Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодий тадқиқотларни ташкил қилишни такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2005 йил 2 августдаги ПҚ-143-сон
қарорига мувофиқ ва Ижтимоий-иқтисодий тадқиқотлар марказининг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
2006 йилда Ижтимоий-иқтисодий тадқиқотлар марказига Марказнинг асосланган ҳисоб-китобларига биноан унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва битта енгил автомашина сотиб олиш учун Давлат бюджетидан маблағлар ажратсин;
2006 йилдан бошлаб ҳар йили Давлат бюджетидан Ижтимоий-иқтисодий тадқиқотлар марказининг Тошкент шаҳар, А.Қаюмов кўчаси, 2-уйда жойлашган биносининг жорий таъминоти учун Марказнинг асосланган ҳисоб-китобларига биноан зарур маблағлар ажратилишини назарда тутсин.
2. Ижтимоий-иқтисодий тадқиқотлар марказига иккита енгил хизмат автомашинаси таъминоти учун лимит белгилансин.
3. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Ижтимоий-иқтисодий тадқиқотлар марказини унинг буюртманомасига биноан зарур телефон алоқаси, шу жумладан Ҳукумат телефон алоқаси билан таъминласин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.