1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.12.00 Геология;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.04.00.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.04.04.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш. Фойдаланиш турлари / 11.04.04.05 Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш]
Геология-разведка ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Геология-разведка ишларини ташкил этиш тизимини янада такомиллаштириш, фойдали қазилмалар саноат захиралари ва қазиб олиниши кўпайтирилишини таъминлайдиган минерал-хом ашё ресурслари базасини илдам ривожлантириш каби пировард натижаларга йўналтирилган геологик қидирувларни олиб боришни жадаллаштириш ва самарадорлигини ошириш, республиканинг реал иқтисодиёти етакчи базавий тармоқларини барқарор ривожлантириш, экспорт салоҳиятини кенгайтириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасини қайта ташкил этиш тўғрисида 2010 йил 4 мартдаги Ф-3381-сон фармойиши билан тузилган геология-разведка ишларини ташкил қилиш тизимини ўрганиш ва самарадорлигини баҳолаш Комиссиясининг қуйидагиларни назарда тутган таклифлари маъқуллансин:
«Навоий КМК» давлат корхонаси таркибида «Қимматбаҳо металлар ва уран геологияси» Илмий-ишлаб чиқариш марказини ташкил этган ҳолда республиканинг бутун ҳудудида қимматбаҳо металлар ва уран ҳамда уларга қўшилиб чиқадиган фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун геология-разведка ишларини олиб бориш вазифаларини ушбу корхонага топшириш;
«Олмалиқ КМК» ОАЖ таркибида «Рангли металлар геологияси» Илмий-ишлаб чиқариш марказини ташкил этиб, республиканинг бутун ҳудудида рангли металлар ва уларга қўшилиб чиқадиган фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун геология-разведка ишларини олиб бориш, шунингдек комбинат ихтиёрига берилган қимматбаҳо металлар конларини қўшимча разведка қилиш ва эксплуатация разведкасини олиб бориш вазифаларини мазкур комбинатга топшириш;
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан гидроминерал ресурслар, қаттиқ норуда фойдали қазилмалари, қора металлар қазиб олиш учун геология-разведка ишларини олиб бориш, шунингдек ҳудудларни геологик ўрганиш, геологик тасвирга олиш ишлари, фойдали қазилма ресурсларининг истиқболли майдонларини аниқлаш бўйича комплекс тадқиқотларни ўтказиш вазифаларини амалга ошириш.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасини қайта ташкил этиш ва унинг тегишли таркибий бўлинмаларини «Навоий КМК» ДКга ҳамда «Олмалиқ КМК» ОАЖга топшириш ишларини амалга ошириш бўйича жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 4 мартдаги Ф-3381-сон фармойиши билан тузилган Комиссия зиммасига юклансин.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.12.00 Геология]
3. Комиссия (Р.С.Азимов) Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, «Навоий КМК» ДК, «Олмалиқ КМК» ОАЖ, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан ҳамкорликда 2011 йил 1 январгача Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимига кирувчи илмий-ишлаб чиқариш марказлари, геология-разведка экспедициялари ва акциядорлик жамиятларини 1-иловага* мувофиқ белгиланган тартибда қайта ташкил этилишини таъминласин.
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.12.00 Геология;
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.04.00.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.04.04.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш. Фойдаланиш турлари / 11.04.04.05 Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш]
4. «Навоий КМК» ДК ва «Олмалиқ КМК» ОАЖ:
2011 йилнинг 1 январигача бўлган муддатда юқори малакали мутахассисларни жалб этган ҳолда, «Қимматбаҳо металлар ва уран геологияси» ҳамда «Рангли металлар геологияси» илмий-ишлаб чиқариш марказларини ташкил этиш, шунингдек уларни зарур моддий-техника базаси билан жиҳозлаш бўйича ташкилий чора-тадбирларни амалга оширсин;
тегишли равишда қимматбаҳо, рангли металлар, уран ва уларга қўшилиб чиқадиган фойдали қазилмаларга оид геология-разведка ишларининг ҳар йилги дастурларини ишлаб чиқсин ва белгиланган муддатларда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишиб олиш учун киритсин;
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан ҳамкорликда икки ой муддатда замонавий халқаро тажрибани ва илғор технологияларни ҳисобга олган ҳолда, қимматбаҳо, рангли металлар, уранга оид геология-разведка ишлари таркибини мақбуллаштириш, шунингдек топшириладиган тузилмалар ходимларининг меҳнатини рағбатлантириш механизмини такомиллаштириш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
«Қимматбаҳо металлар ва уран геологияси» ИИМни ҳамда «Рангли металлар геологияси» ИИМни ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимидан топшириладиган тегишли тузилмаларнинг штат сони чегарасидан амалга оширилсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 январдаги ПҚ-2723-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 2-сон, 32-модда)
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида 4-иловага* мувофиқ таркибда фойдали қазилмалар захиралари бўйича Давлат комиссияси тузилсин, Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги фойдали қазилмалар захиралари бўйича Давлат комиссияси тугатилсин.
7. Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш Давлат инспекцияси («Саноатконтехназорат» ДИ)ни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш Давлат инспекцияси («Саноатгеоконтехназорат» ДИ) этиб қайта ташкил қилинсин, Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш устидан давлат назорати Бошқармаси унинг таркибига топширилсин.
«Саноатгеоконтехназорат» Давлат инспекциясига қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилсин:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Бош назорат-тафтиш бошқармаси мутахассисларини, корхоналар ва илмий муассасаларнинг соҳа экспертларини жалб этган ҳолда, геология-разведка ишларининг ҳажми, сифати ва ҳаққонийлиги натижаларини белгиланган тартибда мустақил текширишни олиб бориш;
тасдиқланган сметаларга мувофиқ умумий сумманинг 90 фоизи миқдорида геология-разведка ишларига бюджетдан маблағ ажратиб, ҳар йили бюджетдан ажратиладиган маблағнинг қолган 10 фоизини фойдали қазилмалар захираларини ва геология-разведка ишларининг амалдаги ҳажмларини ўстириш бўйича прогноз (топшириқ)нинг бажарилиши натижаларига қараб кейинги йилнинг 1 февралигача бўлган муддатда тўласин;
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 8 июлдаги ПФ-4631-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 29-сон, 356-модда)
Давлат бюджетининг параметрларида «Навоий КМК» ДК ва «Олмалиқ КМК» ОАЖга геология-разведка ишларининг тасдиқланган дастурларига ва мазкур қарорга мувофиқ уларга топшириладиган вазифаларни ҳисобга олган ҳолда бюджетдан маблағ ажратилишини назарда тутсин.
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.17.00 Аттестация (ходимларни) (шунингдек, 13.02.04.00 ва 13.01.16.00га қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.12.00 Геология]
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳамда унга бўйсунувчи ташкилотлар бошқарув ходимларининг аттестациясини ташкил этсин;
уч ой муддатда 2011 — 2016 йиллардаги геология-разведка ишлари Дастурини тасдиқласин, унда геология-разведка экспедициялари, хизматлари ва бошқа тузилмаларнинг моддий-техника базасини янгилаш ҳамда мустаҳкамлаш бўйича зарур чора-тадбирларни назарда тутсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, «Навоий КМК» ДК ва «Олмалиқ КМК» ОАЖ геология-разведка ишларини олиб бориш учун республикада ишлаб чиқарилмайдиган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳар йили тасдиқлайдиган рўйхатлари бўйича олиб кириладиган ускуналар, материаллар, махсус транспорт воситалари, дастурий ҳамда техник воситалар, шунингдек уларнинг эҳтиёт қисмлари 2020 йилнинг 1 январигача божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилсин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сонли қарори таҳририда)
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 17 январдаги ПҚ-568-сон қарорининг 4-банди ҳамда унинг 2 ва 3-иловалари, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 19 январдаги 24-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.03.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва кўриб чиқиш тартиби;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари]
11. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорликда:
икки ой муддатда очиқ савдо натижалари бўйича лицензиялар беришни ва конлардан тажриба-саноат кўламида фойдаланишнинг чекланган нормалари белгиланишини назарда тутган ҳолда, норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензия бериш тартиби тўғрисидаги янги низом лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин;
икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиб, мазкур қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.
12. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 27 август,
ПҚ-1396-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 35-36-сон, 301-модда; 2014 й., 29-сон, 356-модда; 2016 й., 52-сон, 601-модда; 2017 й., 2-сон, 32-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.12.2018 й., 06/18/5594/2269-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)