ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси буюртмаларига асосан баҳолаш объектларини баҳолашда баҳоловчи ташкилотлар хизматларининг қийматини аниқлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 2023 йил 5 октябрдаги 01/13-13-12/833-сонли ««Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги буюртмаларига асосан баҳолаш объектларини баҳолашда баҳоловчи ташкилотлар хизматларининг қийматини аниқлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2152-6, 12.10.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 26 апрелдаги ПҚ-335-сон «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси фаолиятини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 17-сон, 140-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 январдаги 27-сон «Давлат активларини сотиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 6-сон, 51-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси буюртмаларига асосан баҳолаш объектларини баҳолашда баҳоловчи ташкилотлар хизматларининг қийматини аниқлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Раиси в.б. А. АБДУҲАКИМОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 12 октябрь,
01/11-18/08-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2010 йил 12 октябрдаги 01/11-18/08-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси буюртмаларига асосан баҳолаш объектларини баҳолашда баҳоловчи ташкилотлар хизматларининг қийматини аниқлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 26 апрелдаги ПҚ-335-сон «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси фаолиятини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 17-сон, 140-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 январдаги 27-сон «Давлат активларини сотиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 6-сон, 51-модда) ва баҳолаш фаолиятини тартибга солувчи бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари (кейинги ўринларда Давлат мулки қўмитаси деб юритилади) буюртмаларига асосан баҳолаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган баҳоловчи ташкилотлар (кейинги ўринларда баҳоловчи ташкилот деб юритилади) томонидан баҳолаш объектларини баҳолаш хизматларининг қийматини аниқлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотиш бўйича тендер савдолари ўтказувчи Давлат комиссияси қарорлари билан баҳоловчи ташкилот шу жумладан, хорижий баҳоловчи ташкилот жалб қилинган ҳолларда ҳамда ушбу қарорларда уларни жалб қилишнинг ва (ёки) улар хизматларининг қийматини аниқлаш ва тўлашнинг мазкур Низомда кўзда тутилмаган бошқача тартиби белгиланган тақдирда Давлат мулки қўмитаси ва баҳоловчи ташкилот ўртасида тузиладиган шартномаларга татбиқ этилмайди.
3. Баҳоловчи ташкилот хизматларининг мазкур Низомга асосан аниқланадиган қиймати бўйича хизмат кўрсатиш истагини билдирган баҳоловчи ташкилот ва Давлат мулки қўмитаси ўртасида шартнома тузилади.
5. Баҳоловчи ташкилот хизматларининг қийматини аниқлаш мақсадида мазкур Низомнинг 6, 7 ва 8-бандларида келтирилган формулалар ҳамда мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ коэффициентлардан иборат услуб қўлланилади.
давлат унитар корхонаси, бюджет ташкилоти, хўжалик юритувчи субъект устав фондидаги акциялар (улушлар);
мустақил баланс юритмайдиган мулкий мажмуа, мулкий мажмуанинг бир қисми (кейинги ўринларда мулкий мажмуа деб юритилади);
бино (шу жумладан, қурилиши тугалланмаган);
мазкур банднинг учинчи, тўртинчи ва бешинчи хатбошиларида кўзда тутилмаган бошқа асосий фондлар (иншоотлар, узатувчи мосламалар, машиналар, асбоб-ускуналар, транспорт воситалари, инструментлар, инвентарь, ишчи ҳайвон, кўп йиллик ўсимликлар ва бошқа асосий фондлар) (кейинги ўринларда бошқа активлар деб юритилади).
Баҳолаш объекти таркибида ер майдони бўлган тақдирда, баҳоловчи ташкилот хизматларининг қийматига мазкур Низомнинг 10 ва 11-бандларига мувофиқ аниқланадиган ер майдонини баҳолаш хизматларининг қиймати қўшилади.
II. Баҳоловчи ташкилот хизматларининг қийматини аниқлаш
6. Давлат унитар корхонаси, бюджет ташкилоти, хўжалик юритувчи субъект устав фондидаги акциялар (улушлар) ёки мулкий мажмуа баҳоланганда баҳоловчи ташкилот хизматларининг қиймати қуйидаги формула бўйича ҳисоблаб чиқарилади:
Қ = [ (ЭКИҲ х К1) + (ЭКИҲ х К2) ] х Кё х Кҳ, бунда:
бошқа активлар баҳоланганда мазкур Низомнинг 4-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ аниқланади.
III. Бошқа шартлар
10. Ер участкаси хусусийлаштириш мақсадида баҳоланганда баҳоловчи ташкилот хизматларининг қиймати баҳолаш санасидаги энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдорида белгиланади.
11. Ердан фойдаланиш ҳуқуқи баҳоланганда баҳоловчи ташкилот хизматларининг қиймати баҳолаш санасидаги энг кам иш ҳақининг уч баравари миқдорида белгиланади.
17. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
2010 йил 12 октябрь
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси буюртмаларига асосан баҳолаш объектларини баҳолашда баҳоловчи ташкилотлар хизматларининг қийматини аниқлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомга 1-ИЛОВА
Иншоотлар, узатувчи мосламалар, машина ва асбоб-ускуналар
1 бирлик
2,0
Транспорт воситалари
1 бирлик
1,5
Инструментлар, инвентарь, ишчи ҳайвон, кўп йиллик ўсимликлар ва бошқа асосий фондлар
1 бирлик
0,5
* хизматлар қийматини аниқлашда бир хил номдаги, ишга тушириш (экиш) йили ва маркаси (типи) бир хил бўлган баҳолаш объектлари баҳоланаётган объектнинг битта бирлиги деб қаралади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси буюртмаларига асосан баҳолаш объектларини баҳолашда баҳоловчи ташкилотлар хизматларининг қийматини аниқлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомга 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси буюртмаларига асосан баҳолаш объектларини баҳолашда баҳоловчи ташкилотлар хизматларининг қийматини аниқлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомга 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси буюртмаларига асосан баҳолаш объектларини баҳолашда баҳоловчи ташкилотлар хизматларининг қийматини аниқлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомга 4-ИЛОВА