1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.09.00.00 Реклама тўғрисидаги қонунчилик (шунингдек, 12.06.00.00га қаранг);
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Иқтисодиёт / Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш. Реклама]
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «РЕКЛАМА ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА» 2000 ЙИЛ 26 ИЮНДАГИ 243-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1015-сонли «Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Реклама тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1781-моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Реклама тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2000 йил 26 июндаги 243-сон қарорига 2-иловага (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 6-сон, 32-модда) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
а) 5-бандда:
«Реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатининг талаблари» устунидаги «Матбуот нашрларида тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликлар рекламасини чеклаш» сўзлари «Тамаки, тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликлар реклама қилинишига йўл қўймаслик» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Қонун ҳужжатлари талаблари бажарилиши учун масъул бўлган давлат бошқаруви ва жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг номи» устунига «Ўзбекистон МТРК, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари» сўзлари қўшилсин.
б) 6-бандда:
«Реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатининг талаблари» устунидаги «Тамаки, тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликлар рекламаларини ташқи жойлаштиришни назорат қилиш» сўзлари чиқариб ташлансин;
«Реклама тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни моддаси» устунидаги «23-модда» сўзлари чиқариб ташлансин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2010 йил 29 октябрь,
240-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 44-45-сон, 380-модда)