1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.27.00.00 Валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш / 07.27.11.00 Валютани тартибга солиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.08.00.00 Асиллик даражаси ишлари. Қимматбаҳо металлар ва тошлар;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Қарори
ҚИММАТБАҲО МЕТАЛЛАР, БАРЧА ТУРДАГИ ҚИММАТБАҲО ТОШЛАР ВА ВАЛЮТА БОЙЛИКЛАРИ САҚЛАНИШИ ТАЪМИНЛАНМАГАНЛИГИ ВА УЛАРДАН ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИЛМАГАНЛИГИ УЧУН МОДДИЙ ЖАВОБГАРЛИК ЧОРАЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ТОПИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 13 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 161-1]
Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 232-модда) 7-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қиладилар:
1.Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан 1995 йил 12 июлдаги 55-сон билан тасдиқланган Қимматбаҳо металлар, барча турдаги қимматбаҳо тошлар ва валюта бойликлари сақланиши таъминланмаганлиги ва улардан оқилона фойдаланилмаганлиги учун моддий жавобгарлик чораларини қўллаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат рақами 161, 1995 йил 20 июль) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 28 сентябрь,
81-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2010 йил 28 сентябрь,
2010-33-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 40-41-сон, 359-модда)