Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қашқадарё вилояти ҳокимининг вилоят ҳокимлиги аппарати ташкилий тузилмасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
2. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги аппарати ташкилий тузилмасига қўшимча равишда вилоят ҳокимининг умумий масалалари бўйича ўринбосари — вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи лавозимлари киритилиб, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари — вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси лавозими тугатилсин.