toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 10.05.2022
Ҳужжат 07.04.2011 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
ЎЗБЕКИСТОН МАТБУОТ ВА АХБОРОТ АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
буйруғи
Ноширлик ва матбаа корхоналари томонидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузуридаги «Ижод» фондига ажратмалар тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 4 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2139]
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 10 майдаги 11-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3366, 10.05.2022 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 февралдаги «Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузурида «Ижод» фондини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-1292-сонли қарорига асосланиб буюраман:
1. Ноширлик ва матбаа корхоналари томонидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузуридаги «Ижод» фондига ажратмалар тўлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Бош директор Б.Ш. АЛИМОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 26 август,
7-ю/б-сон
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директорининг 2010 йил 26 августдаги 7-ю/б-сонли буйруғига
ИЛОВА
Ноширлик ва матбаа корхоналари томонидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузуридаги «Ижод» фондига ажратмаларни тўлаш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 февралдаги «Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузурида «Ижод» фондини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-1292-сон қарорига мувофиқ ноширлик ва матбаа корхоналари томонидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузуридаги «Ижод» фондига босма маҳсулотларини реализация қилишдан, шунингдек, босма маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш билан боғлиқ таҳрир, матбаа ва ноширлик хизматлари кўрсатишдан тушган тушумлардан 2 фоизли ажратмалар (кейинги ўринларда мажбурий ажратмалар деб аталади) тўлаш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
I. Умумий қоидалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 февралдаги «Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузурида «Ижод» фондини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-1292-сон қарорига мувофиқ ноширлик ва матбаа корхоналарининг (кейинги ўринларда ажратма тўловчилар деб аталади) босма маҳсулотларини реализация қилишдан, шунингдек, босма маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш билан боғлиқ таҳрир, матбаа ва ноширлик хизматлари кўрсатишдан тушган тушумнинг 2 фоизи миқдоридаги мажбурий ажратмалар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузуридаги «Ижод» фонди (кейинги ўринларда Фонд деб аталади) маблағларини шакллантириш манбаларидан бири этиб белгиланган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ноширлик корхонаси деганда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ва ноширлик фаолияти учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар тушунилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Матбаа корхоналари деб қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтиб, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигидан гувоҳнома олган ва Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий органларида ҳисобга қўйилган юридик шахслар тушунилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги янги ёки қайта ташкил этилган ноширлик ва матбаа корхоналарига тегишлигича лицензия ва гувоҳнома берилган (ёки бекор қилинган) вақтдан бошлаб бир ҳафта муддатда ушбу корхоналар юзасидан маълумотларни Фондга ва тегишли давлат солиқ хизмати органларига тақдим этади.
(4-банд Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директорининг 2011 йил 16 мартдаги 9-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2139-1, 28.03.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 12-13-сон, 127-модда)
II. Мажбурий ажратмаларни ҳисоблаб чиқариш, ҳисоб-китобларни тақдим этиш ва тўлаш
5. Мажбурий ажратмалар суммаси ажратма тўловчилар томонидан мустақил равишда, бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, босма маҳсулотларини реализация қилишдан, шунингдек, босма маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш билан боғлиқ таҳрир, матбаа ва ноширлик хизматлари кўрсатишдан тушган тушумнинг 2 фоизи миқдорида ҳисоблаб чиқарилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, ягона солиқ тўлови ҳамда давлат мақсадли жамғармаларига ва бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармасига мажбурий ажратмаларни ҳисоблаб чиқаришда солиқ солинадиган база Фондга ўтказиладиган мажбурий ажратмалар суммасига камайтирилади (шартли мисол 1-иловада келтирилган).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Ажратма тўловчилар солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига ва Фондга йилнинг ҳар чорагида, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда ҳисобланган мажбурий ажратмалар тўғрисидаги маълумотларни ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ ўсиб борувчи якун билан корхона муҳри, раҳбари ва бош ҳисобчиси имзолари билан тасдиқланган ҳолда, шахсан ёки почта (электрон почта) ёхуд факс орқали тақдим этиб боради.
(7-банд Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директорининг 2011 йил 16 мартдаги 9-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2139-1, 28.03.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 12-13-сон, 127-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Фондга мажбурий ажратмаларни тўлаш ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай амалга оширилади.
(8-банд Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директорининг 2011 йил 16 мартдаги 9-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2139-1, 28.03.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 12-13-сон, 127-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Мажбурий ажратмаларни тўлаш муддати бузилиши тўловнинг белгиланган муддатидан кейинги кундан эътиборан муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун (тўлов куни ҳам шунга киради) Фонд ҳисобига 0,05 фоиз миқдорда пеня ҳисобланишига сабаб бўлади. Ҳисобланган пеня миқдори умумий қарз суммасининг 10 фоизидан ошмаслиги лозим.
(9-банд Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директорининг 2011 йил 16 мартдаги 9-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2139-1, 28.03.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 12-13-сон, 127-модда)
10. Фондга ортиқча тўланган мажбурий ажратмалар суммаси мазкур мажбурий ажратмалар бўйича келгуси тўловлар ҳисобига ҳисобга олинади ёки Фонд маблағларидан ажратма тўловчининг ёзма аризаси асосида, Фонд томонидан ариза берилган санадан эътиборан 30 иш куни ичида ажратма тўловчининг банкдаги ҳисобварағига пул маблағларини ўтказиш орқали қайтарилади.
Ортиқча тўланган мажбурий ажратмалар суммаси бошқа ажратма тўловчиларнинг қарзини узиш ҳисобига ҳисобга олиниши мумкин эмас.
III. Якуний қоидалар
11. Фонд ҳисоб рақамига маблағларнинг тўлиқ тушиши устидан назорат Фонднинг ижро этувчи дирекцияси томонидан амалга оширилади.
12. Фондга келиб тушган мажбурий ажратмаларнинг ҳисоби ва ҳисоботи юритилиши ҳамда мақсадли ишлатилиши учун Фонднинг ижро этувчи дирекцияси амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
121. Мажбурий ажратмаларнинг тўғри ҳисобланиши ва белгиланган муддатда тўланиши учун ажратма тўловчилар раҳбарлари ва бош ҳисобчилари қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгардир.
(121-банд Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директорининг 2011 йил 16 мартдаги 9-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2139-1, 28.03.2011 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 12-13-сон, 127-модда)
13. Мажбурий ажратмаларнинг тўғри ҳисобланиши ва ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган солиқ имтиёзлари тўғри қўлланилиши устидан назорат давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади.
14. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузуридаги «Ижод» фонди ижро этувчи дирекцияси билан келишилган.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
2010 йил 23 август
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
2010 йил 23 август
Савдо-саноат палатаси раиси А. ШАЙХОВ
2010 йил 23 август
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузуридаги «Ижод» фонди ижро этувчи директори Ў. ЖЎРАЕВ
2010 йил 23 август
Ноширлик ва матбаа корхоналари томонидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузуридаги «Ижод» фондига ажратмаларни тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Солиқ солинадиган базани Фондга ўтказиладиган ажратмалар суммасига камайтирилишига доир
ШАРТЛИ МИСОЛ
Ягона солиқ тўловчи юридик шахснинг матбаа фаолиятидан тушуми:
январь ойида 10 000 минг сўмни;
февраль ойида 8 000 минг сўмни;
март ойида 6 000 минг сўмни ташкил этган.
Жами биринчи чоракда ушбу фаолият туридан тушган тушум 24 000 минг сўм ҳисобланган.
Юқоридаги тушумдан Фондга қуйидагича ажратмалар ҳисобланади:
Январь ойида — 200 минг сўмни;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Февраль ойида — 160 минг сўмни;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Март ойида — 120 минг сўмни ташкил этган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жами биринчи чорак учун Фондга 480 минг сўм ажратмалар ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ягона солиқ тўлови тўловчиси бўлган юридик шахс давлат солиқ хизмати органларига ҳисоб-китобларни тақдим этишда солиқ солинадиган база 480 минг сўмга камайтирилади, яъни ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобининг «солиқ солинадиган ялпи тушумни камайтириш» 0502-сатрида ҳисобга олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай тартиб умумбелгиланган тартибда солиқ (фойда солиғи) тўловчи юридик шахсларга ҳам қўлланилади. Улар (ягона солиқ тўлови тўловчилардан фарқли равишда) солиқ ҳисоботи шаклларини тўлдиришда:
бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларга мажбурий ажратмаларни ҳисоблаб чиқаришда соф тушум суммасини камайтириб ҳисоблайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда «Ижод» фондига ўтказилган ажратмалар суммаси чегириладиган харажатларга олиб боради.
Ноширлик ва матбаа корхоналари томонидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузуридаги «Ижод» фондига ажратмаларни тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ‎

ҳузуридаги Ижод фондига‎

нусхаси: ____________ вилоят, __________ туман

‎давлат солиқ инспекциясига

‎Ажратма тўловчининг маълумотлари:
‎‎СТИР ‎‎

Тўлиқ номи ________________________________________________________
‎__________________________________________________________________‎‎

‎Жойлашган манзили ________________________________________________

‎Фаолият кўрсатиш жойи _____________________________________________

Почта манзили _____________________________________________________
Телефон коди:‎‎ рақами:

Босма маҳсулотларни реализация қилишдан, шунингдек, босма маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш билан боғлиқ таҳрир, матбаа ва ноширлик хизматлари кўрсатишдан тушган тушумлар бўйича ҳисобланган ажратмалар тўғрисида 20__ йил ____ чорак учун

МАЪЛУМОТЛАР

(ўсиб борувчи якун билан тўлдирилади)

№‎ Тааллуқли номланиши Сатр коди Сумма (сўм)

1.

Босма маҳсулотларни реализация қилишдан, шунингдек босма маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш билан боғлиқ таҳрир, матбаа ва ноширлик хизматлари кўрсатишдан тушган тушум

010‎ х‎

ҳисобот чорагининг биринчи ойи учун

011‎

ҳисобот чорагининг иккинчи ойи учун‎

012‎

ҳисобот чорагининг учинчи ойи учун‎

013‎

2.

Ажратма миқдори %‎

020‎ 2 %‎

3.

‎‎Мажбурий ажратмаларнинг ҳисобланган суммаси ‎

030‎ х

ҳисобот чорагининг биринчи ойи учун (011-сатр х 020-сатр) / 100%‎

031‎

ҳисобот чорагининг иккинчи ойи учун (012-сатр х 020-сатр) / 100%‎

032‎

ҳисобот чорагининг учинчи ойи учун (013-сатр х 020-сатр) / 100%‎

033‎


‎Раҳбар


‎_______________


‎_______________________

‎‎

(Ф.И.О)

(имзо)

‎‎‎Бош бухгалтер

_______________

_______________________‎‎

(Ф.И.О)

(имзо)

М.Ў.‎

Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 35-36-сон, 309-модда; 2011 й., 12-13-сон, 127-модда; 2012 й., 29-сон, 344-модда; 2013 й., 9-сон, 119-модда; 2014 й., 15-сон, 172-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)