1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.10.00 Нотижорат ташкилотлари / 03.03.10.04 Жамоат фондлари;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.13.00.00 Ҳомийлик]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Жамоат бирлашмалари (жамғармалари), диний ташкилотлар, сиёсий партиялар]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
РЕСПУБЛИКА «МАҲАЛЛА» ХАЙРИЯ ЖАМҒАРМАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Тарихан таркиб топган миллий ва маънавий қадриятларни эъзозлаш ва изчил тарғиб қилиш, халқимизнинг энг яхши удум ва анъаналарини кенг оммалаштириш республиканинг маҳаллалари ўртасида маданий ва маърифий ишларни кенг йўлга қўйиш, шунингдек, уларни ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан мустаҳкамлаш чораларини давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.10.00 Ижтимоий жамғармалар]
1. Ўзбекистон аҳолиси кўп сонли маҳалла фаолларининг республика «Маҳалла» хайрия жамғармасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
2. «Маҳалла» жамғармасини рўйхатга олиш ва унинг фаолият кўрсатиш тартиби Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунлари билан белгилаб қўйилиши таъкидлансин.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси]
3. Янги ташкил этилган жамғарманинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат қилиб белгилансин:
Ўзбекистон аҳолисининг тарихан таркиб топган удум ва анъаналарини асраш ва бойитишга ҳар томонлама кўмаклашиш;
кам таъминланган оилалар, ногиронлиги бўлган шахслар, етимларга ва ёлғиз қолган қарияларга нисбатан инсонпарварлик ва меҳр-шафқат муносабатида бўлиш ғояларини қилиш, уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-26-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 06/21/26/1111-сон)
бозор иқтисодиёти шароитида маҳаллаларни ижтимоий, иқтисодий ва маънавий ривожлантиришга кўмаклашиш.
4. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси ичида «Маҳалла» жамғармасини ташкил қилиш ва бу жамғарманинг фаолият кўрсатиш учун зарур бўлган шароитларни яратиш тадбирларини белгиловчи қарор қабул қилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 12 сентябрь,
ПФ-472-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 11-сон, 438-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 06/21/26/1111-сон)