Божхона чегарасидан олиб ўтилаётган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ички ишлар вазирлигининг 2013 йил 8 ноябрдаги 01-02/12-28, 35-сонли қарори (рўйхат рақами 2156-1, 19.12.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 51-сон, 679-модда)
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 19 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2156]
Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, 9-сон, 230-модда) 6-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги қарор қиладилар:
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ички ишлар вазирлигининг 2013 йил 8 ноябрдаги 01-02/12-28, 35-сонли қарори (рўйхат рақами 2156-1, 19.12.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 51-сон, 679-модда)
2. Мазкур қарор кучга кирган кундан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2004 йил 24 ноябрдаги 9 ва 01-02/12-39-сон «Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кирилаётган транспорт воситаларини расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1430, 2004 йил 14 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 50-сон, 504-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Давлат божхона қўмитаси раиси С. НОСИРОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 28 октябрь,
01-02/12-8-сон
Ички ишлар вазири Б. МАТЛЮБОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 28 октябрь,
20-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ички ишлар вазирлигининг 2010 йил 28 октябрдаги 01-02/12-8, 20-сон қарорига ИЛОВА
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлигининг 2017 йил 30 январдаги 01-02/12-2, 1-сонли қарори (рўйхат рақами 2156-2, 15.02.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 102-модда)
1. Автотранспорт воситалари божхона чегарасидан олиб ўтилаётганда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари ва «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси (кейинги ўринларда давлат божхона хизматининг ҳудудий органлари деб юритилади) божхона постларида божхона расмийлаштирувидан ўтказилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ички ишлар вазирлигининг 2013 йил 8 ноябрдаги 01-02/12-28, 35-сонли қарори (рўйхат рақами 2156-1, 19.12.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 51-сон, 679-модда)
автотранспорт воситалари — йўловчилар, багаж, юклар ташишга ҳамда махсус ишларни бажаришга мўлжалланган автомобиллар, шатакчи автомобиллар, тиркама ва ярим тиркамалар ҳамда мототранспорт воситалари;
товар сифатида олиб кирилаётган автотранспорт воситалари — хорижий давлатларнинг рўйхатга олиш идораларида рўйхатдан чиқарилган ёки рўйхатида бўлмаган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган автотранспорт воситалари;
хорижий автотранспорт воситалари — хорижий давлатларнинг рўйхатга олиш идораларида рўйхатда турган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига:
чет эл фуқаролари ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаш жойига эга бўлмаган фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг шахсий эҳтиёжларини қондириш;
юклар ва йўловчиларни халқаро ташиш мақсадларида вақтинча олиб кириладиган автотранспорт воситалари;
автотранспорт воситасининг эгаси — автотранспорт воситасининг мулкдори ёки қонун ҳужжатларида белгиланган асослар ва доирада автотранспорт воситасига эгалик қилувчи ёки ундан фойдаланувчи ёхуд уни тасарруф этувчи фуқаро ёки юридик шахс;
(2-банднинг иккинчи — еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ички ишлар вазирлигининг 2013 йил 8 ноябрдаги 01-02/12-28, 35-сонли қарори (рўйхат рақами 2156-1, 19.12.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 51-сон, 679-модда)
кириш (чиқиш) божхона пости — ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳудудий бошқармасининг бевосита раҳбарлиги остида амалга оширувчи ва унинг таркибига кирувчи, Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасининг ўтиш пунктида жойлашган божхона органи;
ташқи иқтисодий фаолият божхона пости (кейинги ўринларда «ТИФ божхона пости» деб юритилади) — ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳудудий бошқармасининг бевосита раҳбарлиги остида амалга оширувчи ва унинг таркибига кирувчи, товарлар ва транспорт воситаларини тегишли божхона режимларига божхона расмийлаштирувидан ўтказувчи божхона органи;
(2-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлигининг 2017 йил 30 январдаги 01-02/12-2, 1-сонли қарорига (рўйхат рақами 2156-2, 15.02.2017 й.) асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 102-модда)
(2-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлигининг 2017 йил 30 январдаги 01-02/12-2, 1-сонли қарорига (рўйхат рақами 2156-2, 15.02.2017 й.) асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 102-модда)
«Авто» ЯААТ — Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг «Авто» ягона автоматлаштирилган ахборот тизими.
товар сифатида олиб чиқилаётган автотранспорт воситалари — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг (кейинги ўринларда ДЙҲХХ деб юритилади) ҳудудий органларида рўйхатдан чиқарилган ёки рўйхатида бўлмаган хорижий давлатга олиб чиқилаётган автотранспорт воситалари;
товар сифатида транзит олиб ўтилаётган автотранспорт воситалари — хорижий давлатларнинг рўйхатга олиш идораларида рўйхатдан чиқарилган ёки рўйхатида бўлмаган хорижий давлатга Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит олиб ўтилаётган автотранспорт воситалари;
Ўзбекистон Республикаси автотранспорт воситалари — ДЙҲХХнинг ҳудудий органларида рўйхатда турган ва хорижий давлатлар ҳудудига:
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаш жойига эга бўлган фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг шахсий эҳтиёжларини қондириш;
юклар ва йўловчиларни халқаро ташиш мақсадларида вақтинча олиб чиқиладиган автотранспорт воситалари.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ички ишлар вазирлигининг 2013 йил 8 ноябрдаги 01-02/12-28, 35-сонли қарорига (рўйхат рақами 2156-1, 19.12.2013 й.) асосан хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 51-сон, 679-модда)
21. Мазкур Низом талаблари қуйидагиларга татбиқ қилинмайди:
анклавларда рўйхатга олинган шахслар томонидан айнан шу ерда фойдаланиш мақсадида олиб кирилаётган/чиқилаётган автотранспорт воситаларига;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган бошқа давлатларнинг объектларида фаолият кўрсатувчи шахслар бошқарувидаги автотранспорт воситаларига;
хорижий давлат ҳудудида жойлашган Ўзбекистон Республикасининг объектларида фаолият кўрсатувчи шахслар бошқарувидаги автотранспорт воситаларига;
хорижий давлатлар дипломатик ва консуллик ваколатхоналарининг ҳамда уларга тенглаштирилган ваколатхоналарнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нормал фаолият кўрсатишини таъминлаш учун мўлжалланган, шунингдек ушбу ваколатхоналарнинг дипломатик агентлари ҳамда маъмурий-техник ходимлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаш жойига эга бўлмаган уларнинг оила аъзолари томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб келинадиган автотранспорт воситаларига.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ички ишлар вазирлигининг 2013 йил 8 ноябрдаги 01-02/12-28, 35-сонли қарорига (рўйхат рақами 2156-1, 19.12.2013 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 51-сон, 679-модда)
II. Божхона чегарасидан олиб ўтилаётган хорижий автотранспорт воситасининг божхона расмийлаштируви ва назорати
3. Хорижий автотранспорт воситаси Ўзбекистон Республикасига киришида кириш божхона пости ходими томонидан мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган шаклда «Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома» расмийлаштирилади.
4. Хорижий автотранспорт воситасининг кириш ва чиқиш божхона постлари оралиғида тиркамаси ёки ярим тиркамаси алмаштирилмайдиган ҳолларда, унга мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган шаклда «Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома» расмийлаштирилади.
Тиркамаси ёки ярим тиркамаси алмаштириладиган ҳолларда хорижий автотранспорт воситасининг юк тортгичига мазкур Низомнинг 2-иловасида, тиркамасига ёки ярим тиркамасига мазкур Низомнинг 3-иловасида келтирилган шаклда «Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома» расмийлаштирилади.
5. «Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома» автотранспорт воситаси божхона божлари ва солиқлардан тўлиқ озод этилган муддатга расмийлаштирилади.
6. «Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома»ни расмийлаштириш учун хорижий автотранспорт воситасининг эгаси (ҳайдовчиси) томонидан тақдим этилган фуқаролик паспорти, автотранспорт воситасини қайд этиш гувоҳномаси ва оғзаки маълумотлар асос бўлади.
7. «Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома» «Авто» ЯААТ дастури орқали икки нусхада кириш божхона пости ходими томонидан чоп этилади.
«Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома»нинг биринчи нусхаси кириш божхона пости иш юритувида қолади, иккинчи нусхаси эса хорижий автотранспорт воситасининг эгасига (ҳайдовчисига) берилади.
8. Хорижий автотранспорт воситасининг эгаси (ҳайдовчиси) «Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома»да акс эттирилган маълумотларни текшириб чиқади, тўғрилигини ўз имзоси билан тасдиқлайди ва автотранспорт воситасини белгиланган муддатда Ўзбекистон Республикасидан қайтариб олиб чиқиб кетиш мажбуриятини олади.
9. Кириш божхона пости ходими ўз имзоси ва шахсий муҳрини қўйиш орқали «Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома»ни расмийлаштиради.
10. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий автотранспорт воситасидан фойдаланишда унинг эгаси (ҳайдовчиси) доимий равишда ўзи билан бирга «Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома»ни олиб юриши шарт.
11. Хорижий автотранспорт воситаси Ўзбекистон Республикасидан қайтариб олиб чиқилишида унинг эгаси (ҳайдовчиси) томонидан чиқиш божхона постига «Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома» тақдим этилади.
12. Чиқиш божхона пости ходими ўз имзоси ва шахсий муҳрини қўйиш орқали «Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома»ни назоратдан ечади.
14. Аввал расмийлаштирилган ва назоратда қолиб кетган «Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома»си мавжуд бўлган шахсга масалага ойдинлик киритилгунга қадар янги «Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома» расмийлаштирилмайди ва назоратдан ечилмайди.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлигининг 2017 йил 30 январдаги 01-02/12-2, 1-сонли қарори (рўйхат рақами 2156-2, 15.02.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 102-модда)
Халқаро юк ва йўловчи ташишда қўлланиладиган хорижий автотранспорт воситаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида транспорт операцияларини амалга ошириш муддатида, лекин олиб кирилган санадан эътиборан тўқсон календарь кундан кўп бўлмаган муддатга божхона божлари ва солиқлардан тўлиқ озод қилган ҳолда бўлиши мумкин.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлигининг 2017 йил 30 январдаги 01-02/12-2, 1-сонли қарори (рўйхат рақами 2156-2, 15.02.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 102-модда)
16. Бир йил давомида божхона божлари ва солиқлардан тўлиқ озод этилган муддат ўтгандан сўнг хорижий автотранспорт воситасини Ўзбекистон Республикасида бўлишига қайтариб олиб чиқиб кетиш муддати ўтган ҳар бир кун учун двигатель ҳажмининг ҳар куб. сантиметридан — 0,01 АҚШ доллари миқдорида йиғимни тўлаш шарти билан йўл қўйилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлигининг 2017 йил 30 январдаги 01-02/12-2, 1-сонли қарори (рўйхат рақами 2156-2, 15.02.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 102-модда)
17. Вақтинча олиб кириш муддати тугашидан олдин ушбу муддатини узайтириш учун хорижий автотранспорт воситасининг ҳайдовчиси белгиланган муддат тугашидан аввал Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг мазкур хорижий автотранспорт воситаси турган жойдаги ҳудудий бошқармасига муддатни узайтиришни сўраб мурожаат қилиши лозим.
Мурожаатга божхона органларининг ҳисоб рақамига мазкур Низомнинг 16-бандида кўрсатилган йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ваколатли банк томонидан берилган ҳужжат нусхаси илова қилинади.
Давлат божхона қўмитасининг тегишли ҳудудий бошқармаси вақтинча олиб кириш муддатини йиғим қанча муддат учун тўланган бўлса, шунча муддатга узайтиради ва «Авто» ЯААТда аввал киритилган муддатни ўзгартиради.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлигининг 2017 йил 30 январдаги 01-02/12-2, 1-сонли қарори (рўйхат рақами 2156-2, 15.02.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 102-модда)
18. Хорижий автотранспорт воситасининг ҳайдовчиси мазкур Низомнинг 17-бандида белгиланган тартибда вақтинча олиб кириш муддатини узайтириш бўйича мурожаат қилмаса, унга нисбатан қонунчиликда белгиланган чоралар кўрилиши билан бир қаторда ушбу Низомнинг 16-бандида кўрсатилган йиғим ундирилади, халқаро юк ва йўловчи ташишда қўлланиладиган автотранспорт воситаси бундан мустасно.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлигининг 2017 йил 30 январдаги 01-02/12-2, 1-сонли қарори (рўйхат рақами 2156-2, 15.02.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 102-модда)
божхона постида ёки давлат божхона хизматининг ҳудудий органлари томонидан ундирилади ҳамда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ўтказилади;
20. Хорижий автотранспорт воситасини олиб чиқиш муддатини бузганлик учун тегишли чора кўрилиб, йиғим тўлиқ ундирилгунга қадар автотранспорт воситаси давлат божхона хизматининг ҳудудий органи ёки божхона пости томонидан белгиланадиган жойларда вақтинча сақланиши лозим.
Йиғим қуйидаги ҳолларда тўланмайди:
божхона органлари томонидан белгиланадиган жойларда вақтинча сақлаш даври учун;
агар вақтинча олиб кирилган автотранспорт воситаси хатланган, мусодара қилинган, авария ёки енгиб бўлмас куч таъсири оқибатида фойдаланиш учун яроқсиз ҳолга келиб қолган ва бу ваколатли орган томонидан тасдиқланган бўлса.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлигининг 2017 йил 30 январдаги 01-02/12-2, 1-сонли қарори (рўйхат рақами 2156-2, 15.02.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 102-модда)
21. Белгиланган муддатда республика ҳудудидан қайтариб олиб чиқилмаган хорижий автотранспорт воситалари тўғрисида ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг 5-санасига қадар қайтариб олиб чиқиш муддатидан 5 кундан ортиқ вақт ўтган ҳолатлар юзасидан давлат божхона хизматининг ҳудудий органлари томонидан ДЙҲХХнинг ҳудудий органларига автотранспорт воситалари ва уларни олиб кирган шахслар бўйича тегишли маълумотлар тақдим этилади.
22. Белгиланган муддатда республика ҳудудидан қайтариб олиб чиқилмаган автотранспорт воситалари тўғрисида давлат божхона хизматининг ҳудудий органлари томонидан ДЙҲХХнинг ҳудудий органларига тақдим этилган маълумотлар ҳар ой якуни бўйича янгиланиб борилади.
23. ДЙҲХХнинг ҳудудий органлари томонидан давлат божхона хизматининг ҳудудий органлари маълумотлари асосида республика ҳудудидан қайтариб олиб чиқилмаган хорижий автотранспорт воситалари аниқланган тақдирда улар бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган чораларни кўриш учун уч иш куни мобайнида давлат божхона хизматининг ҳудудий органларини хабардор қиладилар.
24. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида «Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома» асосида ҳаракатланаётган хорижий автотранспорт воситаси Ўзбекистон Республикасининг ваколатли идоралари томонидан мусодара қилинган ҳолларда, унга расмийлаштирилган «Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома» ваколатли органларнинг тегишли қарори асосида расмийлаштирган божхона пости томонидан назоратдан ечилади.
25. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида «Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома» асосида ҳаракатланаётган хорижий автотранспорт воситаси енгиб бўлмас куч ёки йўл-транспорт ҳодисаси юз бериши натижасида фойдаланишга мутлақо яроқсиз ҳолга келганда, унга расмийлаштирилган «Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома» ваколатли органларнинг тегишли ҳужжатлари асосида мажбуриятнома расмийлаштирган божхона пости томонидан назоратдан ечилади.
26. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида «Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома» асосида ҳаракатланаётган хорижий автотранспорт воситаси «эркин муомалага чиқариш», «вақтинча олиб кириш» ёхуд бошқа божхона режимига расмийлаштирилганда, унга расмийлаштирилган «Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома» божхона юк декларациясини (кейинги ўринларда БЮД деб юритилади) расмийлаштирган ТИФ божхона пости томонидан назоратдан ечилади.
27. Агар «Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома» йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келганда дубликат олиш учун автотранспорт воситаси эгаси (ҳайдовчиси) автотранспорт воситаси жойлашган ҳудуддаги давлат божхона хизматининг ҳудудий органларига мазкур Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳужжатлар билан мурожаат қилади.
29. Кўриб чиқиш якуни бўйича бир иш куни мобайнида давлат божхона хизматининг ҳудудий органлари томонидан «Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома» дубликати берилади. «Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома»нинг юқори ўнг бурчагига «Дубликат» деб ёзилади ва давлат божхона хизматининг ҳудудий органи бошлиғи ёки унинг ўринбосари имзоси ва бошқарма муҳри билан тасдиқланади.
(III боб Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлигининг 2017 йил 30 январдаги 01-02/12-2, 1-сонли қарорига (рўйхат рақами 2156-2, 15.02.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 102-модда)
IV. Божхона чегарасидан товар сифатида олиб ўтилаётган автотранспорт воситасининг божхона расмийлаштируви ва назорати
50. Товар сифатида Ўзбекистон Республикасига олиб кирилаётган ва транзит олиб ўтилаётган автотранспорт воситасига «Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома» расмийлаштирилмайди. Унинг ТИФ ёки чиқиш божхона постига божхона назорати остида етказиб берилишини назорат қилиш учун кириш божхона постида товарни етказиб беришнинг назорат ҳужжати расмийлаштирилади.
(50-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлигининг 2017 йил 30 январдаги 01-02/12-2, 1-сонли қарори (рўйхат рақами 2156-2, 15.02.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 102-модда)
51. Автотранспорт воситаси жисмоний шахслар томонидан товар сифатида олиб кирилганда уларнинг божхона расмийлаштируви автотранспорт воситаси эгасининг доимий яшаш жойида, юридик шахслар томонидан олиб кирилганда эса фаолият ҳудудида жойлашган ТИФ божхона постида амалга оширилади.
52. Товар сифатида олиб кирилган автотранспорт воситаси «эркин муомалага чиқариш» ёки «вақтинча олиб кириш» божхона режимига расмийлаштирилгандан сўнг, ТИФ божхона пости томонидан ушбу Низомнинг 5-иловасига мувофиқ Давлат божхона хизматининг ҳудудий органи томонидан ДЙҲХХнинг ҳудудий органларига электрон тарзда тақдим қилинадиган маълумотлар (кейинги ўринларда электрон маълумотлар деб юритилади) ДБҚнинг электрон базаси орқали шакллантирилади ва ДЙҲХХга реал вақт режимида юборилади.
ДЙҲХХнинг ҳудудий органларида рўйхатга олинмайдиган автотранспорт воситаларига электрон маълумотлар юборилмайди.
(52-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлигининг 2017 йил 30 январдаги 01-02/12-2, 1-сонли қарори (рўйхат рақами 2156-2, 15.02.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 102-модда)
(53-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлигининг 2017 йил 30 январдаги 01-02/12-2, 1-сонли қарорига (рўйхат рақами 2156-2, 15.02.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 102-модда)
54. Автотранспорт воситасини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига «эркин муомалага чиқариш» ёки «вақтинча олиб кириш» божхона режимларига расмийлаштирган шахслар БЮД расмийлаштирилган кундан сўнг 10 кун муддат ичида автотранспорт воситасини ДЙҲХХнинг ҳудудий органларида рўйхатдан ўтказишлари шарт.
55. Рўйхатдан ўтказишда, автотранспорт воситасининг тури, русуми, маркаси давлат божхона хизматининг ҳудудий органи томонидан шакллантирилган электрон маълумотларда қандай баён этилган бўлса, айнан шу ном билан қайд этилиши лозим.
(55-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлигининг 2017 йил 30 январдаги 01-02/12-2, 1-сонли қарори (рўйхат рақами 2156-2, 15.02.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 102-модда)
56. Ўзбекистон Республикасидан товар сифатида олиб чиқилаётган автотранспорт воситасига электрон маълумотлар юборилмайди ҳамда ДЙҲХХнинг ҳудудий органларида рўйхатдан чиқариш учун асос БЮД ҳисобланади.
(56-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлигининг 2017 йил 30 январдаги 01-02/12-2, 1-сонли қарори (рўйхат рақами 2156-2, 15.02.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 102-модда)
57. Юридик ва жисмоний шахслар томонидан товар сифатида олиб кирилаётган автотранспорт воситаларини ДЙҲХХнинг ҳудудий органларида рўйхатдан ўтказиш учун асос электрон маълумотлар ҳамда БЮД ҳисобланади.
Ваколатли идоралар томонидан мусодара қилинган автотранспорт воситаларини ДЙҲХХнинг ҳудудий органларида рўйхатдан ўтказиш учун Давлат божхона хизматининг ҳудудий органи томонидан ДЙҲХХнинг ҳудудий органларига электрон тарзда тақдим қилинадиган маълумотлар ва БЮД талаб этилмайди.
«Эркин муомалага чиқариш» божхона режимига расмийлаштирилган автотранспорт воситалари учун шакллантирилган электрон маълумотлар 3 йил давомида, «вақтинча олиб кириш» божхона режимига расмийлаштирилган автотранспорт воситалари учун шакллантирилган электрон маълумотлар эса вақтинча олиб кириш муддати тугагандан сўнг 3 йил давомида божхона органларининг маълумотлар базасида сақланади.
ДЙҲХХнинг ҳудудий органларида автотранспорт воситаларини қайд этиш ва бошқа ўзгартиришлар киритиш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳужжатлар (маълумотлар) тўплами 5 йил давомида сақланади.
«Вақтинча олиб кириш» божхона режимига расмийлаштирилган автотранспорт воситаларини ўзга шахсга фойдаланишга, эгалик қилишга бериш ёки ўзгача равишда ўтказиш электрон маълумотлар қайта расмийлаштирилгандан сўнг амалга оширилади.
(57-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлигининг 2017 йил 30 январдаги 01-02/12-2, 1-сонли қарори (рўйхат рақами 2156-2, 15.02.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 102-модда)
(58-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлигининг 2017 йил 30 январдаги 01-02/12-2, 1-сонли қарорига (рўйхат рақами 2156-2, 15.02.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 102-модда)
(59-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлигининг 2017 йил 30 январдаги 01-02/12-2, 1-сонли қарорига (рўйхат рақами 2156-2, 15.02.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 102-модда)
60. Давлат божхона хизматининг ҳудудий органлари ДЙҲХХнинг ҳудудий органлари билан ҳар чорак якуни бўйича эркин муомалага чиқарилган ҳамда вақтинча олиб кирилган автотранспорт воситалари бўйича маълумотларни солиштирадилар.
(61-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлигининг 2017 йил 30 январдаги 01-02/12-2, 1-сонли қарорига (рўйхат рақами 2156-2, 15.02.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 102-модда)
(62-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлигининг 2017 йил 30 январдаги 01-02/12-2, 1-сонли қарорига (рўйхат рақами 2156-2, 15.02.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 102-модда)
63. Давлат божхона хизматининг ҳудудий органи томонидан тақдим этилган маълумотда кўрсатилган автотранспорт воситаси ДЙҲХХнинг ҳудудий органларида рўйхатга олинмаганлиги аниқланган тақдирда ДЙҲХХнинг ҳудудий органлари томонидан ушбу автотранспорт воситасини қидириб топиш чоралари кўрилади.
64. Давлат божхона хизматининг ҳудудий органи томонидан тақдим этилган рўйхатда кўрсатилмаган, лекин ДЙҲХХнинг ҳудудий органларида рўйхатга олинган хориждан олиб келинган автотранспорт воситалари аниқланган тақдирда, ушбу автотранспорт воситасини республика ҳудудига қонуний олиб кирилганлигига аниқлик киритиш мақсадида автотранспорт воситаси ва унинг эгаси ҳақида маълумотлар ДЙҲХХнинг ҳудудий органлари томонидан давлат божхона хизматининг ҳудудий органларига тақдим этилади.
65. Мазкур боб талаблари чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан товар сифатида олиб кирилаётган автотранспорт воситаси учун ҳам татбиқ этилади.
V. Якуний қоида
66. Мазкур Низом талабларини бузишда айбдор шахслар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
(VI — VIII-боблар Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ички ишлар вазирлигининг 2013 йил 8 ноябрдаги 01-02/12-28, 35-сонли қарорига (рўйхат рақами 2156-1, 19.12.2013 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 51-сон, 679-модда)
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлигининг 2017 йил 30 январдаги 01-02/12-2, 1-сонли қарорига (рўйхат рақами 2156-2, 15.02.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 102-модда)
5. Автотранспорт воситаси эгаси тўғрисидаги маълумотлар:
жисмоний шахс учун — унинг фамилияси, исми, отасининг исми ва доимий яшаш манзили, телефон рақами ҳамда шахсини тасдиқловчи ҳужжат ҳақидаги маълумотлар;
юридик шахс учун — унинг қисқача номи ва жойлашган ери (юридик манзили), телефон рақами ҳамда электрон почта манзили (мавжуд бўлса).
6. Автотранспорт воситаси вақтинча олиб кирилганда вақтинча олиб киришнинг якуний муддати.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлигининг 2017 йил 30 январдаги 01-02/12-2, 1-сонли қарори (рўйхат рақами 2156-2, 15.02.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 102-модда)