Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
20-моддасига мувофиқ:
1998 йил 13 апрелда Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркия Республикаси Жумҳурияти ўртасида имзоланган савдо ва иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги
Битим;
1998 йил 9 апрелда Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Финландия Республикаси Ҳукумати ўртасида имзоланган иккиёқлама солиқ солинишининг олдини олиш ҳамда даромад солиқларини тўлашдан бош тортишни бартараф қилиш тўғрисидаги Битим.
2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари, Ташқи ишлар вазири А.Х. Камилов томонидан мазкур шартномалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятларининг ўз вақтида бажарилиши устидан назоратни таъминласин.