Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 26 январдаги 01-02/12-10-сонли «Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонасида товарларни расмийлаштиришда божхона юк декларациясини тўлдириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2154-2, 01.02.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 27, 28, 89 ва 90-моддалари (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 2-сон, 36-модда), «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, 9-сон, 230-модда) 6-моддасига ва Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 23 апрелдаги 120-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 17-сон, 215-модда) билан тасдиқланган «Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонаси ҳудудида алоҳида божхона режими тўғрисидаги низомга мувофиқ Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киради.
Раис С. НОСИРОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 15 октябрь,
01-02/12-24-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2010 йил 15 октябрдаги 01-02/12-24-сон қарорига ИЛОВА
«Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонасида товарларни расмийлаштиришда божхона юк декларациясини тўлдириш
ҚОИДАЛАРИ
Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 2-сон, 36-модда) 27, 28, 89 ва 90-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонуни 6-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 230-модда) ва Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 23 апрелдаги 120-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 17-сон, 215-модда) билан тасдиқланган «Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонаси ҳудудидаги алоҳида божхона режими тўғрисидаги низомга мувофиқ «Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонасига (бундан кейинги ўринларда «Навоий» ЭИИЗ деб юритилади) жойлаштирилаётган ва ундан чиқарилаётган товарларга божхона юк декларациясини (бундан кейинги ўринларда БЮД деб юритилади) тўлдириш тартибини белгилайди.
2. Товарларни «Навоий» ЭИИЗга олиб кириш ва ундан олиб чиқиш вақтида божхона расмийлаштируви учун божхона органларига Йўриқномада назарда тутилганлардан қўшимча равишда мазкур низомга келтирилган иловадаги ҳужжатлар тақдим этилади.
3. Илгари вақтинча сақлаш, эркин омбор ва божхона омбори божхона режимига жойлаштирилган товарлар тўғридан-тўғри эркин иқтисодий зона божхона режимига расмийлаштирилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида илгари вақтинча олиб кириш ва қайта ишлаш божхона режимларига жойлаштирилган чет эл товарлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига илгари вақтинча олиб чиқиш ва қайта ишлаш божхона режимларига жойлаштирилган товарлар белгиланган тартибда бошқа божхона режимига расмийлаштирилгандан сўнг, эркин иқтисодий зона божхона режимига расмийлаштирилиши мумкин.
IV. «Навоий» ЭИИЗга жойлаштирилган товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқишда БЮДни тўлдириш
10. «Навоий» ЭИИЗга жойлаштирилган товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқишда БЮДнинг 37 ва 44-устунлари қуйидагича тўлдирилади:
V. «Навоий» ЭИИЗга жойлаштирилган товарларни Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб киришда БЮДни тўлдириш
11. «Навоий» ЭИИЗдан Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган товарларни расмийлаштиришда БЮДнинг 15, 15а, 37 ва 44-устуннинг 8-банди қуйидагича тўлдирилади:
15-устун. «Ўзбекистон» кўрсатилади;
15а-устун. Жаҳон мамлакатлари таснифномасига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг коди кўрсатилади.
37-устун. «процедура»:
а) «Навоий» ЭИИЗга олиб кирилган чет эл товарларини ўзгартирилмаган ҳолатда Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириш учун расмийлаштиришда «** 71 **» (3 — жуфтлик «49» рақамидан ташқари) кўрсатилади;
б) «Навоий» ЭИИЗга олиб кирилган Ўзбекистон Республикаси товарларини ўзгартирилмаган ҳолатда реимпорт божхона режимига расмийлаштиришда «41 71 **» (3 — жуфтлик «49» рақамидан ташқари) кўрсатилади;
в) «Навоий» ЭИИЗда ишлаб чиқарилган товарларни Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириш учун расмийлаштиришда «** 71 49» кўрсатилади.
1. «Навоий» ЭИИЗ қатнашчисининг мазкур Рўйхатга келтирилган иловага мувофиқ аризаси;
2. «Навоий» ЭИИЗда рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
3. Ишлаб чиқариш учун «Навоий» ЭИИЗ ҳудудига олиб кирилиши мўлжалланаётган товарлар тўғрисидаги маълумотлар (товарнинг номи, миқдори, Ўзбекистон Республикаси ТИФ ТН бўйича коди, қиймати, келиб чиқиш мамлакати);
4. Ишлаб чиқариш учун товарлар (хорижий товарлар ва Ўзбекистон товарлари) ҳамда маҳсулотлар билан амалга ошириладиган операциялар ва бундай операцияларни амалга ошириш натижасида олинадиган маҳсулотни ишлаб чиқаришдаги уларнинг сарфлаш нормалари тўғрисидаги маълумотлар;
5. Ўзбекистон Республикаси ташқарисига олиб чиқиб кетишга, «Навоий» ЭИИЗнинг бошқа қатнашчисига ёки «Навоий» ЭИИЗ қатнашчиси ҳисобланмайдиган шахсга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш учун бериш (бегоналаштириш) мўлжалланаётган маҳсулот тўғрисидаги (товарнинг номи, миқдори, Ўзбекистон Республикаси ТИФ ТН бўйича коди, хорижий товарлар ва Ўзбекистон товарларининг маҳсулот бирлигидаги таркиби, маҳсулот бирлигининг қиймати) маълумот.
5. «Навоий» ЭИИЗда товарлардан фойдаланадиган шахснинг номи ва манзили (агар товарлар фойдаланиш учун беришга (бегоналаштириш) мўлжалланаётган бўлса).
6. «Навоий» ЭИИЗда товарлардан фойдаланиш учун «Навоий» ЭИИЗ бошқа қатнашчисига бериладиган (бегоналаштириш) тақдирда 15 кун олдин божхона органига хабар бериш бўйича маълумот.
Сана, имзо, муҳр
Изоҳ: кўп турдаги товарларни божхона расмийлаштирувидан ўтказиш учун ариза берилганда, тақдим этилган ҳужжатлар асосида товарлар таснифи алоҳида варақда кўрсатилиши мумкин.