Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Малакали шарқшунос кадрларни тайёрлашни янада такомиллаштириш, Шарқ халқлари тарихи ва маданияти соҳасидаги илмий тадқиқотларни кенгайтириш ва чуқурлаштириш, шунингдек, Ўзбекистон ССЖнинг хорижий мамлакатлар билан халқаро муносабатларини ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. ЎзССЖ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг В.И.Ленин номидаги Тошкент давлат дорилфунуни ҳузуридаги шарқшунослик институтини ЎзССЖ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Тошкент давлат шарқшунослик институтига айлантириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 22 январдаги 17-сон қарорининг
1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.