1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.10.00 Ёқилғи саноати (нефть қазиб чиқариш ва нефтни қайта ишлаш саноати, газ ва кўмир саноати)]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Саноат]
Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
«Шўртан ГКК» тозаланган метани негизида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Табиий ресурсларни янада чуқур қайта ишлашни таъминлаш, экспорт тушумларини диверсификациялаш, хорижий инвестициялар жалб қилиш кўламини кенгайтириш ҳамда Шўртан ГККнинг тозаланган метани негизида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқаришни ташкил этиш орқали нефть-кимё саноатини ривожлантириш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.07.00 Хорижий инвесторлар иштирокидаги корхоналар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.10.00 Ёқилғи саноати (нефть қазиб чиқариш ва нефтни қайта ишлаш саноати, газ ва кўмир саноати)]
1. «Ўзбекнефтгаз» МХК, Малайзиянинг «Petronas International Corporation LTD» компанияси ва Жанубий Африканинг «Sasol Synfuels International PTY Limited» компанияси ўртасидаги Ўзбекистон Республикасида суюқ синтетик ёқилғи ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш бўйича қўшма корхона тўғрисидаги битим маъқуллансин.
2. Қуйидагилар:
умумий ҳисобланган қиймати 2 739,0 млн АҚШ доллари бўлган «Шўртан ГККнинг тозаланган метани негизида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш» лойиҳасининг дастлабки техник иқтисодий асоси белгиланган тартибда тасдиқланганлиги;
лойиҳа доирасида «Sasol Technology (Pty) Ltd» (ЖАР) компанияси синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш технологияси лицензиари (Sasol SPDTM process) эканлиги маълумот учун қабул қилинсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.05 Чет эл кредитлари ва заёмлари. Хорижий валютада кредитлар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари]
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва «Ўзбекнефтгаз» МХКнинг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:
«Ўзбекнефтгаз» МХК тизимида «Ўзбекнефтгаз» МХК, «Petronas» ва «Sasol» компанияларининг (ёки бош компаниялар кафолати остида уларнинг шўъба компаниялари) тенг улушлари билан (33,33 фоиз) устав фондининг дастлабки қиймати 30 млн АҚШ доллари миқдорида бўлган, кейинчалик устав фонди суммасини инвестиция даври давомида лойиҳани амалга ошириш жадвалидан келиб чиқиб, 840 млн АҚШ долларидан кам бўлмаган (лойиҳа суммасидан камида 30 фоизи) эквивалентдаги суммага етказган ҳолда масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхона ташкил этиш;
лойиҳани «Petronas», «Sasol» ва «Ўзбекнефтегаз» МХКнинг ўз маблағлари, шунингдек, ташкил этиладиган қўшма корхонага лойиҳавий молиялаштириш шартларида 1899 млн АҚШ доллари (лойиҳа суммасининг 70 фоизигача) миқдорида кредитлар (қарзлар) тақдим этувчи банклар консорциумлари ва молия институтлари ҳисобидан молиялаштириш.
9. «Ўзбекнефтгаз» МХК:
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда «Petronas» ва «Sasol» компаниялари, халқаро консультантлар билан келишган ҳолда, 2010 йил 1 июнгача «Шўртан ГККнинг тозаланган метани негизида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш» лойиҳасини халқаро лойиҳавий молиялаштириш тамойилларига мувофиқ ишлаб чиқилган техник иқтисодий кўрсаткичлари (инвестициявий асослантириш)ни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин;
пудратчилар билан синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш заводининг технологик қурилмаларини ва инфратузилмасини барпо этиш қиймати ҳамда шартнома шартлари аниқланганидан, жалб қилинаётган лойиҳавий молиялаштириш доирасида кредит битимларини расмийлаштириш якунланганидан кейин бир ой муддатда «Шўртан ГККнинг тозаланган метани негизида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш» лойиҳасининг белгиланган тартибда ишлаб чиқилган техник-иқтисодий асосини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.
10. «Ўзбекнефтгаз» АЖга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда, лойиҳани амалга ошириш доирасида махфийлик тўғрисидаги битимлар асосида халқаро консультантларга, хорижий банклар консорциуми ва хорижий инвесторларга газ конлари, хусусан, уларнинг жойлашган жойи, захиралари, қазиб олиш ҳажми, капитал таъмирдаги, фойдаланилаётган ва консервация қилинган қудуқлар сони тўғрисидаги ахборотни белгиланган тартибда бериш ҳуқуқи тақдим этилсин.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.02.00 Шартномаларни тузиш ва уларнинг кучга кириши]
11. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Адлия вазирлиги ва «Ўзбекнефтгаз» МХК билан биргаликда лойиҳанинг тасдиқланган техник-иқтисодий параметрлар асосида 2010 йил 1 сентябрь муддатига қадар «Petronas» ва «Sasol» компаниялари билан инвестицияларни қайтариш ва дивидендларни тўлаш кафолатлари, томонларнинг ўзаро мажбуриятлари ва уларни бажариш кафолатлари, инвестиция даврида маблағларнинг қўшма корхона ҳисобрақамларида ҳаракатланиши, қўшма корхона маблағларининг мақсадли ва самарали сарф этилиши устидан назоратни амалга ошириш тартибини ўз ичига олган инвестиция шартномаси белгиланган тартибда келишилиши ва имзоланишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.04.00 Муҳандислик ва транспорт иншоотлари ва коммуникациялари тизими.Ободонлаштириш. Кўкаламзорлаштириш]
12. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Ергеодезкадастр билан биргаликда қўшма корхонанинг мурожаатидан кейин бир ой муддатда белгиланган тартибда лойиҳа доирасида объектлар қурилиши учун ерлар, шу жумладан муҳандислик коммуникациялари қурилиши учун жой ажратсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.02.00 Саноат соҳасидаги бошқарув / 09.10.02.01 Саноатдаги фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш]
13. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикасининг ваколатли давлат органлари «Ўзбекнефтгаз» АЖ мурожаатларига кўра «Uzbekistan GTL» МЧЖга белгиланган тартибда ушбу лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган тегишли лицензия ва рухсатномаларни берсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.04.00 Радио ва электр алоқа]
14. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги мазкур лойиҳани амалга ошириш доирасида «Uzbekistan GTL» МЧЖ, унинг пудратчилари ва ёрдамчи пудратчилари мурожаатларига кўра радиоэлектрон алоқа воситалари ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланиш учун рухсатномаларни белгиланган тартибда берсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.05.00 Солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.07.00 Тариф имтиёзлари ва префенциялар]
15. Қуйидагилар:
ишлаб чиқариш объектини қуриш, тайёрлаш ва ўзлаштириш даврида, «Uzbekistan GTL» МЧЖ, унинг пудратчилари ва ёрдамчи пудратчилари томонидан «Ўзбекнефтгаз» АЖ тасдиқлайдиган «Uzbekistan GTL» МЧЖ буюртманомаларига асосан, шу жумладан «вақтинча олиб кириш» режимида олиб кириладиган товарлар, хусусан, ускуна, автотранспорт воситалари, махсус транспорт, катализаторлар, ишлаб чиқаришда ишлатиладиган кимёвий моддалар, материаллар, эҳтиёт қисмлар, хомашё, техник ресурслар божхона тўловларидан;
лойиҳани амалга ошириш даврида «Uzbekistan GTL» МЧЖга иш ва хизматлар кўрсатувчи хорижий компаниялар даромадлари, шунингдек, хорижий банклар ва молиявий институтлар даромадлари лойиҳа доирасида тўлов манбаи ва Ўзбекистон Республикаси норезидентларидан олинадиган юридик шахслар фойда солиғидан;
«Uzbekistan GTL» МЧЖнинг хорижий ходимлари мазкур лойиҳани амалга ошириш доирасида оладиган даромадлари жисмоний шахсларнинг даромадидан олинадиган солиқдан озод этилсин.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.10.00 Дипломатик имтиёзлар ва иммунитетлар]
16. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги «Ўзбекнефтгаз» АЖ тасдиқлайдиган «Uzbekistan GTL» МЧЖнинг буюртманомаларига асосан лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларга визалар консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан расмийлаштирилишини белгиланган тартибда таъминласин.
17. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекнефтгаз» АЖ тасдиқлайдиган «Uzbekistan GTL» МЧЖнинг буюртманомаларига асосан лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларга давлат божи ундирилмасдан кўп мартали визалар берилиши ва муддати узайтирилишини, шунингдек, уларнинг Ўзбекистон Республикасида яшаш жойи бўйича вақтинчалик рўйхатдан ўтказилиши ва муддати узайтирилишини белгиланган тартибда таъминласин.
18. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги «Ўзбекнефтгаз» АЖ тасдиқлайдиган «Uzbekistan GTL» МЧЖнинг буюртманомаларига асосан лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи юқори малакали (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасида бўлмаган) мутахассисларни Ўзбекистон Республикасига жалб қилиш учун рухсатномалар берилишини, шунингдек, ушбу хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) белгиланган тартибда таъминласин.
19. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.