1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.96.00 (Кучини йукотган) Таълим ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
РЕСПУБЛИКА ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ЎҚУВ ЮРТЛАРИнинг ПРОФЕССОР-ЎҚИТУВЧИЛАРИ ТАРКИБИГА, ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ҲАМДА ТАЪЛИМ-ЁРДАМЧИ ХОДИМЛАРИГА ҚЎШИМЧА ИМТИЁЗЛАР БЕРИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Республика олий ва ўрта махсус ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари таркибининг, илмий ходимлари ҳамда таълим-ёрдамчи ходимларининг моддий ва маиший шароитларини янада яхшилаш, нархлар эркин бўлган шароитда уларнинг ижтимоий муҳофазасини кучайтириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Барча типлардаги мактабларнинг ўқитувчиларига, болалар уйларининг тарбиячиларига қўшимча имтиёзлар бериш, юқори синф ўқитувчиларининг иш ҳақини ошириш тўғрисида» 1990 йил 13 ноябрдаги Фармонининг қисмлари қайси идорага бўйсунишидан қатъи назар, республика олий ва ўрта махсус ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари таркибига, илмий ходимлари ва таълим-ёрдамчи ходимларига ҳам жорий этилсин:
[ОКОЗ:
1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.02.00.00 Фуқароларни уй-жой билан таъминлаш. Уй-жой фондидан фойдаланиш / 08.02.08.00 Фуқароларнинг айрим тоифаларини давлат уй-жой фондига қарашли уй-жой бинолари билан таъминлаш]
— улар яшаб турган давлат ва идораларга қарашли уйлар ҳамда квартираларни шахсий мулк қилиб бепул бериш;
[ОКОЗ:
1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.03.00.00 Коммунал хўжалик / 08.03.09.00 Коммунал хизматларни тўлаш тартиби ва тарифлар ҳамда компенсациялар (имтиёзлар)]
— квартира ҳақи ва коммунал хизматлар учун ҳақ тўлашда имтиёзлар;
— ер участкаларини ва якка тартибдаги қурилиш учун бинокорлик материалларини сотиб олишга биринчи навбатда ажратиб бериш.
Фармон мазкур бандининг амал қилиши камида 10 йил илмий-педагогик иш стажига эга бўлган ходимларнинг ушбу тоифасига мансуб пенсионерларга жорий этилсин.
2. Вазирлар Маҳкамаси мазкур Фармонни рўёбга чиқаришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида 10 кун муддат ичида қарор лойиҳасини тайёрлаши зарур.
3. Ушбу Фармон 1992 йилнинг 1 мартидан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 5 февраль,
ПФ-330-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 4-сон, 186-модда)