toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 05.01.2018
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
БОЛАЛАР ВА ЎСМИРЛАР НАШРЛАРИНИНГ МОЛИЯВИЙ ТАЪМИНОТИНИ ДАВЛАТ ТАСАРРУФИГА ОЛИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 декабрдаги 1038-сонли «Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш, шунингдек, унинг фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ёш авлодни умуминсоний қадриятлар асосида, халқимизнинг маънавий меросига чуқур ҳурмат руҳида тарбиялашни янада яхшилаш ва бу соҳада матбуот воситаларидан самарали фойдаланиш ҳамда мавжуд болалар нашрларини молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ғунча», «Гулхан» журналлари ҳамда «Тонг юлдузи» ва «Солнышко» («Азия юнпресс») газеталарининг молиявий таъминоти давлат тасарруфига олиниб, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Давлат матбуот қўмитаси ушбу нашрларнинг муассислари этиб белгилансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Давлат матбуот қўмитаси ушбу нашрларни юксак бадиий-тарбиявий даражада чиқарилишини таъминлаш, таҳририятларга тегишли шарт-шароит яратиб бериш чораларини кўрсинлар.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги муассислар тақдим этган ҳисоб-китоб асосида 1995 йилдан бошлаб ҳар йили ушбу журналлар ва газеталарни нашр этиш харажатларининг олинган фойда эвазига қопланмаган қисмини молиялаштириш учун давлат бюджетидан маблағ ажратишни назарда тутсин.
4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг ижтимоий масалалар ва маданият бўлимига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 14 февраль,
50-сон