Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Қишлоққа етказиб бериладиган «Кейс Корпорейшн» компанияси иштирокидаги қўшма корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган пахта териш машиналари ва тракторлар учун ўз вақтида ҳисоб-китоб қилишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси корхоналарининг 1999 йил 1 октябрдаги ҳолатига кўра бюджетга — 1100 млн сўм, Пенсия жамғармасига — 505 млн сўм ва Йўл жамғармасига — 75 млн сўм миқдоридаги муддати ўтказиб юборилган тўловларининг тўлаш муддати, бўшаб қолган маблағларни «ЎзКейсМаш» қўшма корхонасидан «Кейс-2022» пахта териш машиналари сотиб олишга йўналтирган ҳолда, 2001 йил 1 октябргача узайтирилсин.
2. «Пахта-банк» «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси корхоналарининг 1080 млн сўм миқдоридаги дебиторлик қарзи бўйича ўз маблағлари ҳисобига факторинг операцияларини амалга оширсин, маблағларни «Кейс-2022» пахта териш машиналари учун ҳақ тўлашга йўналтирсин, кейинчалик «Пахта-банк»ка қарзлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси томонидан, 2-картотека ҳолатидан қатъи назар, пахта хом ашёси, дон, шоли учун аванс ва ҳисоб-китоб қилишга траншлар бўйича йўналтириладиган маблағлар ҳисобидан тўлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва «Пахта-банк»нинг «Кейс Корпорейшн» компанияси билан тузилган контракт бўйича 920 млн сўм миқдоридаги 15 фоизли аванс тўловни тўлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 20 августдаги 410-сон
қарорига мувофиқ «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси корхоналарига илгари берилган кредитларни тўлаш муддатини 2002 йилгача узайтириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги кўрсатиб ўтилган кредит бўйича «Пахта-банк»ка берилган кафолатларни белгиланган тартибда қайта расмийлаштирсин.
4. «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси корхоналарининг 1999 йил октябрь—декабрдаги бюджетга тўловлари муддати, маблағларни «Кейс-2022» пахта териш машиналари ҳамда «МХ-135» ва «СХ-100» тракторлари учун ҳақ тўлашга мақсадли йўналтирган ҳолда, узайтирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси 1999 йилнинг октябрь — декабри учун ҳисобланган солиқлар суммасининг тенг улушларда 2000 йилнинг биринчи ярим йиллигида ундирилишини таъминласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва «Пахта-банк» «Камминз» двигателлари билан жиҳозланган техникадан фойдаланувчиларнинг ҳисоб-китобларини, кўрсатиб ўтилган двигателларга техника хизмати кўрсатиш ва уларни тузатиш учун тушадиган маблағларни «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитасининг мақсадли ҳисобварақларига ўтказиб, кейинчалик улардан «Камминз» фирмаси билан ҳисоб-китоб қилишда фойдаланган ҳолда, амалга оширишни таъминласинлар.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Б.С. Ҳамидов ва Б.М. Олимжонов зиммасига юклансин.