Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ёш авлодни миллий анъаналар ва қадриятларимиз асосида ҳар томонлама баркамол тарбиялаш ҳамда миллий курашнинг турларини ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг Ал Ҳаким Ат-Термизий хотирасига бағишлаб ҳар икки йилда бир маротаба миллий кураш бўйича Халқаро турнир ўтказиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Халқаро турнирнинг мутлақ ғолибига Ўзбекистон Республикаси Президентининг махсус соврини таъсис этилсин.
3. Халқаро турнирни ўтказиш билан боғлиқ сарф - харажатлар Сурхондарё вилояти маҳаллий бюджетидан қопланиши маълумот учун қабул қилинсин.
4. Оммавий ахборот воситалари миллий курашни аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида кенг тарғиб этишга эътиборни кучайтирсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С. Саидқосимов зиммасига юклансин.