Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 28 декабрдаги ПФ-4261-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» ги Фармонига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Улгуржи савдони ривожлантиришни рағбатлантириш, истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи корхоналар билан савдо ташкилотлари ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатларни мустаҳкамлаш ва шу асосда ички истеъмол бозорининг мамлакатимизда ишлаб чиқарилган товарлар билан янада тўлиқроқ тўлдирилишини таъминлаш мақсадида:
2. «Савдо ва умумий овқатланиш соҳасида солиққа тортиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 20 майдаги ПФ–3076-сон Фармони 2-бандининг иккинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р. С. Азимов зиммасига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 4 февраль,
ПФ-3205-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 2-сон, 14-модда)