СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ИСЛОҲ ҚИЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Қайд этиб ўтилсинки, республикада Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишнинг биринчи босқичи умуман муваффақиятли амалга оширилмоқда. Кечиктириб бўлмайдиган тез тиббий ёрдам тизими — Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази, вилоят марказлари ва туман марказий шифохоналарида ихтисослаштирилган бўлимлар тузилган бўлиб, улар аҳолига тезкор бепул шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилишини таъминламоқда.
Кечиктириб бўлмайдиган тез тиббий ёрдам муассасалари замонавий ташхис ва даволаш ускуналари билан жиҳозланмоқда.
Шифокорларнинг малакаси ҳамда замонавий тиббий техника билан жиҳозлашни ҳисобга олган ҳолда кечиктириб бўлмайдиган тез тиббий ёрдам тизими шифокорлари ҳамда тиббиёт ходимларининг меҳнатини ташкил этиш ва моддий рағбатлантириш тизими муттасил такомиллаштириб борилмоқда.
Аҳолига, энг аввало қишлоқ жойлардаги аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами тизими ислоҳ қилинмоқда. Республиканинг барча туманларида замонавий тиббий ускуналар ва дори-дармонлар билан таъминланган қишлоқ врачлик пунктлари ташкил этилмоқда.
Соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, республикада юксак жаҳон талаблари даражасидаги юқори технологияли ихтисослаштирилган тиббий марказларни шакллантириш, Илғор тиббий технологияларни кенг жорий этишнинг ташкилий, молиявий-иқтисодий ва ҳуқуқий шарт-шароитларини вужудга келтириш мақсадида:
1. Илғор чет эл тажрибасини ҳисобга олган ҳолда юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдамга муҳтож беморларни қабул қилувчи ҳамда замонавий ташхис ва даволаш тиббий ускуналаридан фойдаланиб даволайдиган махсус клиникалар ва тиббий марказларни ташкил этиш Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш иккинчи босқичининг энг муҳим вазифаси деб ҳисоблансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг тажриба тариқасида қуйидагиларни ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 октябрдаги ПФ-5216-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2017 й., 06/17/5216/0187-сон)
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Урология илмий маркази негизида Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт урология маркази;
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг академик В. Воҳидов номидаги Жарроҳлик илмий маркази негизида Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт жарроҳлик маркази;
Кардиология илмий-тадқиқот институти ва Тошкент шаҳридаги 15-шаҳар клиник шифохонаси негизида Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт кардиология маркази.
(3-банднинг иккинчи — бешинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 октябрдаги ПФ-5216-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2017 й., 06/17/5216/0187-сон)
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 октябрдаги ПФ-5216-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2017 й., 06/17/5216/0187-сон)
давлат номидан Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ва Молия вазирлиги ҳамда Марказ Кенгаши тимсолида Марказнинг меҳнат жамоаси Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари (кейинги ўринларда — Марказлар)нинг муассислари ҳисобланадилар;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 октябрдаги ПФ-5216-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2017 й., 06/17/5216/0187-сон)
давлат томонидан мададга муҳтож бўлган шахслар (имтиёзли тоифадаги шаxслар)га давлат бюджети маблағлари ҳисобидан юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатилади;
Марказнинг фаолияти давлат бюджети маблағлари, Марказнинг ўз даромадлари ва жалб этиладиган манбалар (грантлар, ҳомийларнинг маблағлари ва бошқалар) ҳисобига аралаш асосда молияланади. Бунда давлат бюджети маблағлари ҳар бир Марказга Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги орқали харажат моддалари бўйича тақсимланмаган ҳолда алоҳида сатр билан ажратилади.
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йилги республика бюджетларини шакллантириш чоғида Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда 2004 йилдан бошлаб Марказларнинг узоғи билан 2008 йилда ўзини-ўзи молиялаш ва ўзини-ўзи қоплашга ўтишини назарда тутган ҳолда ушбу Марказларни сақлашга бюджет маблағларининг жорий харажатлари босқичма-босқич камайтириб борилишини кўзда тутсин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 октябрдаги ПФ-5216-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2017 й., 06/17/5216/0187-сон)
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги республика ихтисослаштирилган марказлари фаолиятининг натижаларини ҳисобга олган ҳолда 2006 йилнинг 1 январига бориб Марказларнинг устав жамғармасига топширилган давлат мулкини имтиёзли шартлар билан меҳнат жамоасига мулк сифатида сотиш тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
8. Марказ меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши томонидан сайланадиган Марказ Кенгаши Марказнинг юқори бошқарув органи деб ҳисобланиши белгилаб қўйилсин.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 октябрдаги ПФ-5216-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2017 й., 06/17/5216/0187-сон)
Кенгаш аъзолари ичидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тақдимномаси бўйича Ҳукумат қарори билан тайинланадиган директор Марказ Кенгашининг раиси ҳисобланади.
9. Марказларга қуйидаги ҳуқуқ берилсин:
Марказнинг устав жамғармасига топшириладиган давлат мулкидан фойдаланиш ва уни бошқариш;
лавозимлар рўйхатини мустақил равишда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, Марказ ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартларини бажариладиган ишларнинг мураккаблик даражаси, сифати ва ҳажмига нисбатан табақалаштирилган тарзда белгилаш.
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 октябрдаги ПФ-5216-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2017 й., 06/17/5216/0187-сон)
барча Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари томонидан давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиладиган имтиёзли тоифадаги шахсларнинг 2-иловага мувофиқ рўйхати.
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 октябрдаги ПФ-5216-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2017 й., 06/17/5216/0187-сон)
11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташкил қилинаётган ихтисослаштирилган марказлар билан биргаликда бир ой муддатда белгиланган тартибда қуйидагиларни ишлаб чиқиб, тасдиқласин:
ташхис ва даволаш сифати стандартларига риоя этган ҳолда юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича Республика марказлари томонидан аҳолига пулли хизмат кўрсатиш қоидалари;
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 8 июндаги 264-сонли қарори билан тасдиқланган Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари томонидан ташхис қўйиш ва даволаш сифати стандартларига риоя қилган ҳолда аҳолига пулли асосда юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш қоидаларига қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Марказларнинг бюджет маблағларидан, тасдиқланган тарифлардан мақсадли ва қонуний фойдаланиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.
(11-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 октябрдаги ПФ-5216-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2017 й., 06/17/5216/0187-сон)
12. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда мазкур Республика ихтисослаштирилган марказларини даволаш ва ташхис ускуналари, тиббиёт асбоблари билан жиҳозлаш нормативларини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин, ана шу нормативлар асосида 2003 йилдан бошлаб республика инвестиция дастурларида уларни замонавий тиббиёт ускуналари ва асбоблари билан тўлиқ таъминлаш учун зарур капитал маблағлар кўзда тутилсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.03.00 (Кучини йукотган) Қўшимча қиймат солиғи / 07.10.03.02 (Кучини йукотган) Қўшимча қиймат солиғи бўйича имтиёзлар / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.04.00 (Кучини йукотган) Акциз солиғи / 07.10.04.03 (Кучини йукотган) Акциз солиғини тўлаш тартиби, муддатлари ва имтиёзлари / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари;
3.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.07.00 Тариф имтиёзлари ва префенциялар]
13. Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида ушбу Республика ихтисослаштирилган марказлари ўз эҳтиёжлари учун олиб келинадиган тиббиёт ускуналари ва асбоблари учун 2003 йилнинг 1 мартидан то 2012 йилнинг 31 декабрига қадар 10 йил муддатга барча турдаги солиқлар, божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) тўлашдан озод қилинсин, бўшайдиган маблағлар Марказларни ривожлантириш ва жиҳозлашга мақсадли тарзда йўналтирилсин.
14. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика ихтисослаштирилган марказлари ва бошқа манфаатдор тузилмалар билан биргаликда 2003 йилда амалга ошириладиган тажриба таҳлили натижалари бўйича Марказларнинг норматив базасини, улар фаолиятини ташкил этиш ва молиялаш тизимини янада такомиллаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига аниқ таклифлар киритсин.
15. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонунчиликка ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
16. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда мазкур Фармонни ижро этиш юзасидан Ҳукумат қарорини қабул қилсин.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 17 мартдаги 140-сонли «Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида»ги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 8 июндаги 264-сонли «Соғлиқни сақлаш тизимида экспериментни тугаллаш ва ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига қаранг.
17. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. Т. Султонов зиммасига юклатилсин.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 октябрдаги ПФ-5216-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2017 й., 06/17/5216/0187-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 26 февралдаги ПФ-3214-сон Фармонига 2-ИЛОВА
Барча республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиладиган имтиёзли тоифадаги шахслар
12. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича, патологияли ҳомиладор аёллар1;
13. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича, эндокрин касалликларига чалинган беморлар2;
14. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича, жинсий йўл билан юқтириладиган касалликларга чалинган шахслар3;
15. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича, сил касаллигига чалинган шахслар4;
16. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича, онкология касалликларига чалинган шахслари5;
2) Тиббий ёрдам Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказида кўрсатилади;
3) Тиббий ёрдам Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказида кўрсатилади;
4) Тиббий ёрдам Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт марказида кўрсатилади.
5) Тиббий ёрдам Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт марказида кўрсатилади;
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 октябрдаги ПФ-5216-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2017 й., 06/17/5216/0187-сон)