Тошкент шаҳрини ободонлаштириш ишларини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Пойтахтни ободонлаштириш ишларини ташкил этиш ва бошқаришни янада такомиллаштириш, ободонлаштириш соҳасида банд бўлган ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш, уларни моддий рағбатлантириш тизимини тартибга солиш, шунингдек Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг харажатларини мақбуллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг «Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси» ҳамда «Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Мустақиллик майдонини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаменти» давлат унитар корхоналарини бюджет муассасаларига айлантириш, Тошкент шаҳар ҳокимлигини уларнинг муассиси этиб белгилаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
2. Қуйидагилар:
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси (кейинги ўринларда Бош бошқарма деб аталади) тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Мустақиллик майдонини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаменти тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармасининг ташкилий тузилмаси ва унинг аппарати тузилмаси 3 ва 4-иловаларга мувофиқ;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 майдаги 267-сон қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 343-модда)
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.03.00 Тариф сеткалари. Мансаб окладлари]
Ободонлаштириш бош бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Мустақиллик майдонини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаменти, шунингдек ихтисослаштирилган бошқармалар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича тармоқ тариф сеткаси 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Тошкент шаҳри туманлари ободонлаштириш бошқармалари ва Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармаси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича тармоқ тариф сеткаси 5а-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 5 ноябрдаги 308-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 45-сон, 549-модда)
3. Қуйидагилар Бош бошқарманинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
архитектура-қурилиш меъёрлари ҳамда санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқ ободонлаштириш объектларини сақлаш, улардан фойдаланиш ишларини ўз вақтида ташкил этиш ва сифатли бажариш;
кўчалар, хиёбонлар, бульварлар, ёдгорлик мажмуалари ва умумий фойдаланиладиган бошқа яшил зоналарни кўкаламзорлаштириш, дарахтзорларни сақлаш (парвариш қилиш), суғориш бўйича агротехника тадбирларини амалга ошириш, зараркунандалар ва касалликларга қарши курашиш;
йўл-кўприк хўжалигидан (кўчаларнинг қатнов қисмидаги йўл қопламаси, йўлаклар, тўхташ жойларидаги айвонлар, ер ости ўтиш жойлари, кўприклар, транспорт йўллари ажраладиган жойлар ва кўтарма кўприклар, йўл четидаги бордюрлар, сув ажратиш тармоқлари ва бошқа сунъий иншоотлардан) фойдаланиш;
дренаж хўжалиги объектларидан (вертикал ва горизонтал қудуқлар, очиқ ва ёпиқ коллекторлар, фавворалар, сунъий сув ҳавзалари, ер ости ва ёмғир сувларини чиқариб берадиган насос станцияларидан) фойдаланиш;
мавсумий талабларни ҳисобга олган ҳолда ободонлаштириш объектларини санитария жиҳатидан тозалаш (супуриш, сув қуйиш, ювиш, чангдан, қордан тозалаш, сирпанчиқларга қарши курашиш, ирригация хўжалиги объектларини механик усулда тозалаш ва кўчаларни ювиш).
4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги:
ободонлаштириш ишлари архитектура-қурилиш ҳамда санитария меъёрлари ва қоидаларига қатъий мувофиқ ҳолда, шунингдек пойтахт шаҳарнинг ташқи қиёфасига қўйиладиган замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда ташкил этилиши ва амалга оширилишини;
ободонлаштириш соҳасида амалга ошириладиган ишларга ажратиладиган бюджет маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланилиши юзасидан мониторинг олиб борилишини таъминласин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А. Хўжаев ва Тошкент шаҳар ҳокими А.Ҳ. Тўхтаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2010 йил 11 ноябрь,
251-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 11 ноябрдаги 251-сон қарорига 1-ИЛОВА
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктларини ободонлаштиришни яхшилаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2009 йил 22 январдаги ПҚ-1045-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон ва «Ободонлаштириш ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 1 апрелдаги 91-сон қарорлари асосида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси (кейинги ўринларда Бош бошқарма деб аталади)нинг мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгилайди.
2. Ободонлаштириш объектларини (йўллар, йўлкалар ва йўл элементлари, сунъий иншоотлар, яшил майдонлар, ирригация тармоғи, дов-дарахтларни сунъий суғориш тизими, коллекторлар ва шаҳарнинг дренаж тизими, ер ости муҳандислик коллекторларининг умумий ўтиш жойлари, қабристонлар)ни сақлаш ва улардан фойдаланиш, байрамлар ва тадбирлар арафасида шаҳарни безатиш, шунингдек дайди ҳайвонларни тутиш ва йўқ қилиш Бош бошқарма фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади.
3. Бош бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг қарорларига, Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
4. Бош бошқарма мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган, ўз номи давлат тилида ёзилган муҳр ва бланкаларга, банкда ҳисоб-китоб рақамига эга бўлган юридик шахс ҳисобланади.
5. Ташкилотнинг номи:
лотин ёзувидаги давлат тилида — Toshkent shahar hokimligi huzuridagi «Obodonlashtirish Bosh boshqarmasi» (қисқача номи — «ОВВ»);
рус тилида — «Главное управление благоустройства» при хокимияте города Ташкента (қисқача номи — «ГУБ»).
6. Бош бошқарма Тошкент шаҳар туманлари ҳокимликлари ҳузуридаги туман ободонлаштириш бошқармалари фаолиятига маъмурий раҳбарлик қилади ва уларнинг Низомларини келишади.
7. Бош бошқарма чекланмаган даврга ташкил этилган.
II. Бош бошқарманинг муассиси, муассиснинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
8. Амалдаги қонунчилик доирасида Бош бошқарманинг муассиси ҳисобланадиган Тошкент шаҳар ҳокимлиги:
Бош бошқарманинг мол-мулки билан боғлиқ шартномалар бўйича ноқонуний хатти-ҳаракатлар тўғрисидаги даъво билан судга мурожаат қилиш;
Бош бошқарманинг ортиқча, фойдаланилмаётган ёки белгиланмаган мақсадларда фойдаланилаётган мол-мулкини олиб қўйиш;
ташкилотлар ва муассислар томонидан Бош бошқармага етказилган зарар бўйича уларга нисбатан даъво қўзғаш;
Бош бошқарманинг йиллик ишлаб чиқариш режасини тасдиқлаш ва бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботини эшитиш;
Бош бошқармага фойдаланиш учун берилган давлат мол-мулкини бошқаришни назорат қилиш ва уни бегоналаштиришдан сақлаш ҳуқуқига эга.
III. Ободонлаштириш бош бошқармасининг мол-мулки
9. Бош бошқарманинг мол-мулки:
муассис томонидан тезкор бошқариш ҳуқуқи билан Бош бошқармага бириктирилган мол-мулк;
10. Бош бошқарманинг мол-мулки қиймати унинг балансида акс эттирилади.
11. Бош бошқарманинг мол-мулки бўлинмас ҳисобланади ва Бош бошқарма ходимлари ўртасида тақсимланиши мумкин эмас.
12. Бош бошқарма ўз мажбуриятлари бўйича ўзига тегишли барча мол-мулк билан жавоб беради.
13. Бош бошқарма муассиснинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.
IV. Бош бошқарманинг вазифалари ва функциялари
14. Қуйидагилар Бош бошқарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:
архитектура-қурилиш меъёрлари ҳамда санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқ ободонлаштириш объектларини сақлаш, улардан фойдаланиш ишларини ўз вақтида ташкил этиш ва сифатли бажариш;
мавсумий талабларни ҳисобга олган ҳолда ободонлаштириш объектларини санитария жиҳатидан тозалаш (супуриш, сув қуйиш, ювиш, чангдан, қордан тозалаш, сирпанчиқларга қарши курашиш, ирригация хўжалиги объектларини механик усулда тозалаш ва кўчаларни ювиш);
кўчалар, хиёбонлар, бульварлар, ёдгорлик мажмуалари ва умумий фойдаланиладиган бошқа яшил зоналарни кўкаламзорлаштириш, дарахтзорларни сақлаш (парвариш қилиш), суғориш бўйича агротехника тадбирларини амалга ошириш, зараркунандалар ва касалликларга қарши курашиш;
йўл-кўприк хўжалигидан (кўчаларнинг қатнов қисмидаги йўл қопламаси, йўлкалар, тўхташ жойларидаги шийпонлар, ер ости ўтиш жойлари, кўприклар, транспорт йўллари ажраладиган жойлар ва кўтарма кўприклар, йўл четидаги бордюрлар, сув ажратиш тармоқлари ва бошқа сунъий иншоотлардан) фойдаланиш;
дренаж хўжалиги объектларидан (вертикал ва горизонтал қудуқлар, очиқ ва ёпиқ коллекторлар, фавворалар, сунъий сув ҳавзалари, ер ости ва ёмғир сувларини чиқариб берадиган насос станцияларидан) фойдаланиш;
Тошкент шаҳри қабристонларини сақлаш ва улар ҳудудида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини олиб бориш.
Бош бошқарма ўзига юкланган вазифаларни амалга ошириш доирасида қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Тошкент шаҳрини ободонлаштириш бўйича тасдиқланган шаҳарсозлик ва лойиҳа ҳужжатлари асосида ободонлаштириш ишлари бажарилишини назорат қилиш;
ободонлаштириш объектларининг физик ҳолати ҳар йили техник баҳоланишини ташкил этиш;
лойиҳа-смета ҳужжатларига ва белгиланган тартибда тасдиқланган аниқ рўйхатларга мувофиқ ободонлаштириш объектларини жорий ва мукаммал таъмирлаш юзасидан пудрат шартномалари тузиш;
ободонлаштириш объектлари муддатидан олдин эскириши ва емирилишининг олдини олиш тадбирларини ташкил этиш ва уларни соз ҳолатда сақлаш;
шаҳар кўчалари ва майдонларини байрамларга, маданий ва сиёсий тадбирларга, хорижий меҳмонлар ва делегациялар келишига тайёрлаш учун безатиш;
ободонлаштириш объектларини сақлаш ва улардан фойдаланиш масалаларида ихтисослаштирилган бошқармаларнинг моддий-техника базасини таъминлашга кўмаклашиш;
ихтисослаштирилган бошқармалар ходимларининг меҳнат унумдорлигини ошириш мақсадида янги, замонавий технологиялар, автоматлаштириш ва кичик механизация воситаларини жорий этиш тадбирларини ишлаб чиқиш;
бюджет маблағларини сарфлашнинг самарадорлиги ва очиқ-ошкоралигини таъминлаш, товар-моддий бойликлар, ёнилғи-мойлаш материаллари, электр энергияси ва пул маблағларидан оқилона фойдаланилишини, уларнинг ҳисобга олинишини, шунингдек ихтисослаштирилган бошқармаларнинг молиявий ҳисоботларини амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиш;
ободонлаштириш объектларини сақлаш ва улардан фойдаланиш ишларини олиб бориш учун методик қўлланмалар, кўрсатмалар ва тавсиялар ишлаб чиқиш;
сунъий иншоотларда ишларни олиб боришга техник рухсатнома бериш, шунингдек қурилаётган сунъий иншоотлар ва ер остидан ўтадиган умумий муҳандислик коллекторларининг ҳолати юзасидан техник назоратни амалга ошириш.
V. Бош бошқарма фаолиятини ташкил этиш
15. Бош бошқармага Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига мувофиқ лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган бошқарувчи бошчилик қилади.
16. Бош бошқарма бошқарувчиси:
яккабошчилик асосида Бош бошқарма фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади;
Бош бошқарма ваколатига кирадиган масалалар бўйича қарорлар қабул қилади ҳамда Бош бошқармага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
ўз ўринбосарларининг, Бош бошқарма тизими бошқа мансабдор шахсларининг ваколатларини, уларнинг Бош бошқарма фаолиятининг алоҳида участкаларига ва ихтисослаштирилган бошқармалар ишига раҳбарлик қилиш юзасидан жавобгарлик даражасини белгилайди;
Бош бошқарма тизими ва ихтисослаштирилган бошқармалар ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
штатлар жадвалини тасдиқлайди, зарурат бўлганда, ходимларнинг белгиланган умумий сони ва назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Бош бошқарма марказий аппарати тузилмасига, шунингдек кейинчалик молия органида рўйхатдан ўтказган ҳолда Бош бошқарма марказий аппарати харажатлари сметасига ўзгартиришлар киритади;
Бош бошқарма марказий аппарати ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади, ходимларни марказий аппаратга ишга қабул қилади ҳамда улар билан меҳнат шартномалари тузади, меҳнат шартномаларига ўзгартиришлар киритади ва шартномаларни бекор қилади;
Тошкент шаҳри ҳокимлиги билан келишган ҳолда ихтисослаштирилган бошқармалар раҳбарларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади.
(16-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 майдаги 267-сон қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 343-модда)
ишончномасиз Бош бошқарма номидан иш кўради ва унинг манфаатларини ҳимоя қилади, ўз ваколатлари доирасида шартномалар тузади, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишончномалар беради;
17. Пул маблағлари, моддий бойликлар, бухгалтерия ҳисоб-китоблари ва кредитларга тааллуқли барча ҳужжатлар бошқарувчи ёки унинг ўринбосари ва бош бухгалтер томонидан имзоланади.
18. Бош бошқарма бошқарувчиси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўзига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.
20. Бош бошқарма бошқарувчиси ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва мажбуриятларини бажаришда давлат корхонаси манфаатларини кўзлаб иш кўради ҳамда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни тўлаш, меҳнат билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган барча талабларни қондириш, бевосита ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ эҳтиёжлар учун пул маблағлари ўтказилиши, ўзининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) билан Бош бошқармага етказилган зарар учун, шу жумладан Бош бошқармага берилган мол-мулк йўқолган тақдирда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
тасдиқланган параметрлар доирасида ободонлаштириш ишларини бажариш учун бюджет маблағларини ўзининг ихтисослаштирилган бошқармаларига тақсимлайди Тошкент шаҳри ҳокимлигининг Молия бош бошқармаси билан келишган ҳолда;
(21-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 майдаги 267-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 343-модда)
ихтисослаштирилган бошқармаларнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат ва таҳлил қилади;
моддий-техник таъминлаш фондларини тақсимлаш, шунингдек ажратилган фондлардан фойдаланиш борасида ихтисослаштирилган бошқармаларга ёрдам беради;
статистика ва молия ҳисоботи масалалари бўйича ихтисослаштирилган бошқармалар устидан умумий молиявий назоратни олиб боради.
VII. Бош бошқарма фаолиятини назорат қилиш
22. Бош бошқарма ҳисобот даври тамом бўлгандан кейин ваколатли органларга молиявий ҳисоботни ва рўйхати қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳужжатларни тақдим этади ва ҳужжатлар сақланиши ҳамда уларнинг белгиланган тартибда давлат томонидан сақлашга берилиши учун жавоб беради.
VIII. Бош бошқармани қайта ташкил этиш ёки тугатиш
24. Бош бошқарма Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси билан келишилган ҳолда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг қарори ёки суд қарори билан қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши мумкин.
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктларини ободонлаштиришни яхшилаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2009 йил 22 январдаги ПҚ-1045-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузурида Мустақиллик майдонини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаментини ташкил этиш тўғрисида» 2004 йил 24 декабрдаги 606-сон, «Бюджет ташкилотларини молиялаштириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон, «Ободонлаштириш ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 1 апрелдаги 91-сон қарорлари асосида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Мустақиллик майдонини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаментининг (кейинги ўринларда Департамент деб аталади) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгилайди.
2. Мустақиллик майдонидаги ободонлаштириш объектларини (йўллар, йўлкалар, яшил майдонлар, ирригация тармоқлари, яшил дов-дарахтларни сунъий суғориш тизими, архитектура иншоотлари ва ёдгорликларини) сақлаш ва улардан фойдаланиш Департамент фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади.
3. Департамент ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг қарорларига, Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
4. Департамент мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган, ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, банкда ҳисоб рақамига эга бўлган юридик шахс ҳисобланади.
5. Департаментнинг номи:
лотин ёзувидаги давлат тилида — Toshkent shahar hokimligi huzuridagi Mustaqillik maydonini koʼkalamzorlashtirish, obodonlashtirish va saqlash departamenti. Қисқача номи — Departament;
рус тилида — Департамент по озеленению, благоустройству и содержанию площади Мустакиллик при хокимияте г. Ташкента. Краткое наименование — Департамент.
6. Департамент чекланмаган даврга ташкил этилган.
II. Департаментнинг муассиси ва унинг ваколатлари
7. Амалдаги қонун ҳужжатлари доирасида қуйидаги ваколатларга эга бўлган Тошкент шаҳар ҳокимлиги Департаментнинг муассиси ҳисобланади:
9. Департаментнинг мол-мулки қиймати унинг балансида акс эттирилади.
10. Департаментнинг мол-мулки бўлинмас ҳисобланади ва Департамент ходимлари ўртасида тақсимланиши мумкин эмас.
11. Департамент ўз мажбуриятлари бўйича ўзига тегишли бўлган мол-мулк билан жавоб беради.
12. Департамент муассиснинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.
IV. Департаментнинг вазифалари ва функциялари
13. Қуйидагилар Департаментнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Мустақиллик майдонидаги ободонлаштириш объектларини сақлаш ва улардан фойдаланиш бўйича ишларни архитектура-қурилиш ҳамда санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқ ўз вақтида ва сифатли бажаришни ташкил этиш, шу жумладан:
мавсумий талабларни ҳисобга олган ҳолда ободонлаштириш объектларини санитария жиҳатидан тозалаш (супуриш, суғориш, ювиш, чангларни, қорни, музларни йўқ қилиш, ирригация хўжалиги объектларини механик усулда тозалаш, қаттиқ қопламаларни ювиш);
кўкаламзорлаштириш объектларини сақлаш ва улардан фойдаланиш, дарахтлар, буталар, гуллар ва кўкаламзорлаштирилган майдончаларни таъмирлаш ҳамда улар бўйича зарур агротехника ишларини амалга ошириш;
майдонни сақлаш, ундан фойдаланиш ишларини ўз вақтида ва сифатли бажаришни ташкил этиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш бўйича пудрат шартномалари тузиш ҳамда сунъий суғориш тизимлари, насос станциялари, қудуқлар тизимларининг, мармар плиталар ётқизилган қаттиқ қопламали йўллар ва йўлкаларнинг зарур даражада санитария ва техник ҳолатда бўлишини таъминлаш;
архитектура иншоотларидан фойдаланиш, уларни жорий ва мукаммал таъмирлаш, шунингдек зарур даражада санитария ва техник ҳолатда сақлаш.
яккабошчилик асосида Департамент фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади;
Департамент ваколатига кирадиган масалалар бўйича қарорлар қабул қилади ҳамда Департаментга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
ўз ўринбосарларининг, бошқа мансабдор шахсларнинг ваколатларини ҳамда уларнинг Департамент фаолиятининг алоҳида участкаларига раҳбарлик қилиш юзасидан жавобгарлик даражасини белгилайди;
қонун ҳужжатлари асосида, Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорлари ва фармойишларига биноан ўз фаолияти доирасида Департамент ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради, уларнинг бажарилишини таъминлайди ва зарур даражада назоратни амалга оширади;
штатлар жадвалини тасдиқлайди, зарурат бўлганда, ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида Департамент аппарати тузилмасига, шунингдек кейинчалик молия органида рўйхатдан ўтказган ҳолда Департамент аппарати харажатлари сметасига ўзгартиришлар киритади;
Департамент аппарати ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади, ходимларни аппаратга ишга қабул қилади ҳамда улар билан меҳнат шартномаси тузади, меҳнат шартномаларига ўзгартиришлар киритади ва шартномаларни бекор қилади;
ишончномасиз Департамент номидан иш кўради ва унинг манфаатларини ҳимоя қилади, ўз ваколатлари доирасида шартномалар тузади, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишончномалар беради;
16. Департамент бошлиғи ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва мажбуриятларини бажаришда ташкилот манфаатларини кўзлаб иш кўради ҳамда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларнинг ўз вақтида тўланишини, ҳуқуқий меҳнат муносабатларидан келиб чиқадиган барча талабларнинг қондирилишини таъминлаш, ишлаб чиқариш фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлган эҳтиёжларга пул маблағлари ўтказилиши, ўзининг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан Департаментга етказилган зарарлар, шу жумладан Департаментга берилган мол-мулкнинг йўқолиши ҳолатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
17. Департамент ўз фаолиятини Мустақиллик майдонини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари учун ажратиладиган тасдиқланган бюджет маблағлари доирасида амалга оширади.
VII. Департамент фаолиятини назорат қилиш
18. Департамент ҳисобот даври тугагач ваколатли органларга молиявий ҳисоботни ва рўйхати қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳужжатларни тақдим этади ҳамда ҳужжатларнинг сақланиши ва уларнинг белгиланган тартибда давлат томонидан сақлашга берилиши учун жавоб беради.
19. Пул маблағлари, моддий бойликлар, бухгалтерия ҳисоб-китоблари ва кредитларга тааллуқли барча ҳужжатлар бошлиқ ёки унинг ўринбосари ва бош бухгалтер томонидан имзоланади.
20. Департамент фаолиятини назорат қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда муассис ва бошқа ваколатли органлар томонидан амалга оширилади.
21. Департамент Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси билан келишилган ҳолда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Тошкент шаҳар ҳокимлиги қарори ёки суд қарори билан қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши мумкин.
Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармасининг Ҳукумат объектларига хизмат кўрсатиш ихтисослаштирилган бошқармасининг
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
Изоҳлар.
Ишлаб чиқариш ходимлари сони бажариладиган ишлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
* «Дўрмон» миллий боғи дирекциясининг тузилмаси ва ходимлари сони Вазирлар Маҳкамасининг «Дўрмон» миллий боғини ташкил этиш тўғрисида» 2014 йил 5 июндаги 144-сон қарорига мувофиқ белгиланган.
(4з-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 октябрдаги 885-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.11.2017 й., 09/17/885/0197-сон)
LexUZ шарҳи
4з-иловага Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 августдаги 612-сонли қарорига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 11 ноябрдаги 251-сон қарорига 4и-ИЛОВА
Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармасининг Каналларни сақлаш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш ихтисослаштирилган бошқармаси
Ободонлаштириш бош бошқармаси бошқарувчисининг биринчи ўринбосари
9,7
3.
Ободонлаштириш бош бошқармаси бошқарувчиси ўринбосари
9,5
4.
Ободонлаштириш бош бошқармаси бош бухгалтери, бош иқтисодчиси
9,33
5.
ОББ йўл-кўприк хўжалигини мукаммал таъмирлаш ва улардан фойдаланиш бўйича бош мутахассис (бўлим бошлиғи), ОББ ихтисослаштирилган бошқармалари бошлиқлари, Мустақиллик майдонини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаменти директори, ландшафт бўйича бош дизайнер (гуруҳ бошлиғи)
Ихтисослаштирилган бошқармалар ва департамент бош муҳандислари, бошлиқлар ўринбосарлари
8,616
8.
ОББ кадрлар бўлими бошлиғи, ОББ юридик маслаҳатчиси, ОББ етакчи мутахассислари, ОББ етакчи бухгалтерлари, ландшафт бўйича бош муҳандис, вертикал режалаштириш ва йўл қопламалари бўйича лойиҳаловчи, дендролог, ишлаб чиқувчи дизайнер, лойиҳаловчи электрик, сув таъминоти бўйича лойиҳаловчи
8,129
9.
Ихтисослаштирилган бошқармалар ва департамент бош мутахассислари, бош агрономи, бош бухгалтерлари ва режа-иқтисодиёт бўлимлари бошлиқлари
8,129
10.
Ихтисослаштирилган бошқармалар ва департамент бўлимлари бошлиқлари, участка бошлиқлари (кадрлар бўлими бошлиғидан ташқари)
7,643
11.
ОББ умумий бўлими бошлиғи, ОББ мутахассислари
7,166
12.
Ихтисослаштирилган бошқармалар ва департамент кадрлар бўлими бошлиқлари, бош энергетиклари, бош механиклари, автоколонналар бошлиқлари, етакчи мутахассислари
6,702
13.
Ихтисослаштирилган бошқармалар ва департамент юридик маслаҳатчилари, хизматлар бошлиқлари, 1-тоифали бухгалтерлари, 1-тоифали муҳандислари
6,246
14.
Ихтисослаштирилган бошқармалар ва департамент мутахассислари (муҳандис, иқтисодчи, бухгалтер, безатувчи, флородизайнер, агроном ва бошқалар), кадрлар бўлими инспекторлари, дайди ҳайвонларни тутиш бўйича ихтисослаштирилган механизациялашган отряд бошлиғи
5,8
15.
ОББ инспекторлари
6,246
16.
Ихтисослаштирилган бошқармалар ва департаментнинг 2-тоифали муҳандиси, 2-тоифали бухгалтери, электромеханиги, меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги мутахассиси, кадрлар бўлимининг 2-тоифали инспектори
5,355
Ишлаб чиқариш ходимлари
17.
Участка мастери, бригадир, катта диспетчер, катта мастер
Бўлим (кадрлар бўлимидан ташқари), хизматлар, участка бошлиғи
7,643
5.
Бош бухгалтер
8,129
6.
Бош иқтисодчи, бош агроном, бош механик, ландшафт бўйича бош дизайнер
8,129
7.
Кадрлар бўлими бошлиғи
6,702
8.
Етакчи мутахассислар: муҳандис (барча мутахассисликлар бўйича), агроном, иқтисодчи, бухгалтер, механик, ландшафт бўйича муҳандис, вертикал режалаштириш ва йўл қопламалари бўйича лойиҳаловчи, дендролог, ишлаб чиқувчи дизайнер, лойиҳаловчи электрик, сув таъминоти бўйича лойиҳаловчи
Участка мастери, бригадир, катта диспетчер, катта мастер
5,355
12.
5-разрядли ишчилар: электрик, электр ускуналарини таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш электромонтёри, электр газ пайвандловчи, газ пайвандловчи, барча турдаги чилангарлар (жумладан автотранспорт чилангарлари), насос қурилмалари машинисти, токарь, юк ва махсус автомобиллар 1-класс ҳайдовчилари, созловчи механик, тракторчи, бульдозерчи, асфальтбетончи.
4,926
13.
4-разрядли ишчилар: электрик, электр ускуналарини таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш электромонтёри, электр газ пайвандловчи, газ пайвандловчи, барча турдаги чилангарлар (жумладан автотранспорт чилангарлари), токарь, ўзиюрар механизациялашган қурилма ва транспорт йиғиштириш машиналари машинисти (ҳайдовчиси), стропалчи, насос қурилмалари машинисти, созловчи механик, тракторчи, бульдозерчи, асфальтбетончи, дурадгор, юк ва махсус автомобиллар 2-класс ҳайдовчилари, кўкаламзорлаштирувчи (кўкаламзорлаштириш хўжалиги ишчиси), қабристон назоратчиси, ирригатор.
4,515
14.
3-разрядли ишчилар: электрик, электр ускуналарини таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш электромонтёри, электр газ пайвандловчи, газ пайвандловчи, барча турдаги чилангарлар (жумладан автотранспорт чилангарлари), ўзиюрар механизациялашган қурилма ва транспорт йиғиштириш машиналари машинисти (ҳайдовчиси), стропалчи, насос қурилмаси машинисти, электромоторлар моторчиси, созловчи механик, токарь, тракторчи, бульдозерчи, асфальтбетончи, дурадгор, юк ва махсус автомобиллар 3-класс ҳайдовчилари, кўкаламзорлаштирувчи (кўкаламзорлаштириш хўжалиги ишчиси), боғбон, ирригатор (ариқ ва дренаж тизимини қуриш ва таъмирлаш ишчиси), мироб (ариқ-дренаж тизимига сув беришни тартибга солувчи ишчи), ташқи безак ишчиси, қабристон назоратчиси, маросим хизматлари ишчиси, ҳудудларни қўлда йиғиштирувчи фаррош, парклар ва боғлардаги ҳожатхоналар фарроши, дайди ҳайвонларни тутувчи ишчилар.
4,121
15.
2-разрядли ишчилар: электрик, электр ускуналарини таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш электромонтёри, аккумуляторчи, электр газ пайвандловчи, газ пайвандловчи, барча турдаги чилангарлар (жумладан автотранспорт чилангарлари), ўзиюрар механизациялашган қурилма ва транспорт йиғиштириш машиналари машинисти (ҳайдовчиси), стропалчи, насос қурилмаси машинисти, созловчи механик, электромоторлар моторчиси, токарь, тракторчи, бульдозерчи, асфальтбетончи, дурадгор, кўкаламзорлаштирувчи (кўкаламзорлаштириш хўжалиги ишчиси), боғбон, ирригатор (ариқ ва дренаж тизимини қуриш ва таъмирлаш ишчиси), мироб (ариқ-дренаж тизимига сув беришни тартибга солувчи ишчи), ташқи безак ишчиси, маросим хизматлари ишчиси, ҳудудларни қўлда йиғиштирувчи фаррош, парклар ва боғлардаги ҳожатхоналар фарроши, дайди ҳайвонларни тутувчи ишчилар.
3,747
16.
1-разрядли ишчилар: авточилангар, аккумуляторчи, электр газ пайвандловчи, газ пайвандловчи, электромоторлар моторчиси, кўкаламзорлаштирувчи (кўкаламзорлаштириш хўжалиги ишчиси), ирригатор (ариқ ва дренаж тизимини қуриш ва таъмирлаш ишчиси), ҳудудларни қўлда йиғиштирувчи фаррош, қабристон қоровули, дайди ҳайвонларни тутувчи ишчилар.
3,406
Техник ходимлар
17.
Кассир
4,515 — 5,355
18.
Раҳбар котибаси
4,121
Ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимлар
19.
Омбор мудири
4,515 — 5,355
20.
Енгил автомобиль ҳайдовчиси
3,747
21.
Қоровул, бинолар фарроши
2,476 — 2,998
Изоҳ: лавозимлар ва касблар (мутахассисликлар) рўйхати, шунингдек ишчиларнинг талаб қилинадиган малака разрядлари туманлар ободонлаштириш бошқармалари ва Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармаси фаолияти хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда Тошкент шаҳар ҳудудий молия органлари билан келишилган ҳолда штатлар жадвалида белгиланади.
(5а-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 майдаги 267-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 343-модда)
жамоавий шартнома асосида, овқатланиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида компенсация тўланади.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси ҳамда Мустақиллик майдонини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаменти, шунингдек ихтисослаштирилган бошқармалар ходимларига ободонлаштириш соҳасидаги узлуксиз умумий иш стажи (узоқ муддатли хизмати) учун қуйидаги миқдорларда ҳар чораклик мукофот тўланади:
Узоқ муддатли хизмати учун мукофот олиш ҳуқуқини берадиган ободонлаштириш соҳасидаги узлуксиз иш стажи
Узоқ муддатли хизмати учун мукофот миқдорини ҳисоблаш учун ойлик тариф ставкасига нисбатан коэффициент