1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.22.00 Озиқ-овқат саноати / 09.10.22.01 Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «РЕСПУБЛИКАНИНГ ЁҒ-МОЙ ТАРМОҒИНИ БОШҚАРИШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 2010 ЙИЛ 7 СЕНТЯБРДАГИ ПҚ-1401-СОН ҚАРОРИ)
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республиканинг ёғ-мой тармоғини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 7 сентябрдаги ПҚ-1401-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2010 йил 4 ноябрь,
243-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 4 ноябрдаги 243-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг бюджетга акциз солиғи тушишини назорат қилувчи молия инспекторлари лавозимларини жорий этиш тўғрисида» 1996 йил 26 ноябрдаги 418-сон қарорига 1-иловадаги «Ёғмойтамакисаноат» уюшмаси» ва «Ўзкимёсаноат» уюшмаси» бўлимлари чиқариб ташлансин, жами «28» рақами «6» рақами билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Товарларнинг айрим турларини ишлаб чиқариш ва сотишни давлат томонидан назорат қилишни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил 23 декабрдаги 532-сон қарорида:
а) 1-иловадаги IV қисм ва эслатмадаги «**Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 26 ноябрдаги 418-сон қарори билан «Ёғмойтамакисаноат» уюшмасининг 19 корхонасида Молия вазирлигининг молия инспекторлари лавозими жорий этилган» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг молия инспекторлари тўғрисидаги низом (2-илова)нинг 1-бандида:
«Молия инспекторлари лавозимлари жорий этиладиган корхоналар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади (этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар, шунингдек ўсимлик (пахта) ёғи ишлаб чиқарадиган корхоналар бундан мустасно)»;
қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Ўсимлик (пахта) ёғи ишлаб чиқарадиган корхоналарда молия инспектори лавозими Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан, уларнинг устав жамғармасида камида 51 фоиз давлат улуши бўлган, уларга техник пахта чигити етказиб бериш назарда тутилган ёғ-мой тармоғи корхоналари рўйхатига киритилишига кўра жорий этилади (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республиканинг ёғ-мой тармоғини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 7 сентябрдаги ПҚ-1401-сон қарорига 1-илова), корхона ушбу рўйхатдан чиқарилган тақдирда эса кўрсатиб ўтилган лавозим қисқартирилади».