1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.08.00 Инвестиция бўйича бошқа масалалар;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.01.00.00 Давлатлараро алоқаларда умумий масалалар / 19.01.08.00 Давлатлараро муносабатларда бошқа масалалар]
[ТСЗ:
1.Молия / Инвестициялар]
Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Уммон султонлиги билан инвестиция ҳамкорлигини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
Республика иқтисодиётига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳажмини янада кенгайтириш ҳамда Уммон Султонлиги билан икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.03.00 Инвестиция (хусусийлаштириш) жамғармалари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.07.00 Хорижий инвесторлар иштирокидаги корхоналар]
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан Уммон Султонлигининг Давлат бош захира жамғармаси билан биргаликда:
5 млн АҚШ доллари миқдорида устав фондига ҳамда инвестиция лойиҳалари маъқулланишига қараб кейинчалик 500 млн долларгача оширган ҳолда 100 млн АҚШ доллари миқдоридаги капиталга эга Ўзбекистон — Уммон инвестиция компаниясини;
3 млн АҚШ доллари миқдоридаги устав фонди устав фондига эга «Ўзоманкапитал» бошқарув компаниясини тузиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
Ўзбекистон — Уммон инвестиция компанияси ва «Ўзоманкапитал» бошқарув компанияси масъулияти чекланган жамият шаклида Ўзбекистон Республикаси резиденти сифатида тузилади;
ушбу компаниялар активларининг шаклланишида Уммон Султонлигининг Давлат бош захира жамғармаси иштирокидаги улуш 75 фоиз, Тикланиш ва тараққиёт жамғармасиники эса 25 фоизни ташкил этади.
3. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ижрочи директори Р.А. Гулямовга Ўзбекистон — Уммон инвестиция компанияси ва «Ўзоманкапитал» бошқарув компаниясини ташкил этиш тўғрисидаги Таъсис битимини имзолаш ваколати берилсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.05.00 Солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар]
4. 2030 йил 1 январгача:
Ўзбекистон — Уммон инвестиция компанияси фойда солиғи, шу жумладан олинган дивидендлар ва фоизлар бўйича даромаддан фойда солиғини, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, мулк солиғи, шунингдек, мулки ва активларини сотишда қўшимча қиймат солиғи тўлашдан;
«Ўзоманкапитал» бошқарув компанияси Ўзбекистон — Уммон инвестиция компанияси томонидан кўрсатилган хизматлар қисмида қўшимча қиймат солиғини тўлашдан ҳамда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига мажбурий ажратмалардан озод этилсин.
5. Қуйидагиларга:
Ўзбекистон — Уммон инвестиция компаниясига хорижий валютада инвестицияларни амалга оширишга ва инвестициялардан даромад олишга;
«Ўзоманкапитал» бошқарув компанияси, шунингдек, Ўзбекистон — Уммон инвестиция компаниясининг инвестицияларини жалб қилувчи корхоналарга инвестицияларни жалб қилиш, қайтариш ҳамда инвестиция даромадларини тўлаш билан боғлиқ ўзаро ҳисоб-китобларни хорижий валютада амалга оширишга рухсат берилсин.
Устав фондининг камида 30 фоизи Ўзбекистон — Уммон инвестиция компанияси маблағлари ҳисобидан шакллантирилган янги ташкил этиладиган корхоналарга чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёз ва преференциялар татбиқ этилсин.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.10.00 Дипломатик имтиёзлар ва иммунитетлар]
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг буюртманомаларига асосан Ўзбекистон — Уммон инвестиция компанияси ва «Ўзоманкапитал» бошқарув компаниясига ёлланиб ишлаш мақсадида жалб этиладиган хорижий мутахассисларга визалар консуллик ва бошқа йиғимларни ундирмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.18.00.00 Давлат божи / 07.18.03.00 Давлат божи бўйича имтиёзлар]
7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси буюртманомаларига биноан, Ўзбекистон — Уммон инвестиция компанияси ва «Ўзоманкапитал» бошқарув компанияси хорижий мутахассисларига кўп марталик визалар белгиланган тартибда берилиши ва муддати узайтирилишини, шунингдек, уларнинг вақтинчалик рўйхатдан ўтказилиши ва муддати узайтирилишини давлат божлари ундирмасдан таъминласин.
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.