Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ўзбекистон Республикаси халқларининг қардошларча дўстлигини янада мустаҳкамлаш, миллий маданиятларининг бир-бирини ўзаро бойитиши жараёнини чуқурлаштириш, Тошкент шаҳри маданияти ва санъати ютуқларини Қорақалпоғистон Республикасида кенг тарғиб қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгашининг Қорақалпоғистонда Тошкент шаҳри маданияти кунларини ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқулланиб, 1993 йил ноябрь ойининг иккинчи ярмида ўтказилсин.
2. Қорақалпоғистон Республикасида Тошкент шаҳри маданияти кунлари иштирокчиларининг сони 150 кишидан иборат қилиб белгилансин.
3. Тошкент шаҳар ҳокимлиги (А. Фозилбеков)га Қорақалпоғистон Республикасида Тошкент шаҳри маданияти кунларини ўтказиш бўйича тегишли чора-тадбирларни кўриш топширилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси ва «Шарқ» нашриёт-матбаа концерни зарур босма материалларни чоп этишни таъминласинлар.
5. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси, Ўрта Осиё Темир йўл бошқармаси маданият кунлари қатнашчиларининг Қорақалпоғистон Республикасига бориши ва келиши билан боғлиқ масалаларни чоп этсинлар.
6. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Давлат телерадиокомпанияси, газеталар таҳририятларига Тошкент шаҳри маданияти кунларини тайёрлаш ва ўтказиш жараёнини кенг ёритиш тавсия этилсин.
7. Қорақалпоғистон Республикасида Тошкент шаҳри маданияти кунларини ўтказиш муносабати билан сарфланган маблағлар тақдим этилган сарф-харажатлар рўйхатига биноан Тошкент шаҳри маҳаллий бюджети ва Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ҳисобидан қоплансин.
8. Мазкур қарорни бажариш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М. Қорабоев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси Р. Йўлдошев ва Тошкент шаҳар ҳокими А. Фозилбеков ўртоқлар зиммасига юклатилсин.