toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Ҳужжат 03.11.2010 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Республика ёғ-мой тармоғини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш, техник чигитдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, ёғ-мой саноати корхоналарининг ишлаб чиқариш қувватларини янада тўлиқ юклашни таъминлаш мақсадида:
1. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республиканинг ёғ-мой тармоғини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 7 сентябрдаги ПҚ-1401-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан ҳамкорликда ёғ-мой саноати корхоналарининг технологик жиҳозланиш ҳолати, ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш самарадорлиги, техник чигитни қайта ишлаш технологик регламентларига риоя этилиши танқидий ўрганиб чиқилди;
раҳбар ходимлар аттестациядан ўтказилди ҳамда тармоқ корхоналарини мазкур соҳада тегишли билим ва иш тажрибасига эга бўлган малакали мутахассислар билан таъминлаш чора-тадбирлари кўрилди;
ўтказилган таҳлил асосида техник чигитни қайта ишловчи ёғ-мой тармоғи корхоналарининг сонини янада мақбуллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республиканинг ёғ-мой тармоғини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 7 сентябрдаги ПҚ-1401-сон қарорининг янгиланган 1-иловаси иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
*Илова рус тилидаги матнда берилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2007 — 2010 йилларда хусусийлаштириш жараёнларини янада чуқурлаштириш ва хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 20 июлдаги ПҚ-672-сон қарорининг 2-бандидаги «ва ёғ-мой» сўзлари чиқариб ташлансин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 3 ноябрь,
ПҚ-1427-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 44-45-сон, 377-модда; 2017 й., 2-сон, 26-модда)