Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Халқаро қайта тиклаш ва тараққиёт банки томонидан ажратилган институционал кредит маблағларидан самарали фойдаланиш ва Европа Ҳамжамиятининг техник ёрдами доирасида иш билан таъминлаш хизматини компьютерлаштириш лойиҳасини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги ҳузурида Компьютер маркази ташкил этилсин. Компьютер марказининг фаолияти Меҳнат вазирлиги ва унинг минтақавий органлари, корхоналар ва ташкилотларнинг буюртмалари асосида хўжалик ҳисоби шартларида ташкил этилсин.
2. Қуйидагилар Компьютер марказининг асосий вазифалари ҳисоблансин:
ишчи кучи бозорини ҳисобга олишнинг умумреспублика ва минтақавий автоматлаштирилган тизимларини яратиш, ягона дастурий таъминлаш;
меҳнат ва иш билан таъминлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари бўйича ахборот йиғиш ва қайта ишлаш;
ходимларни ўқитиш, компьютер техникасини ўрнатиш ва унга сервис хизмати кўрсатиш.
3. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги бир ҳафта муддатда Компьютер маркази тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
4. Меҳнат шароитларини давлат экспертизасидан ўтказиш республика марказий лабораторияси, унинг функциялари Меҳнат вазирлигининг Меҳнатни муҳофаза қилиш республика илмий-тадқиқот институтига берилган ҳолда, тугатилсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Б. С. Ҳамидов зиммасига юклансин.