toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 08.04.2013
Ҳужжат 02.09.2011 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
ЯГОНА СОЛИҚ ТЎЛОВИНИНГ ЭНГ КАМ МИҚДОРИ КИРИТИЛИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЧАКАНА САВДО КОРХОНАЛАРИ, ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАСИДАГИ МИКРОФИРМАЛАР ВА КИЧИК КОРХОНАЛАР ТОМОНИДАН ЯГОНА СОЛИҚ ТЎЛОВИНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
(қарорнинг номи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 10 августдаги 49, 2011-26-сонли қарори (рўйхат рақами 2134-1, 23.08.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 34-35-сон, 355-модда)
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 18 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2134]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 28 февралдаги 20, 2013-10-сонли «Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан чакана савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2449, 04.04.2013 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги ПҚ-1326-сон «Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 17-сон, 131-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қиладилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан чакана савдо корхоналари, хизмат кўрсатиш соҳасидаги микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 10 августдаги 49, 2011-26-сонли қарори (рўйхат рақами 2134-1, 23.08.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 34-35-сон, 355-модда)
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 17 август,
64-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2010 йил 17 август,
2010-34-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2010 йил 17 августдаги 64, 2010-34-сон қарорига
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан чакана савдо корхоналари, хизмат кўрсатиш соҳасидаги микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги
низом
(низом номи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 10 августдаги 49, 2011-26-сонли қарори (рўйхат рақами 2134-1, 23.08.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 34-35-сон, 355-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги ПҚ-1326-сон «Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 17-сон, 131-модда) мувофиқ ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан чакана савдо корхоналари, хизмат кўрсатиш соҳасидаги микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартибини белгилайди.
(низом муқаддимаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 10 августдаги 49, 2011-26-сонли қарори (рўйхат рақами 2134-1, 23.08.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 34-35-сон, 355-модда)
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги ПҚ-1326-сон «Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ 2010 йилнинг 1 июлидан бошлаб чакана савдо корхоналари, хизмат кўрсатиш соҳасидаги микрофирмалар ва кичик корхоналар ягона солиқ тўловини (кейинги ўринларда ЯСТ деб юритилади) қонун ҳужжатларига мувофиқ, лекин миқдори юқорида санаб ўтилган тоифадаги тўловчилар учун ЯСТнинг энг кам миқдори сифатида аниқланадиган, айнан шундай фаолият турини амалга ошираётган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган қатъий белгиланган солиқ миқдоридан кам бўлмаган миқдорда тўлайдилар.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 10 августдаги 49, 2011-26-сонли қарори (рўйхат рақами 2134-1, 23.08.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 34-35-сон, 355-модда)
2. Ушбу Низом мақсадларида қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
чакана савдо корхоналари — ҳисобот чораги (ойи) якунлари бўйича асосий фаолият тури чакана савдо бўлган юридик шахслар;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 10 августдаги 49, 2011-26-сонли қарори (рўйхат рақами 2134-1, 23.08.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 34-35-сон, 355-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
хизмат кўрсатиш соҳасидаги микрофирмалар ва кичик корхоналар — ҳисобот чораги якунлари бўйича асосий фаолият тури хизмат кўрсатиш бўлган микрофирмалар ва кичик корхоналар.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 10 августдаги 49, 2011-26-сонли қарори (рўйхат рақами 2134-1, 23.08.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 34-35-сон, 355-модда)
Фаолиятни хизмат кўрсатишга тегишлилигини аниқлаш учун «Ўзстандарт» агентлигининг 2006 йил 12 майдаги 05-15-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси фаолият турлари бўйича хизмат кўрсатиш классификатори» умумдавлат классификаторидан фойдаланиш лозим.
3. Ушбу Низом қуйидаги хизмат кўрсатиш соҳасидаги микрофирмалар ва кичик корхоналарга татбиқ этилмайди:
ягона солиқ тўлови тўловчиси бўлмаганларга;
фаолияти қонун ҳужжатларига мувофиқ фақат юридик шахс шаклида ташкил этиладиган тадбиркорлик субъектларига;
фақат юридик шахсларга лицензия бериладиган лицензияланадиган фаолият тури билан шуғулланадиганларга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ЯСТни тўлашдан тўлиқ озод бўлиш имтиёзига эга бўлганларга.
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 10 августдаги 49, 2011-26-сонли қарори (рўйхат рақами 2134-1, 23.08.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 34-35-сон, 355-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
II. ЯСТнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ЯСТни тўлаш тартиби
(низомнинг II бўлими номи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 10 августдаги 49, 2011-26-сонли қарори (рўйхат рақами 2134-1, 23.08.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 34-35-сон, 355-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. ЯСТнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан тўланиши лозим бўлган ЯСТ суммасини аниқлаш учун тўловчилар қуйидагиларни ҳисоблаб чиқарадилар:
(4-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 10 августдаги 49, 2011-26-сонли қарори (рўйхат рақами 2134-1, 23.08.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 34-35-сон, 355-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ЯСТнинг энг кам миқдорини;
(4-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 10 августдаги 49, 2011-26-сонли қарори (рўйхат рақами 2134-1, 23.08.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 34-35-сон, 355-модда)
ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммасини;
ЯСТнинг қўшимча ҳисобланган суммасини.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. ЯСТ энг кам миқдори солиқ тўловчининг асосий фаолият туридан келиб чиқиб аниқланган якка тартибдаги тадбиркорлар учун ўрнатилган ставка бўйича қатъий белгиланган солиқ суммасидан келиб чиқиб ҳисобланади.
(5-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 10 августдаги 49, 2011-26-сонли қарори (рўйхат рақами 2134-1, 23.08.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 34-35-сон, 355-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Масалан, агар солиқ тўловчининг асосий фаолият тури чакана савдо бўлса, унда ЯСТнинг энг кам миқдори чакана савдони амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар учун ўрнатилган қатъий белгиланган солиқ ставкасидан келиб чиқиб аниқланади.
(5-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 10 августдаги 49, 2011-26-сонли қарори (рўйхат рақами 2134-1, 23.08.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 34-35-сон, 355-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Микрофирма ва кичик корхоналар учун ЯСТ энг кам миқдорининг суммаси ҳисобот чораги учун қатъий белгиланган солиқ суммаларини қўшиш орқали чорак учун ҳисоблаб чиқарилади.
(5-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 10 августдаги 49, 2011-26-сонли қарори (рўйхат рақами 2134-1, 23.08.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 34-35-сон, 355-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 10 августдаги 49, 2011-26-сонли қарорига (рўйхат рақами 2134-1, 23.08.2011 й.) асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 34-35-сон, 355-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Ушбу Низомнинг 5-бандига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобланган ЯСТ суммаси билан солиштириш учун ЯСТ нинг ҳисоб-китоб суммаси бутун корхона бўйича аниқланади.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 10 августдаги 49, 2011-26-сонли қарори (рўйхат рақами 2134-1, 23.08.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 34-35-сон, 355-модда)
ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси қуйидаги формула бўйича аниқланади:
ҲСяст = СЯТ х С, бунда:
ҲСяст — ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
СЯТ — ЯСТ бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзлар қўлланилмаган ҳисобот ойи (чораги) учун солиқ солинадиган ялпи тушум (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2007 йил 29 декабрдаги 111, 2007-66-сон «Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1760, 2008 йил 21 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 3-4-сон, 15-модда) билан тасдиқланган ЯСТ ҳисоб-китобининг «040»-сатри маълумотлари асосида);
(6-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 10 августдаги 49, 2011-26-сонли қарори (рўйхат рақами 2134-1, 23.08.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 34-35-сон, 355-модда)
С — ЯСТнинг ўрнатилган ставкаси.
ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси бутун корхона бўйича ушбу Низомнинг 1-иловасида келтирилган шаклдаги Маълумотнома-ҳисоб-китоб (кейинги ўринларда Маълумотнома-ҳисоб-китоб деб юритилади) асосида аниқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси ЯСТнинг энг кам миқдори суммасидан кам бўлган ҳолларда ЯСТ қўшимча ҳисобланади. Бунда ЯСТ энг кам миқдори суммасининг ЯСТ ҳисоб-китоб суммасидан ортган қисми ЯСТ ҳисоб-китоби бўйича ҳисобланган ЯСТ суммасига қўшимча ҳисобланади.
Агар ЯСТ ҳисоб-китоб суммаси ЯСТ энг кам миқдоридан катта ёки унга тенг бўлса, унда ЯСТ қўшимча ҳисобланмайди ва ЯСТ Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (II)-сон) белгиланган тартибда тўланиши лозим, яъни ЯСТ ҳисоб-китоби бўйича ҳисобланган сумма тўланади.
Масалан, Тошкент шаҳрида жойлашган ноозиқ-овқат маҳсулотларини реализация қилувчи чакана савдо корхонаси 2010 йилнинг июль ойига ЯСТни 4 % ставка бўйича ҳисоблаётган бўлсин. Мазкур корхона солиқ имтиёзларига эга эмас. Ушбу ҳолатда ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси ва ЯСТ ҳисоб-китоби бўйича ҳисоблаб чиқарилган ЯСТ суммаси бир-бирига тенг бўлади. Агар ушбу Низомнинг 6-бандига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси ЯСТнинг энг кам миқдоридан кам бўлса, Тошкент шаҳрида ушбу кўрсаткич энг кам иш ҳақининг (кейинги ўринларда ЭКИҲ деб юритилади) 10 баравари миқдорини ташкил этса, у ҳолда ЯСТ ҳисобот даври учун ЭКИҲнинг 10 баравари миқдорида тўланади. Агар ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси ЯСТнинг энг кам миқдоридан (ЭКИҲнинг 10 баравари) кўп бўлса, у ҳолда ЯСТ ўрнатилган 4% ставка бўйича тўланади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 10 августдаги 49, 2011-26-сонли қарори (рўйхат рақами 2134-1, 23.08.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 34-35-сон, 355-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Агар ушбу Низомнинг 1-бандида кўрсатилган корхоналар ҳудудий жиҳатдан алоҳида бўлган юридик шахс бўлмаган бўлинмаларга, чакана савдода эса — турғун савдо шохобчаларга эга бўлса, ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ЯСТ ҳудудий жиҳатдан алоҳида бўлган ҳар бир бўлинма (турғун савдо шохобчаси) учун тўланади. Бунда ЯСТнинг энг кам миқдори ҳудудий жиҳатдан алоҳида бўлган бўлинма (турғун савдо шохобчаси) жойлашган жойдаги якка тартибдаги тадбиркорлар учун белгиланган қатъий белгиланган солиқ ставкаларидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 10 августдаги 49, 2011-26-сонли қарори (рўйхат рақами 2134-1, 23.08.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 34-35-сон, 355-модда)
Корхоналар солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига солиқ ҳисоботлари тақдим этиладиган муддатларда ушбу Низомнинг 2-иловасида келтирилган шакл бўйича Ҳудудий жиҳатдан алоҳида бўлган бўлинма (турғун савдо шохобчаси) тўғрисидаги маълумотни тақдим этадилар.
Агар аввал тақдим этилган маълумотлар ўзгарадиган бўлса, корхона ўзгариш юз берган ойдан кейинги ойнинг 10 кунидан кечиктирмай солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органини хабардор этади.
Масалан, Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтган озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотларини реализация қилувчи савдо корхонаси юридик шахс бўлмаган иккита турғун савдо шохобчасига эга. Савдо шохобчаларидан бири Тошкент шаҳрида жойлашган бўлиб, ушбу ҳудудда худди шундай фаолият тури билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқ ойига ЭКИҲнинг 10 баравари миқдорида белгиланган, иккинчиси эса Тошкент вилоятининг Ғазалкент шаҳрида жойлашга бўлиб, ушбу ҳудудда қатъий белгиланган солиқ ставкаси ойига ЭКИҲнинг 3 баравари миқдорида белгиланган. Шундай қилиб, 2010 йилнинг 1 июлидан бошлаб чакана савдо корхонаси ЯСТни ушбу савдо шохобчалари жойлашган жой бўйича белгиланган ставкалар бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, бироқ Тошкент шаҳрида жойлашган савдо шохобчаси бўйича ҳисобот даври учун ЭКИҲнинг 10 бараваридан ва Ғазалкент шаҳрида жойлашган савдо шохобчаси бўйича эса — ЭКИҲнинг 3 бараваридан кам бўлмаган миқдорда тўлайди.
9. Бир нечта фаолият турини амалга оширувчи корхоналар учун ушбу Низом билан белгиланган тартиб, агар ушбу фаолият тури қонун ҳужжатларига мувофиқ якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан амалга оширилиши мумкин бўлса ва унга, тегишинча, қатъий белгиланган солиқ ставкаси белгиланган бўлса, фақат асосий фаолият турига татбиқ этилади.
1-мисол. Кичик корхона қуйидаги фаолият турларини амалга оширади:
умумий овқатланиш соҳасидаги хизматлар;
ноозиқ-овқат маҳсулотларининг чакана савдоси.
Умумий овқатланиш соҳасидаги хизмат кўрсатишдан тушган тушумнинг улуши умумий реализация ҳажмининг 80 %ни ташкил этади. Ноозиқ-овқат маҳсулотларининг чакана савдосидан тушган тушумнинг улуши эса — 20 %.
Корхона учун асосий фаолият тури қонун ҳужжатларига мувофиқ фақат юридик шахслар шуғулланиши мумкин бўлган умумий овқатланиш соҳасида хизматлар кўрсатиш эканлигини инобатга оладиган бўлсак, ушбу Низом билан белгиланган тартиб ушбу корхонага татбиқ этилмайди.
2-мисол. Тошкент шаҳрида жойлашган кичик корхона қуйидаги фаолият турларини амалга оширади:
озиқ-овқат маҳсулотларининг чакана савдоси;
автомобиль транспортида юклар ташиш бўйича хизматлар;
воситачилик хизматлари.
Озиқ-овқат маҳсулотларининг чакана савдосидан тушумнинг улуши умумий реализация ҳажмининг 60 %ни ташкил этади. Автомобиль транспортида юклар ташиш бўйича хизматлар кўрсатишдан тушган тушумнинг улуши умумий реализация ҳажмининг — 30 %ни, воситачилик хизматлари кўрсатишдан тушган тушумнинг улуши эса — 10 %ни ташкил этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу корхона учун озиқ-овқат маҳсулотларининг чакана савдоси асосий фаолият туридир. Ушбу фаолият тури якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан амалга оширилиши мумкин ва у бўйича қатъий белгиланган солиқ ставкаси ўрнатилган. Шундай қилиб, ушбу корхона ЯСТни қонун ҳужжатларда белгиланган тартибда, бироқ озиқ-овқат маҳсулотларининг чакана савдоси соҳасида фаолият амалга ошираётган якка тартибдаги тадбиркор томонидан тўланадиган қатъий белгиланган солиқ суммасига тенг бўлган ЯСТнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган суммада тўлайди.
(9-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 10 августдаги 49, 2011-26-сонли қарори (рўйхат рақами 2134-1, 23.08.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 34-35-сон, 355-модда)
3-мисол. Тошкент шаҳрида жойлашган кичик корхона — сартарошхона мажмуавий хизматларни кўрсатади: сартарошлик хизмати, маникюр, педикюр, косметолог хизматлари. Ушбу хизмат турларини кўрсатувчи якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқ ставкаси Тошкент шаҳри учун ойига ЭКИҲнинг 6,5 баравари миқдорида белгиланган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу ҳолатда, бутун корхона бўйича тўланиши лозим бўлган ЯСТ суммаси, ЯСТнинг энг кам миқдоридан — ойига ЭКИҲнинг 6,5 бараваридан кам бўлмаслиги лозим.
(9-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 10 августдаги 49, 2011-26-сонли қарори (рўйхат рақами 2134-1, 23.08.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 34-35-сон, 355-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
4-мисол. Кичик корхона қуйидаги фаолият турларини амалга оширади:
юк ташиш бўйича хизматлар;
ҳудудий жиҳатдан алоҳида бўлган таркибий тузилма томонидан амалга ошириладиган ноозиқ-овқат маҳсулотларининг — автомобиль эҳтиёт қисмларининг чакана савдоси.
Юк ташиш хизматлари кўрсатишдан тушган тушумнинг улуши умумий реализация ҳажмининг 60 %ни ташкил этади. Ноозиқ-овқат маҳсулотлари чакана савдосидан тушган тушумнинг улуши умумий реализация ҳажмининг 40 %ни ташкил этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу корхона учун юк ташиш хизматлари асосий фаолият туридир. Ушбу фаолият тури якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан амалга оширилиши мумкин ва у бўйича қатъий белгиланган солиқ ставкаси ўрнатилган. Ушбу ҳолатда, бутун корхона бўйича тўланиши лозим бўлган ЯСТ суммаси, юклар ташишни амалга ошираётган якка тартибдаги тадбиркор учун белгиланган қатъий белгиланган солиқ суммасидан кам бўлмаслиги лозим. Бунда, ушбу корхона учун ноозиқ-овқат маҳсулотлари чакана савдоси асосий фаолият тури эмаслигини ҳисобга оладиган бўлсак, ЯСТнинг энг кам миқдори ноозиқ-овқат маҳсулотларининг чакана савдоси қисми бўйича татбиқ этилмайди.
(9-банднинг ўн тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 10 августдаги 49, 2011-26-сонли қарори (рўйхат рақами 2134-1, 23.08.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 34-35-сон, 355-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар корхона ташишни қатъий белгиланган солиқ ставкалари транспорт воситаларининг юк кўтариш қувватларига қараб табақалашган ҳар-хил юк кўтариш қувватига эга юк автомобиллари орқали амалга оширса, ЯСТнинг энг кам миқдори ҳар-хил юк кўтариш қувватига эга автомобиллардан фойдаланишдан олинган реализация қилишдан тушган тушумни ҳисобга олган ҳолда аниқланадиган қатъий белгиланган солиқнинг ўртача аниқланган ставкалари асосида ҳисобланади.
(9-банднинг йигирманчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 10 августдаги 49, 2011-26-сонли қарори (рўйхат рақами 2134-1, 23.08.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 34-35-сон, 355-модда)
Масалан, кичик корхона ҳисобот даврида қуйидаги юк кўтариш қувватига эга автомобиллардан фойдаланишдан қуйидагича тушум олган:
2,5 тонналик — 106 722 минг сўм (қатъий белгиланган солиқ ставкаси — ЭКИҲнинг 5,5 баравари);
12 тонналик — 11 106 минг сўм (қатъий белгиланган солиқ ставкаси — ЭКИҲнинг 13 баравари).
Ўртача аниқланган ставка қуйидаги тартибда ҳисобланади:
106 722 х 5,5 + 11 106 х 13 = 731 349 минг сўм
731 349 / (106 722 + 11 106) = ЭКИҲнинг 6,2 баравари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Шундай қилиб, ЯСТнинг энг кам миқдорини аниқлаш учун ЭКИҲнинг 6,2 баравари миқдоридаги қатъий белгиланган солиқ ставкасидан фойдаланилиши лозим.
(9-банднинг йигирма еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 10 августдаги 49, 2011-26-сонли қарори (рўйхат рақами 2134-1, 23.08.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 34-35-сон, 355-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. ЯСТнинг энг кам миқдори юритилган фаолият тури тўхтатилган тақдирда, юридик шахс солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига ушбу Низомнинг 3-иловасида келтирилган шакл бўйича ёзма хабарнома тақдим этади.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 10 августдаги 49, 2011-26-сонли қарори (рўйхат рақами 2134-1, 23.08.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 34-35-сон, 355-модда)
Юридик шахс хабарнома тақдим этилган ойнинг кейинги ойидан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида белгиланган тартибда ЯСТ тўлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Агар корхона ҳисобот даврида ЯСТнинг энг кам миқдори юритилган фаолият турини тўхтатса ва ушбу Низомнинг 10-бандида кўрсатилган хабарномани тақдим этмаган тақдирда, мазкур корхона ЯСТни ушбу Низомда назарда тутилган тартибда ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда тўлайди.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 10 августдаги 49, 2011-26-сонли қарори (рўйхат рақами 2134-1, 23.08.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 34-35-сон, 355-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
111. Агар ҳисобот ойи (чораги) якунлари бўйича корхонанинг асосий фаолият тури худди шундай фаолият турини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган қатъий белгиланган солиқ миқдорида ЯСТнинг энг кам миқдори белгиланган чакана савдо ёки хизмат кўрсатиш бўлмаса, у ҳолда ушбу корхона ЯСТни Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2203, 2011 йил 3 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 9-сон, 93-модда) мувофиқ тўлайди.
Бунда қўшимча ҳисобланган ЯСТ суммасининг ўсиб борувчи якуни олдинги ҳисобот даври учун ЯСТ ҳисоб-китоби бўйича ҳисобланган ЯСТнинг қўшимча ҳисобланган суммасига тенг деб қабул қилинади.
(111-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 10 августдаги 49, 2011-26-сонли қарорига (рўйхат рақами 2134-1, 23.08.2011 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 34-35-сон, 355-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
112. «Янги ташкил этилган микрофирма ва кичик корхоналарга ягона солиқ тўловини тўлаш муддатини кечиктириш ҳуқуқини бериш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 1502, 2005 йил 2 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 30-31-сон, 240-модда) билан белгиланган тартибда ЯСТни тўлаш муддатини кечиктириш ҳуқуқи берилган янги ташкил этилган микрофирма ва кичик корхоналар қўшимча ҳисобланган ЯСТ суммасини ЯСТнинг кечиктирилган суммаларини тўлаш билан бир вақтда тўлайдилар.
(112-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 10 августдаги 49, 2011-26-сонли қарорига (рўйхат рақами 2134-1, 23.08.2011 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 34-35-сон, 355-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
III. ЯСТнинг энг кам миқдорини солиқ ҳисоботларида акс эттириш тартиби
(низомнинг III бўлими номи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 10 августдаги 49, 2011-26-сонли қарори (рўйхат рақами 2134-1, 23.08.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 34-35-сон, 355-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Ушбу Низом татбиқ этиладиган солиқ тўловчилар ЯСТ ҳисоб-китоби билан бирга ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган Маълумотнома-ҳисоб-китобни тақдим этадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ЯСТ ҳисоб-китобига тақдим этилган Маълумотнома-ҳисоб-китобдан келиб чиққан ҳолда қуйидаги сатрлар киритилади:
«170» — қўшимча ҳисобланган ЯСТ. Ушбу сумма Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг «080»-сатридан ўтказилади;
«180» — ҳисобот даври учун тўланиши лозим. «180»-сатрда ЯСТ ҳисоб-китобининг «130», «150» ва «170»-сатрлари йиғиндиси кўрсатилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 10 августдаги 49, 2011-26-сонли қарори (рўйхат рақами 2134-1, 23.08.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 34-35-сон, 355-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 10 августдаги 49, 2011-26-сонли қарорига (рўйхат рақами 2134-1, 23.08.2011 й.) мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 34-35-сон, 355-модда)
IV. Якуний қоидалар
14. Солиқ тўловчилар ушбу Низомнинг талабларини ҳисобга олган ҳолда ЯСТни ҳисоблаб чиқаришнинг тўғрилигига ва қонун ҳужжатларига мувофиқ уни ўз вақтида тўлашга жавобгардирлар.
15. Давлат солиқ хизмати органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ ЯСТнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва тўланиши устидан назоратни амалга оширадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Ушбу Низомда назарда тутилган ЯСТни ҳисоблаб чиқаришнинг тартиби бузилган ҳолатлар аниқланганда, давлат солиқ хизмати органлари ЯСТнинг энг кам миқдоридан келиб чиқиб, қонун ҳужжатларига мувофиқ пеня ҳисоблаган ҳолда, ЯСТни қўшимча ҳисоблайдилар.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 10 августдаги 49, 2011-26-сонли қарори (рўйхат рақами 2134-1, 23.08.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 34-35-сон, 355-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан чакана савдо корхоналари, хизмат кўрсатиш соҳасидаги микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ягона солиқ тўловининг
МАЪЛУМОТНОМА-ҲИСОБ КИТОБИ

Кўсаткичлар

Сатр коди

Жами

Шу жумладан, ягона солиқ тўловининг тўловчиси тўғрисидаги маълумотномада кўрсатилган фаолият турлари бўйича‎‎

асосий фаолият тури — 1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

6‎

7‎

8‎

Ҳисобот ойи (чораги) учун солиқ солинадиган ялпи тушум (ЯСТ ҳисоб-китобининг 040-сатри – Олдинги ҳисобот даври учун ЯСТ ҳисоб-китобининг 040-сатри)‎ 010‎
Ягона солиқ тўловининг белгиланган ставкаси‎ 020‎
Ҳисобот ойи (чораги) учун ягона солиқ тўловининг ҳисоб-китоб суммаси (010-сатр х 020-сатр / 100)‎ 030‎
Қатъий белгиланган солиқнинг белгиланган ставкаси (энг кам иш ҳақига каррали миқдорда)‎ 040‎ Х‎ Х‎ Х‎ Х‎ Х‎
Ҳисобот ойи (чораги) учун ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори‎ 050‎ Х‎ Х‎ Х‎ Х‎ Х‎
Ҳисобот ойи (чораги) учун ЯСТнинг қўшимча ҳисобланган суммаси (050-сатр – 030-сатр)‎ 060* Х‎ Х‎ Х‎ Х‎ Х‎
Олдинги ҳисобот даври учун ЯСТнинг қўшимча ҳисобланган суммаси (олдинги Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 080-сатри‎ 070‎ Х‎ Х‎ Х‎ Х‎ Х‎
Ҳисобот даври учун ЯСТнинг қўшимча ҳисобланган суммаси (060-сатр + 070-сатр)‎ 080‎ Х‎ Х‎ Х‎ Х‎ Х‎

Раҳбар‎

____________________________‎

(имзо)‎

Бош бухгалтер‎

____________________________‎‎

(имзо)‎

М.Ў.‎

* Агар 3-устуннинг «030»-сатри 3-устуннинг «050»-сатридан катта ёки унга тенг бўлса, у ҳолда «060»-сатрда «0» қиймат кўрсатилади.
Изоҳ. Ҳисобот ойи (чораги) учун ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори солиқ тўловчининг асосий фаолият туридан ва тегишли ой (чорак) учун белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан келиб чиқиб аниқланадиган якка тартибдаги тадбиркорлар учун белгиланган қатъий белгиланган солиқ ставкасидан келиб чиқиб ҳисоб-китоб қилинади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 10 августдаги 49, 2011-26-сонли қарори (рўйхат рақами 2134-1, 23.08.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 34-35-сон, 355-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан чакана савдо корхоналари, хизмат кўрсатиш соҳасидаги микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
(2-иловаларнинг грифи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 10 августдаги 49, 2011-26-сонли қарори (рўйхат рақами 2134-1, 23.08.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 34-35-сон, 355-модда)
Ҳудудий жиҳатдан алоҳида бўлган бўлинмалар (турғун савдо шохобчалар) тўғрисида маълумот

Тартиб рақами

Ҳудудий жиҳатдан алоҳида бўлган бўлинманинг (турғун савдо шохобчасининг) номи

Ҳудудий жиҳатдан алоҳида бўлган бўлинма (турғун савдо шохобчаси) жойлашган жойи

‎‎
‎‎ ‎‎
____________________________________________________‎га тақдим этилади

‎‎(солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органи)

‎Солиқ тўловчи тўғрисида маълумот

‎1. Юридик шахснинг тўлиқ номи _______________________________________
‎‎2. Манзили _________________________________________________________
‎‎
‎‎3. Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома
‎‎4. Ташкил этилган сана (кун/ой/йил)‎
‎‎5. СТИР
‎‎6. ОКОНХ‎
‎‎7. Телефон:‎

‎‎код

‎‎рақам
Изоҳ: ушбу маълумотлар икки нусхада рўйхатдан ўтказиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига тақдим этилади. Давлат солиқ хизмати органи маълумотларни олингани тўғрисида белги қўяди ва маълумотларнинг бир нусхасини кейинги кундан кечиктирмай ариза берувчига қайтаради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан чакана савдо корхоналари, хизмат кўрсатиш соҳасидаги микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
(3-иловаларнинг грифи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 10 августдаги 49, 2011-26-сонли қарори (рўйхат рақами 2134-1, 23.08.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 34-35-сон, 355-модда)
Фаолият турини амалга оширишни тўхтатиш тўғрисида хабарнома
Ягона солиқ тўловини тўлашни назарда тутувчи соддалаштирилган солиқ солиш тизимини қўлловчи__________________________________юридик шахс

‎(юридик шахснинг тўлиқ номи)

_________________________________________________ манзилда жойлашган,

(почта индекси, шаҳар (туман, қишлоқ)

‎___________________________________________________________________,

кўчанинг номи ва уй (хонадон)нинг рақами

‎_____________________________________________________ амалга оширади

(асосий фаолият (ихтисослиги) тури)

‎шу ҳақда хабардор қиладики, ____________________________________бошлаб

‎‎(сана)

________________________________________________фаолиятини тўхтатади.

(фаолият тури)

____________________________________________________‎‎га тақдим этилади

(солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органи)

Солиқ тўловчи тўғрисида маълумотлар

‎‎1. Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома
2. Ташкил этилган сана (кун/ой/йил)‎
‎‎3. СТИР‎
‎‎4. ОКОНХ‎
‎‎5. Телефон:‎

‎‎код

‎‎рақам

Изоҳ: мазкур хабарнома икки нусхада рўйхатдан ўтказиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига тақдим этилади. Давлат солиқ хизмати органи хабарнома олингани тўғрисида белги қўяди ва хабарноманинг бир нусхасини кейинги кундан кечиктирмай ариза берувчига қайтаради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 10 августдаги 49, 2011-26-сонли қарорига (рўйхат рақами 2134-1, 23.08.2011 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 34-35-сон, 355-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 10 августдаги 49, 2011-26-сонли қарорига (рўйхат рақами 2134-1, 23.08.2011 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 34-35-сон, 355-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 33-сон, 284-модда; 2011 й., 34-35-сон, 355-модда; 2012 й., 10-сон, 112-модда)