎ Талабгор: _____________‎

(имзо)‎

(имзо)‎

(имзо)‎ ‎

(Танлов варақасининг ҳар бир варағида комиссия аъзоларининг ва талабгорнинг имзолари бўлиши шарт)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА

‎‎______________________________________‎

‎‎(Олий малака комиссияси раисининг Ф.И.О., имзоси)‎

‎‎Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг муҳри


‎‎Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги
‎Олий малака комиссиясининг
‎_______ -сон мажлиси

‎БАҲОЛАШ БЮЛЛЕТЕНИ

‎‎_______________________________________________________________ нотариус

‎‎(нотариус лавозимига танлов ўтказилаётган давлат нотариал идорасининг номи)

‎‎лавозимига ўтказилаётган танловда талабгорларни баҳолаш натижаси

Талабгорнинг Ф.И.О.‎

Балл‎


‎Комиссия аъзоси:
________________________________ /__________/‎

(Ф.И.О.)

(имзо)‎

Кейинги таҳрирга қаранг.
Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА

‎‎‎‎______________________________________

‎‎‎(Олий малака комиссияси раисининг Ф.И.О., имзоси)

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг муҳри

‎‎______________________________________________________________ нотариус

(нотариус лавозимига танлов ўтказилаётган давлат нотариал идорасининг номи)‎‎

лавозимига ўтказилаётган танловда қатнашган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси аъзоларининг


‎‎Р Ў Й Х А Т И

‎‎20__ йил «___» _______________‎‎

Т/р‎

Ф.И.О.‎

Олий малака комиссиясига келганлиги ҳақида имзо‎

Баҳолаш бюллетенини олганлиги ҳақида имзо

1.‎

2.‎

3.‎

4.‎

5.‎

6.‎

7.‎

8.‎

9.‎

10.‎

11.‎

Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 51-сон, 498-модда; 2011 й., 40-сон, 435-модда; 2012 й., 23-24-сон, 271-модда; 2014 й., 24-сон, 296-модда, 52(I)-сон, 647-модда; 2015 й., 20-сон, 267-модда, 52-сон, 654-модда; 2017 й., 4-сон, 56-модда, 25-сон, 561-модда, 37-сон, 1022-модда, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2018 й., 10/18/2165-10/0523-сон, 22.02.2018 й., 10/18/2165-11/0801-сон)