Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
«ЎзДЭУавто» қўшма корхонаси ишлаб чиқараётган енгил автомобиллар учун ғилдирак дисклари ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси» давлат-акционерлик жамияти ва «Ўзавтосаноат» уюшмасининг Фарғона механика заводида иш унуми йилига 1050 минг дона бўлган ғилдирак дисклари ишлаб чиқаришини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
2. Маълумот учун қабул қилинсинки,
ғилдирак дисклари ишлаб чиқариш «Фонтайн» (Нидерландлар) ва «Айзенманн» (Германия) фирмаларининг илғор технологиялари ва ишлаб чиқариш ускуналаридан фойдаланган ҳолда ташкил этилади;
ускуналар монтаж қилиш ва ишга тушириш ишлари тугалланган ҳолда 1997 йил 31 декабргача етказиб берилади.
4. «Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси» давлат-акционерлик жамиятининг автомобиль ғилдираклари дисклари ишлаб чиқаришига «ЎзДЭУавто» қўшма корхонаси автомобиллари учун бутловчи буюмлар ишлаб чиқарувчи сифатида Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 5 ноябрдаги 509-сон қарорининг
6-банди жорий этилсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.