Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди пленумининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 4 мартдаги «Хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий ночорлиги ва шартнома мажбуриятларининг бажарилиши учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини кучайтириш тўғрисида»ги
Фармонида қатор хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарларининг боқимандалик кайфияти, масъулиятсизлиги, ташаббуссизлиги, шартнома мажбуриятларининг бузилиши корхоналарни иқтисодий ночорлик, банкротликка олиб келаётганлиги қайд этилган. Шунга қарамасдан хўжалик низоларини кўриб чиқиш жараёнида хўжасизлик, пул маблағларини беҳуда сарфлаш ва улардан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатларига етарлича баҳо берилмай келинмоқда.
Иқтисодиёт соҳасида қонунчиликни мустаҳкамлаш ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олишда хўжалик судларининг ролини ошириш мақсадида хўжалик судларига низоларни кўриш жараёнида жиноят аломатлари аниқланган ҳолатларда хўжалик юритувчи субъектлар мансабдор шахсларига нисбатан жиноий ишлар қўзғатиш, маъмурий жавобгарлик чораларини қўллаш, айбдор шахслар ҳисобидан келтирилган зарарни қоплаш, раҳбар ва бошқа ходимларни эгаллаб турган лавозимларидан озод этишгача бўлган интизомий чоралар кўриш ҳақида тақдимномалар киритиш ҳуқуқлари берилган.
Хўжалик судларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 4 мартдаги «Хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий ночорлиги ва шартнома мажбуриятларининг бажарилиши учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини кучайтириш тўғрисида»ги
Фармонини татбиқ этиш билан боғлиқ бўлган масалалар келиб чиқаётганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми қарор қилади :
1. Хўжалик судларининг эътибори уларнинг иқтисодиёт соҳасида қонунчиликни мустаҳкамлаш ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олишдаги ролини ошириш зарурлигига қаратилсин. Пул маблағлари ва бошқа мулкдан оқилона фойдаланмаслик, тўлов интизомини бузганлик, шартнома мажбуриятларини бажармаслик ва корхоналарни банкротлик даражасига олиб келганлик ҳолатлари аниқланган ҳолларда судлар раҳбар ва бошқа шахсларни қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортишлари зарур.
Судлар хўжалик низоларини кўриб чиқиш жараёнида корхоналар томонидан шартнома мажбуриятларининг бузилиши, уларни иқтисодий ночорлик ва банкротликка олиб келган ҳамма ҳолатларни аниқлашлари лозим.
6. Судларга Президентнинг 1998 йил 4 мартдаги
Фармонида назарда тутилган судларининг маъмурий жавобгарлик чораларини қўллаш ҳақидаги ваколати хўжалик низоларини кўриш жараёнида ҳуқуқбузарлик аниқланган ҳолларида қўлланилиши мумкин.эканлиги тушунтирилсин.
6.1. Маъмурий жазо ҳуқуқбузарлик аниқланган кундан бошлаб икки ойдан кечиктирилмай қўлланилиши мумкин.
Давомли ҳуқуқбузарликлар бўйича икки ойлик муддат дастлабки қонунбузарлик содир этилган пайтдан эмас, балки ушбу қонунбузарликнинг аниқланиши ва ошкор бўлиши пайтидан бошлаб ҳисобланади.
Давомли ҳуқуқбузарлик тугатилмаган тақдирда ёки судда низо кўрилишидан икки ойга етмасдан тугатилган бўлса, у ҳолда ушбу ҳолат аниқланган кун ҳуқуқбузарликнинг ошкор бўлган куни деб ҳисобланади.
6.4. Маъмурий жазо қўллаш ҳақидаги хўжалик судининг қарорига шикоят (протест) апелляция (кассация) тартибида кўриб чиқилади.
6.5. Маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақидаги ишларни кўришда давлат божи ундирилмайди.