1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.03.00 Қўмиталар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИнинг ҲУЗУРИДА ДИН ИШЛАРИ БЎЙИЧА КОМИТЕТ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
«Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига асосланиб, фуқароларнинг дин эркинлиги ва диний эҳтиёжларини ҳурмат қилиб, шунингдек диний ташкилотлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш ва узвий ҳамкорликни таъминлаш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг);
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.05.00 Диний ташкилотлар]
1. Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Дин ишлари бўйича комитет ташкил қилинсин.
2. Белгилаб қўйилсинки, комитет ўз фаолиятини «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонун, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг бошқа тегишли қонун ҳужжатлари талабларига қатъий амал қилган ҳолда олиб боради.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.02.00 Нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил қилиш ва рўйхатга олиш тартиби. Диний ташкилотларни давлат рўйхатига олиш]
3. Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича комитет зиммасига қуйидаги асосий вазифаларни ҳал қилиш юклатилсин:
давлат органларининг республика ҳудудида жойлашган диний ташкилотлар билан баҳамжиҳат ҳаракати ва ҳамкорликни ўрнатиш:
диний масалаларни ҳал қилишда вилоятлар, шаҳарлар ва районларнинг ҳокимлари билан биргаликда ягона сиёсатни ўтказиш:
қонунда белгиланган тартибда рўйхатга олинган республикадаги диний ташкилотларнинг манфаатларини давлат сиёсатида ифода этиш.
4. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси ушбу Фармонга асосланиб бир ҳафта муддат ичида Дин ишлари бўйича комитет тўғрисидаги тегишли қарорни қабул қилсин ва унинг Низомини тасдиқласин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 7 март,
ПФ-359-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 5-сон, 219-модда)