1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.02.00 Жамоат тартиби муҳофазаси. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.06.00.00 Таъминлаш воситалари / 16.06.04.00 Овчилик қуроллари, хизмат қуроллари, портловчи моддалар ва бошқа қуроллар муомаласи]
[ТСЗ:
1.Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Жамоат тартиби ва жамоат хавфсизлигини муҳофаза қилиш]
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пиротехника буюмлари муомаласини давлат томонидан тартибга солиш ва назорат қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш фаолиятини лицензиялаш бўйича Вазирлар Маҳкамаси комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) таркиби 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
2. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни утилизация қилишда назорат қилиш, ҳисобга олиш ва хавфсизликни таъминлашнинг ишончли, самарали тизимини яратиш;
пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш ҳамда кейинчалик лицензиатлар томонидан лицензия талабларига риоя қилиниши юзасидан мониторинг олиб бориш ишларини ташкил этиш.
3. Комиссиянинг ишчи органи функцияси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига юклансин.
Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ўз ваколатлари доирасида:
лицензия бериш тўғрисидаги аризаларни тегишли ҳужжатлар билан бирга қабул қилади, лицензиялар бериш ёки лицензиялар беришни рад этиш, лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиш ёхуд лицензияларни бекор қилиш тўғрисидаги таклифларни тайёрлайди ва кўриб чиқиш учун Комиссияга киритади, тегишли эксперт хулосалари тайёрлаш учун экспертларни жалб этади;
лицензияларни расмийлаштиради, қайта расмийлаштиради ва беради, лицензиялар реестрини юритади, лицензия битимлари тузади;
лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилади;
4. Комиссия икки ҳафта муддатда Комиссия тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2002 йил 28 июндаги 236-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 6-сон, 36-модда) 1-илованинг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси» бўлимига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Пиротехника буюмларини (ҳарбий мақсаддаги маҳсулотлардан ташқари) яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш».
икки ой муддатда ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар;
идоравий мансуб ташкилотлар ҳамда бошқа юридик ва жисмоний шахслар томонидан ушбу қарор талабларига риоя этилишини назорат қилиш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрсинлар.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2010 йил 25 октябрь,
234-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 25 октябрдаги 234-сон қарорига 1-ИЛОВА
Пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом пиротехника буюмларини (ҳарбий мақсаддаги маҳсулотлардан ташқари) яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тартибини белгилайди.
2. Қуйидагилар бўйича фаолият лицензияланади:
пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш (хавфлиликнинг I — V класслари);
техник ва махсус мақсаддаги пиротехника буюмларидан фойдаланиш (хавфлиликнинг III — V класслари).
3. Маиший мақсаддаги пиротехника буюмлари (хавфлиликнинг I-II класслари) тайёрловчининг йўриқномаси талабларига риоя қилиш шарти билан якка тартибда фойдаланиш мақсадида фуқаролар томонидан эркин сотиб олиниши, ташилиши, сақланиши ва фойдаланилиши мумкин.
4. Лицензиялар бериш, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда уларнинг амал қилишини тўхтатиш ва бекор қилиш тўғрисидаги қарорлар Пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш фаолиятини лицензиялаш бўйича Вазирлар Маҳкамаси комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) томонидан қабул қилинади.
6. Ишчи орган лицензиялар бериш ёки лицензияларнинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги аризаларни тегишли ҳужжатлар билан бирга қабул қилади, улар бўйича эксперт хулосаси тузади, лицензиялар бериш ёки лицензиялар беришни рад этиш, лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиш ёхуд лицензияларни бекор қилиш тўғрисидаги таклифларни тайёрлайди ва кўриб чиқиш учун Комиссияга киритади.
Лицензиялар бериш ёки лицензияларнинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқишда Ишчи орган тегишли хулосалар тайёрлаш учун экспертларни жалб этиш ҳуқуқига эга.
7. Фақат юридик шахслар пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияларнинг талабгорлари бўлиши мумкин.
Пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига намунавий (оддий) лицензиялар берилади.
8. Пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига лицензия 5 йил муддатга берилади. Лицензия лицензия талабгорининг аризасига кўра 5 йилдан кам муддатга берилиши мумкин. Лицензиянинг амал қилиш муддати лицензия берилган кундан бошлаб ҳисобланади.
9. Лицензия талабгорининг аризасига биноан лицензия умуман фаолият турига ёхуд унинг бир қисмига берилиши мумкин.
II. Лицензия талаблари ва шартлари
10. Қуйидагилар пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш бўйича фаолиятни амалга оширишдаги лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:
лицензиат томонидан пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига, тегишли давлат стандартлари ва техник шартларга, техника хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига мажбурий риоя қилиш, жамоат тартиби, ёнғинга қарши, экология ва санитария-гигиена норма ва талабларини таъминлаш;
лицензия талабгорларига аризада кўрсатилган лицензияланадиган фаолият турларини тўлиқ ҳажмда амалга ошириш, шу жумладан унга мулк ҳуқуқи билан ёки бошқа қонуний асосда тегишли бўлган пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш соҳасида амал қилувчи меъёрлар, қоидалар ва стандартларга жавоб берадиган тегишли моддий-техник база (махсус жиҳозланган бинолар, иншоотлар, жойлар, ҳудудлар, кўтариш-транспорт асбоб-ускуналари, муҳандислик коммуникациялари, аппаратлар, технологиялар, технологик асбоб-ускуналар, электр энергияси ва сув таъминоти тармоқлари, синаш, назорат қилиш, ўлчаш, яшиндан ҳимоя қилиш, ёритиш воситалари, инвентарь, вентиляция, транспорт воситалари, ҳисоблаш ва ташкилий техника, ёнғинга қарши автоматика тизимлари, қўриқлаш, ёнғин ва қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси, бошқа техник воситалар) учун зарур шарт-шароитлар яратиш;
пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш объектлари ишончли қўриқланишини, уларни физик ва техник ҳимоя қилиш тадбирлари ўтказилишини, уларни транспортда ташишда кузатиб боришни, пиротехника буюмларидан рухсат берилмаган ҳолда фойдаланишга йўл қўймасликка қаратилган режим чоралари ва бошқа чоралар кўрилишини таъминлаш;
фаолиятнинг лицензияланадиган турига тегишли қисм бўйича пиротехника буюмлари ва уларнинг компонентлари мавжудлиги ва сарфи (ишлаб чиқариш, реализация қилиш, фойдаланиш, йўқ қилиш, утилизация қилиш) ҳисобини юритиш;
фаолиятнинг лицензияланадиган тури бўйича белгиланган тартибда тасдиқланган низомлар, йўриқномалар, методик ҳужжатлар ва бошқа зарур норматив-техник ҳужжатлар мавжудлиги;
ёнғин ва бошқа фавқулодда вазиятлар юз берган тақдирда ходимларнинг хатти-ҳаракати режасини ишлаб чиқиш;
ёнғинни ўчириш ва бошқа фавқулодда вазиятлар, хавфли моддалар тарқалиши (оқиб кетиши)нинг олдини олиш ва локализация қилиш учун зарур бўлган якка тартибда ва коллектив ҳимояланиш воситалари, шунингдек махсус воситаларнинг ҳисоб-китоб захираси ва турлари мавжудлиги ҳамда иш ҳолатида бўлиши;
лицензия талабгорининг штатида тегишли малакали, меъёрлар ва қоидалар талабларига мувофиқ саноат мақсадидаги портлатиш материаллари ва пиротехника буюмлари билан ишлашга рухсат берилган техник ходимлар, шу жумладан тегишли маълумотли, махсус тайёргарлик кўрган ва фаолиятнинг лицензияланадиган турлари бўйича камида бир йил иш стажига эга бўлган раҳбарлар ва муҳандис-техник ходимлар мавжудлиги;
фаолиятнинг лицензияланадиган турлари билан боғлиқ ишларни бевосита бажарадиган ходимларни мунтазам равишда (ҳар йили) тиббий кўрикдан ўтказиш;
ҳар йили Ишчи органга ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 10 январидан кечикмай мазкур Низомда назарда тутилган маълумотлар кўрсатилган ҳолда фаолиятнинг лицензияланадиган турлари билан боғлиқ ишларни бевосита бажарадиган ходимлар рўйхатини тақдим этиш;
қонун ҳужжатларига мувофиқ «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси томонидан белгиланган тартибда ва муддатларда фаолиятнинг лицензияланадиган турлари билан боғлиқ ишларни бевосита бажарадиган ишлаб чиқариш раҳбарлари, ходимлар, ишлаб чиқариш назорати хизматлари мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш;
лицензияда ва лицензия битимида кўрсатилган, шунингдек лицензия битимида кўрсатилган объектлар манзиллари бўйича фаолиятни амалга ошириш (пиротехника буюмларини ташиш ва улардан фойдаланиш бўйича фаолият бундан мустасно);
«Ўзстандарт» агентлиги томонидан аккредитация қилинган сертификатлаш органлари берган мувофиқлик сертификатларига, шунингдек халқаро ва миллий стандартлар талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган техник шартлар ва қўллаш бўйича йўриқномаларга эга бўлган пиротехника буюмларини ташиш, реализация қилиш ва улардан фойдаланиш (пиротехника буюмларини ташиш, реализация қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича фаолиятда).
11. Пиротехника буюмлари муомаласи соҳасида фаолиятнинг айрим турларини амалга оширишда қўшимча лицензия талаблари ва шартларига қуйидагилар киради:
а) пиротехника буюмларини яратиш бўйича:
«Ўзстандарт» агентлиги томонидан аккредитация қилинган асбоб-ускуналар, приборлар, кимёвий реактивлар билан жиҳозланган ҳамда давлат стандартларида назарда тутилган кўрсаткичларнинг барча зарур физик-кимёвий, портлаш ва ёнғин-техник текширишларини ўтказиш учун синов усулларига оид норматив-техник ҳужжатларга эга бўлган ихтисослаштирилган лабораторияларнинг мавжудлиги;
пиротехника буюмларининг назорат синовларини ўтказиш учун махсус жиҳозланган ҳудуд (бино)нинг мавжудлиги;
норматив-техник талабларга мувофиқ бўлган ва пиротехника буюмларини ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилишда уларнинг хавфсизлиги ва истеъмол хоссаларини таъминлаш учун ахборотнинг тўлиқ берилишини таъминлайдиган конструкторлик-технологик ва фойдаланиш ҳужжатлари жамлами (чизмалар, техник шартлар, технологик йўриқномалар, қўллаш бўйича йўриқномалар)ни юритиш;
б) пиротехника буюмларини ишлаб чиқариш бўйича:
лицензия талабгори томонидан хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда қўлланиладиган техник қурилмаларни ҳисобга олиш, идентификациялаш, сертификатлаш тизимини жорий этиш ва саноат хавфсизлигини экспертизадан ўтказиш, қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа чоралар кўриш;
«Ўзстандарт» агентлиги томонидан белгиланган тартибда тайёр маҳсулотнинг метрологик таъминоти, кириш назорати ва сифат назоратини ташкил этиш;
ишлаб чиқариладиган пиротехника буюмларининг ҳар бир тури бўйича гувоҳномалар, сертификатлар, технологик йўриқномалар, техник шартлар, қўллаш бўйича йўриқномалар ҳамда халқаро ва миллий стандартларга мувофиқ ишлаб чиқилган бошқа илова қилинадиган ҳужжатлар мавжудлиги;
буюмларни ишлаб чиқаришда шу жумладан импорт бўйича олиб келинган, стандартлар талабларига жавоб берадиган ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда берилган мувофиқлик сертификатларига эга бўлган портлаш ва ёнғин чиқиши хавфи бўлган хомашё ва компонентлардан фойдаланиш;
фойдаланиладиган бинолар, иншоотлар ва омбор объектлари қуролланган ҳолда қўриқланишини таъминлаш;
раҳбарнинг режим бўйича ўринбосари мавжудлиги;
в) пиротехника буюмларини ташиш бўйича:
ташиш йўналишлари ва схемалари ишлаб чиқилиши ва йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳудудий органлари билан келишилишини таъминлаш;
йўл ҳаракати хавфсизлиги органлари томонидан хавфли юкларни ташишга қўйиш тўғрисидаги гувоҳномалар расмийлаштирилган ҳолда махсус (ихтисослаштирилган) автотранспорт воситаларининг белгиланган тартибда техник кўрикдан ўтганлигини ва техник созлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг мавжудлиги;
автотранспорт воситаларининг йўл ҳаракати хавфсизлиги органлари томонидан қуролланган ҳолда кузатиб борилишини таъминлаш;
қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда пиротехника буюмларининг айрим туркумларини ички ишлар органларининг рухсатномалари асосида ташиш (шаҳар ва туман ичида ташишлар бундан мустасно);
харидорлардан техник ва махсус мақсаддаги пиротехника буюмларини сотиб олиш учун рухсатнома кўрсатилишини талаб қилиш, қонун ҳужжатларига мувофиқ бундай рухсатнома талаб қилинмайдиган ҳоллар бундан мустасно;
пиротехника буюмларидан фойдаланиш жойи (объекти)ни, вақтини ва шарт-шароитларини ички ишлар ва давлат ёнғин назорати ҳудудий органлари билан олдиндан келишиш;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2003 йил 13 январдаги 15-сон қарорида белгиланган пиротехника буюмларидан фойдаланган ҳолда оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш тартибига риоя қилиш.
12. Пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш бўйича фаолиятни амалга оширишда шахсларнинг қуйидаги тоифаларини ёллаш ёки ишга жалб этишга йўл қўйилмайди:
ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар;
махсус ўқитилмаган ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ малака талабларига жавоб бермайдиган шахслар;
доимий яшаш жойига эга бўлмаган шахслар;
уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган шахслар;
қасддан жиноят содир этганлиги учун судланган шахслар;
жиноий жазони ўтаётган шахслар;
бир йил мобайнида жамоат тартибига ёки бошқарувнинг белгиланган тартибига тажовуз қилган ҳуқуқбузарликларни содир этганлиги учун маъмурий жавобгарликка такроран тортилган шахслар;
руҳий касалликлар, гиёҳвандлик, токсикомания, алкоголизм билан боғлиқ ҳолда диспансер ҳисобида турган шахслар.
13. Пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган раҳбарлар ва ходимларга қўйиладиган энг кам малака талаблари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан келишилган ҳолда «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан белгиланади.
14. Лицензия битимида мазкур Низомнинг 10-11-бандларида санаб ўтилганлардан келиб чиқувчи аниқ лицензия талаблари ва шартлари назарда тутилиши мумкин.
III. Лицензия олиш учун зарур ҳужжатлар
15. Лицензия олиш учун лицензия талабгори қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
лицензия бериш тўғрисида ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банк муассасасидаги ҳисоб рақами, лицензияланаётган фаолиятнинг (унинг бир қисмининг) юридик шахс томонидан амалга оширилиши мўлжалланаётган тури, лицензия талаблари ва шартларига лицензияланаётган фаолият турининг алоҳида ҳудуддаги муайян объектларда амалга оширилиши кирадиган ҳолларда эса — улар жойлашган жой;
лицензия талаблари ва шартларига мувофиқ фаолиятнинг аризада кўрсатилган тури бўйича барча зарур ишларни амалга ошириш учун моддий-техника базасининг мулк ҳуқуқи асосида ёки бошқача қонуний асосда лицензия талабгорига тегишли эканлигини тасдиқлайдиган ҳуқуқ белгиловчи ва техник ҳужжатлар (ижара шартномаси, ички ишлар органларининг техникавий қўриқлаш пункти томонидан қўриқлашга олинганлиги шартномаси ва пиротехника омборларининг паспорти, пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, сақлаш, реализация қилиш, йўқ қилиш ёки утилизация қилиш учун иншоотлар ва асбоб-ускуналарни қабул қилиб олиш далолатномаси, яшиндан ҳимоя қилиш, қўриқлаш-ёнғин сигнализациясини фойдаланишга қабул қилиб олиш далолатномалари, лабораториянинг «Ўзстандарт» агентлиги томонидан аккредитация қилинганлиги тўғрисидаги ҳамда автотранспорт воситаларининг хавфли юкларни ташишига рухсат бериш тўғрисидаги гувоҳномалар ва бошқалар);
ходимнинг лицензияланаётган фаолият турлари билан боғлиқ ёнғинлар ва бошқа ҳалокатли вазиятларни бартараф этиш бўйича ҳаракатлар режаси;
фаолиятнинг лицензияланаётган турларига рухсат этилган юридик шахс раҳбарлари ва ходимлари рўйхати, унда уларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган саналари ва жойлари, доимий яшаш жойлари, эгаллаб турган лавозимлари, белгиланган тартибда ҳудудий ички ишлар органлари билан келишилган фаолиятнинг лицензияланаётган турлари ёки саноат мақсадидаги портловчи материаллар билан ишлаш бўйича стажи кўрсатилади;
фаолиятнинг лицензияланаётган турлари билан боғлиқ ишларни бевосита бажарувчи юридик шахс раҳбарлари ва ходимларининг малакавий таркиби тўғрисидаги маълумотлар, унга тегишли ҳужжатлар (олий ва/ёки ўрта кон-техника бўйича ёхуд бошқа ўрта махсус маълумот тўғрисидаги дипломларнинг, меҳнат дафтарчаларининг, хавфли юкларни ташишга рухсат бериш тўғрисидаги гувоҳномаларнинг, малака тоифаси бериш, охирги 5 йилда малака ошириш ва/ёки махсус тайёргарлик курсларидан ўтганлик тўғрисидаги сертификатлар ва ҳужжатларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари);
ҳудудий ички ишлар органларининг ва «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси минтақавий кон-техника инспекцияларининг моддий-техникавий базанинг, амалга оширилган режим-қўриқлаш чораларининг, ҳисобга олиш, технологик жараёнларни ташкил этишнинг, технологик асбоб-ускуналарнинг ва ходимларни тайёрлаш даражасининг аризада кўрсатилган лицензияланаётган фаолият турлари (пиротехника буюмларини ташиш ва улардан фойдаланиш фаолияти бундан мустасно) бўйича белгиланган талабларга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосалари;
Давлат ёнғинга қарши хизмат ҳудудий органларининг моддий-техникавий базанинг, технологик жараёнларнинг, технологик асбоб-ускуналар ҳолатининг ва ходимлар тайёрлаш даражасининг аризада кўрсатилган лицензияланаётган фаолият турлари (пиротехника буюмларини ташиш ва улардан фойдаланиш бўйича фаолият бундан мустасно) бўйича белгиланган талабларга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;
Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг ҳамда санитария-эпидемиология назорати органларининг моддий-техникавий базанинг, технологик жараёнларнинг, технологик асбоб-ускуналар ҳолатининг ва ходимлар тайёрлаш даражасининг аризада кўрсатилган лицензияланаётган фаолият тури бўйича (пиротехника буюмларини ташиш, реализация қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича фаолият бундан мустасно) табиатни муҳофаза қилиш, экология ва санитария-гигиена норма ва қоидаларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосалари;
лицензия талабгорида ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш пунктлари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар ёхуд лицензия талабгори томонидан тегишли соҳа ташкилоти билан ўзига тиббий ва техник кўрикни ўтказиш имкониятини бериш тўғрисида тузилган шартнома нусхаси (пиротехника буюмларини ташиш бўйича фаолият учун);
лицензия талабгори томонидан унинг аризаси кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
16. Лицензия талабгоридан ушбу Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
17. Ҳужжатлар Ишчи органга лицензия талабгори томонидан бевосита ёхуд уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқа воситаси орқали етказиб берилади.
Ҳужжатлар Ишчи органнинг масъул шахси томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига топширилади (юборилади).
19. Лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида йиғим ундирилади. Ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим суммаси Ишчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади. Лицензия талабгори берилган аризадан воз кечган ёки лицензияловчи орган томонидан лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
20. Пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш, утилизация қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш ушбу Низомга илова қилинаётган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия талабгорининг аризаси Ишчи орган томонидан барча зарур ҳужжатлар билан бирга олинган кундан бошлаб ўттиз кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.
21. Ишчи орган лицензия талабгорининг аризаси олинган кундан бошлаб йигирма кундан ортиқ бўлмаган муддатда ҳужжатларни кўриб чиқади, улар бўйича эксперт хулосаси тайёрлайди ва лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги таклифни тегишли қарор протоколи лойиҳаси билан бирга тасдиқлаш учун Комиссияга тақдим этади.
Ишчи орган лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига мувофиқлигини аниқлаш учун юқорида кўрсатиб ўтилган муддат доирасида:
лицензия талабгорида лицензияланаётган фаолият турини амалга ошириш учун мавжуд шарт-шароитларни жойига бориб баҳолаш;
ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш учун шартнома асосида тегишли соҳанинг юқори малакали мутахассисларини қўшимча равишда жалб этиш ҳуқуқига эга.
Комиссия Ишчи органнинг таклифи олингандан кейин ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда уни кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор тўғрисидаги протоколни тасдиқлайди. Комиссия томонидан қабул қилинган қарор протоколи Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади. Комиссия қарорлари истисно ҳолларда сўров ўтказиш йўли билан қабул қилиниши мумкин.
Лицензия беришга қарор қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига банк муассасасининг номи ва банк муассасасидаги ҳисоб рақами, давлат божи тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда, шунингдек лицензиат имзолаши учун лицензия битими илова қилинган ҳолда юборилади (топширилади).
23. Лицензия берилганлиги ва унинг амал қилиш муддати узайтирилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида давлат божи олинади.
амалга оширилишига лицензия берилаётган фаолият турининг номи;
лицензияланаётган фаолият тури (пиротехника буюмларини ташиш ва улардан фойдаланиш бўйича фаолият бундан мустасно) амалга ошириладиган манзил (манзиллар);
лицензиатга қўйиладиган лицензия талаблари ва шартлари;
пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш бўйича фаолиятнинг муайян турларини амалга ошириш хусусиятларига тааллуқли бошқа шарт-шароитлар.
Лицензия қайта расмийлаштирилган тақдирда лицензия битимига тегишли ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилади ёхуд янги лицензия битими тузилади.
Лицензия битими икки нусхада — лицензиат ва Ишчи орган учун бир нусхадан тузилади.
25. Лицензиялар қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланадиган, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлган махсус бланкаларда расмийлаштирилади.
Лицензия бланкалари намуналари Ишчи орган томонидан ишлаб чиқилади, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Комиссия томонидан тасдиқланади ва Ишчи орган буюртмаси бўйича «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида босмахона усулида тайёрланади. Ишчи орган раҳбари лицензиялар бланкаларининг ҳисобга олиниши, сақланиши ва улардан мақсадли фойдаланилиши учун жавоб беради.
Лицензиялар Ишчи орган томонидан расмийлаштирилади ва Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.
26. Лицензия лицензия талабгори томонидан давлат божи тўланганини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан ва у лицензия битимини имзолагандан кейин уч кун муддатда расмийлаштирилади ва берилади.
Агар лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб уч ой мобайнида Ишчи органга лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаса ёхуд лицензия битимини имзоламаса, Комиссия лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.
27. Лицензия бериш фақат «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши мумкин.
Лицензия талабгори лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор, шунингдек Ишчи органнинг мансабдор шахси хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
28. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади). Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
29. Лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар лицензия талабгори томонидан бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади. Бунда Ишчи орган ҳужжатлар қайта тақдим этилгандан кейин беш кун мобайнида лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги таклифни тегишли қарор протоколи лойиҳаси билан бирга Комиссияга тасдиқлаш учун тақдим этади.
Комиссия Ишчи орган таклифи олингандан кейин беш кун муддатда уни кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор протоколини тасдиқлайди. Комиссия томонидан қабул қилинган қарор протоколи Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.
Ишчи орган қабул қилинган қарор тўғрисида лицензия талабгорини икки кун муддатда хабардор қилади.
Лицензия талабгорларининг аризалари такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
30. Лицензиат қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда Ишчи органга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
31. Лицензиат лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.
32. Лицензияни қайта расмийлаштиришда Ишчи орган лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензияни қайта расмийлаштириш Ишчи орган томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза олинган кундан бошлаб беш кун мобайнида амалга оширилади.
Лицензияларни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси Ишчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.
33. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш лицензиатнинг аризасига кўра амалга оширилади.
Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза Ишчи органга лицензиянинг амал қилиш муддати ўтгунга қадар икки ойдан кечикмай берилиши керак.
Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки узайтиришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия бериш учун назарда тутилган тартибда қабул қилинади.
35. Амал қилиш муддати ўтмаган йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра дубликат берилиши мумкин. Бунда лицензиат даврий нашрларда йўқолган лицензиянинг ҳақиқий эмаслиги тўғрисида хабар чоп эттириши, шунингдек чоп этилган хабарни ишчи органга тақдим этиши керак.
Дубликат беришда лицензияловчи орган томонидан «Дубликат» белгиси қўйилган янги лицензия берилади, унда олдинги лицензияда кўрсатилган амал қилиш муддати мавжуд бўлиши керак.
Лицензия дубликатини беришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси Ишчи органнинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади.
VI. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш
36. Лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши юзасидан назоратни Ишчи орган қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширади.
лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режали текшириш;
лицензия талаблари ва шартлари лицензиат томонидан бузилганлигидан далолат берувчи ҳоллар мавжуд бўлган тақдирда лицензиатнинг уларга риоя этишини қонунда белгиланган тартибда режадан ташқари текшириш;
лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар юзасидан лицензиатдан зарур ахборотни сўраш ва олиш;
текширишлар натижалари асосида, лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;
аниқланган бузилишларни бартараф этиш юзасидан лицензиатга бажариш мажбурий бўлган кўрсатма юбориш, унда бундай бузилишларни бартараф этиш учун зарур бўладиган муддатларни белгилаш;
лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш ёки уни бекор қилиш тўғрисида Комиссияга кўриб чиқиш учун таклиф киритиш;
бартараф этилмаган аниқланган қонун бузилишлари пиротехника буюмлари йўқолиши ёки ўғирланиши хавфини туғдирадиган ҳолларда — уларни зудлик билан бошқа сақлаш жойларига ташиб кетиш;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқлардан фойдаланиш.
Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш бўйича фаолият лицензия олмасдан амалга оширилган ҳолатлар аниқланган материалларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган чоралар кўриш учун давлат солиқ хизмати органларига белгиланган тартибда юбориш.
38. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида Ишчи органнинг текширувчи ходимлари томонидан икки нусхада далолатнома тузилади, унинг бир нусхаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси Ишчи органда қолади.
VII. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва лицензияни бекор қилиш
39. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда Ишчи орган томонидан амалга оширилади.
40. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш ва лицензияни бекор қилиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-24-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда Комиссия қарорига кўра амалга оширилади.
41. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёки лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарор юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Бундай қарорнинг асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, ушбу қарорни қабул қилган орган лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради.
VIII. Лицензиялар реестри
42. Ишчи орган лицензиялар реестрини юритади. Реестрда қуйидагилар кўрсатилади:
фаолиятнинг лицензияланаётган тури амалга ошириладиган манзил (манзиллар) (пиротехника буюмларини ташиш ва улардан фойдаланиш бўйича фаолият бундан мустасно), иш телефони, факс;
лицензияни қайта расмийлаштириш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш, тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асослари ва санаси;
43. Лицензияларнинг реестрларида мавжуд бўлган маълумотлар лицензияловчи органнинг веб-сайтида жойлаштирилади ва танишиш учун очиқ бўлади.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
IX. Ушбу Низом бузилганлиги учун жавобгарлик
44. Ушбу Низом бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш