1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.16.01.00 (Кучини йукотган) Умумий масалалар / 07.92.00.00 (Кучини йукотган) Мажбурий тўловлар, ажратмалар ва йиғимлар;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА (ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ВАЗИРЛИКЛАР ВА ИДОРАЛАРНИНГ БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ ЖАМҒАРМАЛАРИГА МАБЛАҒЛАР АЖРАТИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 2010 ЙИЛ 2 АПРЕЛДАГИ 62-СОН ҚАРОРИ)
Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2010 йил 2 август,
165-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 августдаги 165-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 23 ноябрдаги 553-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 12-сон, 37-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги Низомнинг 10-бандида:
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 31 мартдаги 165-сон қарори билан тасдиқланган Нархлар (тарифлар)ни шакллантириш ва уларнинг қўлланишини назорат қилиш тартибида:
а) 13-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг бюджетдан ташқари «Нархларни бошқариш жамғармаси»га сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига очиладиган махсус транзит ҳисоб рақамига (кейинги ўринларда «махсус транзит ҳисоб рақами» деб аталади)» сўзлари билан алмаштирилсин;
«19. Монополияга қарши давлат органи ўтказилган текширишлар ва таҳлиллар асосида хўжалик юритувчи субъект томонидан нархларни давлат йўли билан тартибга солиш тартиби бузилиши натижасида олинган суммаларни истеъмолчиларга қайтариш, ёхуд истеъмолчиларни аниқлаш имкони бўлмаган тақдирда — махсус транзит ҳисоб рақамига ундириш тўғрисида қарор қабул қилиш юзасидан судга мурожаат қилади, олиб қўйилиши керак бўлган ва амалда тушган маблағлар ва жарималар ҳисобини юритади»;
в) 21-банднинг бешинчи хатбошидаги, 22-банднинг биринчи хатбошидаги ва 25-банддаги «Молия вазирлигининг бюджетдан ташқари «Нархларни бошқариш жамғармаси» ҳисоб рақамига» сўзлари «махсус транзит ҳисоб рақамига» сўзлари билан алмаштирилсин;
«26. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари суднинг ноқонуний олинган маблағларни ундириш ва ушбу Тартиб бузилганлиги учун жарима солиш тўғрисидаги қарорини олгандан кейин бир ой муддатда ушбу маблағларни махсус транзит ҳисоб рақамига ундириш чораларини кўради.
Махсус транзит ҳисоб рақамига тушадиган маблағлар ва жарималар ойига икки марта (ойнинг 17-кунигача ва ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунигача) қуйидаги тартибда тақсимланади:
маблағларнинг 80 фоизи — Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети даромадига;
маблағларнинг 20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармасига»;
д) 28-банднинг биринчи хатбошидаги «Молия вазирлигининг бюджетдан ташқари «Нархларни бошқариш жамғармаси» ҳисоб рақамига ёки тегишли бюджетга» сўзлари «Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига» сўзлари билан алмаштирилсин;
«31. Нотўғри олиб қўйилган маблағлар ва жарималарни қайтариш монополияга қарши давлат органи қарорига кўра, ёхуд суд қарорига кўра махсус транзит ҳисоб рақамига тушаётган маблағлардан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси бўйича фоизлар қўшган ҳолда амалга оширилади».
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Реклама тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2000 йил 26 июндаги 243-сон қарорининг 1-бандига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 6-сон, 32-модда) қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:
«Белгилансинки, Ўзбекистон Республикасининг реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун жарималар «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига очиладиган махсус транзит ҳисоб рақамига (кейинги ўринларда «махсус транзит ҳисоб рақами» деб аталади) ундирилиши керак.
Махсус транзит ҳисоб рақамига тушадиган маблағлар ва жарималар ойига икки марта (ойнинг 17-кунигача ва ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунигача) қуйидаги тартибда тақсимланади:
маблағларнинг 80 фоизи — Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети даромадига;
маблағларнинг 20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармасига».
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Табиий монополиялар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2000 йил 21 сентябрдаги 364-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 9-сон, 61-модда):
биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг нархларни бошқариш жамғармаси»га сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига очиладиган махсус транзит ҳисоб рақамига (кейинги ўринларда махсус транзит ҳисоб рақами деб аталади)» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Махсус транзит ҳисоб рақамига тушадиган маблағлар ва жарималар ойига икки марта (ойнинг 17-кунигача ва ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунигача) қуйидаги тартибда тақсимланади:
маблағларнинг 80 фоизи — Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети даромадига;
маблағларнинг 20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармасига»;
15-банднинг биринчи хатбошидаги «Молия вазирлигининг «Нархларни бошқариш жамғармаси» махсус бюджетдан ташқари ҳисоб рақамига ёки тегишли бюджетга» сўзлари «Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 28 ноябрдаги 414-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 73-модда):
а) 4-банднинг иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Нархларни бошқариш жамғармасига» сўзлари «Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ижтимоий ҳаракатини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги Низомнинг 6-банди биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Нархларни бошқариш жамғармасига» сўзлари «Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 1 июлдаги 296-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 54-модда) билан тасдиқланган Нефть маҳсулотлари сотувчи корхоналарнинг чекланган устамаларини шакллантириш тўғрисидаги Низомнинг 9-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«9. Бутун республика бўйича марказлаштирилган тартибда ягона чакана нархлар белгиланадиган нефть маҳсулотларини АЁҚШ орқали ва нефть базаси таркибига кирувчи бошқа бўлинмалар орқали сотишда сотиш нархи ва харид нархи ўртасидаги ижобий тафовут (нефть базасининг чекланган устамасини ҳисобга олган ҳолда), қўшилган қиймат солиғини чегириб Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига ўтказилади. Бунда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига ўтказилиши керак бўлган сумма фуқароларнинг алоҳида тоифаларига автобензин сотиб олиш харажатларининг бир қисми учун ойлик пул компенсацияси тўлайдиган органларга ўтказилган пул маблағлари суммасига камайтирилади.
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига ўтказиладиган маблағлардан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига, Республика йўл жамғармасига ва Мактаб таълими жамғармасига мажбурий ажратмалар ажратилмайди».
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарорига 1-иловада (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 14-модда):
«**Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг бюджетдан ташқари жамғармасига шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти органлари томонидан олиб қўйилган товарлар ва бойликларни сотишдан тушган ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган сумманинг Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг махсус ҳисоб рақамига тушган 10 фоизи йўналтирилади»;
иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин ва ушбу хатбошининг «**» рамзлари «***» рамзлари билан алмаштирилсин.