ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЮК ОҚИМИ ГРУЗИЯ ПОРТЛАРИ ОРҚАЛИ ЎТИШНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ҲУКУМАТ КОМИССИЯСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 15 июлдаги 302-сонли қарори таҳририда)
[Кўчирма]
Озарбайжон Республикаси, Грузия Республикаси, Туркманистон ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида Ашхобод шаҳрида 1996 йил 13 майда имзоланган Темир йўл транспорти фаолиятини мувофиқлаштириш тўғрисидаги шартномага ва Транзит ташишларни тартибга солиш соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги битимга мувофиқ, шунингдек Фарап — Туркманбоши — Боку — Поти темир йўл станциялари ўртасида юкларнинг узлуксиз ва тўсиқсиз ташилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.01.00 Умумий масалалар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.05.00 Компаниялар, концернлар, уюшмалар ва бошқалар]
1. Ўзбекистон Республикасининг Грузия портлари орқали юк оқимларини мувофиқлаштириш масалалари Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги зиммасига юклатилсин. Ушбу мақсадлар учун ТИАИС, «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси, «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси, Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлиги, Олий хўжалик суди, Адлия вазирлиги, «Ўзпахтасаноат» уюшмаси, Давлат божхона қўмитаси ва Ўзбекистон халқаро экспедиторлар уюшмаси вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузилсин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг);
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар]
ТИАИС (Ғаниев) ҳар йили декабр ойида Вазирлар Маҳкамасига Европа — Кавказ — Осиё йўлаги бўйича юкларни ташиш ҳажмларини кўпайтириш чора-тадбирлари режаларини келишиш учун киритсин.
Белгилаб қўйилсинки, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги ҳузуридаги Грузия портлари орқали Ўзбекистон Республикасининг юк оқимларини мувофиқлаштириш бўйича ишчи гуруҳнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари вазирликлар, идоралар, корпорациялар, уюшмалар, концернлар, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар учун мажбурийдир.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.09.00.00 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик / 19.09.06.00 Халқаро юк ташиш]
3. Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги (Ғаниев), «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси (Эрметов), Адлия вазирлиги (Мирсафоев), Давлат солиқ қўмитаси (Гатаулин) манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда кўрсатиб ўтилган ташишларни амалдаги битимларга татбиқан бажариш тартибини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқлаш учун киритсинлар.
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.03.00 Ташқи иқтисодий алоқалар. Экспорт-импорт контрактларини рўйхатга ва ҳисобга олиш]
4. Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги (Ғаниев) ҳамда тегишли вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда Поти портида Ўзбекистон Республикасининг экспорт-импорт юкларини ўз вақтида расмийлаштириш ва ташишни назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикасининг махсус ваколатхонасини ташкил этиш бўйича ҳужжатларни тасдиқлаш учун киритсинлар.
5. «Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги билан биргаликда мавжуд ва истиқболли контрактлардан келиб чиққан ҳолда бир ой муддатда Бухоро вилоятида кўрсатиб ўтилган йўналишда пахта толасини юклаб жўнатиш бўйича марказлаштирилган база ташкил этиш тўғрисида таклифлар киритсин.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.07.00 Ерларнинг айрим тоифалари ва турларининг ҳуқуқий режими / 11.03.07.03 Саноат, транспорт, алоқа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар]
6. Бухоро вилояти ҳокимлиги вилоят ҳудудида Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг «Ўзмарказимпекс» республика савдо-саноат палатаси ва «Ўзавтотранс» корпорациясига пахта толасини бир йўла сақлаш учун 40000 тоннагача ҳажмда божхона омборхоналари қуриш учун ер участкаси ажратсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.02.00 Метрология / 09.07.02.03 Давлат метрология текшируви ва назорат;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.08.00.00 Божхона расмийлаштируви]
Давлат солиқ қўмитасининг Божхона бош бошқармаси ва «Ўздавстандарт» агентлиги юкларни ўз вақтида божхона ва метрологик расмийлаштириш учун тегишли инфратузилмани яратсинлар.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.05.00 Компаниялар, концернлар, уюшмалар ва бошқалар]
7. Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги (Ғаниев), Молия вазирлиги (Гускова), «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси (Эрметов), «Ўзавтотранс» корпорацияси (Ахметов), Адлия вазирлиги (Мирсафоев), Давлат мулки қўмитаси (Хўжаев) «Ўзинвестлойиҳа» инжиниринг компанияси билан биргаликда Туркманистон ва Грузия денгиз кемачилиги билан келишган ҳолда бир ой муддатда Туркманбоши ва Поти портларида реконструкция ишларини амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг улушли иштироки бўйича таклифлар киритсинлар.
8. «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси «Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмаси ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда пахта толасини оғир юкли контейнерларга юклашнинг аниқ пунктларини ишлаб чиқсин ва белгиласин, бундай контейнерларда экспортга жорий йилда камида 10 минг тонна, 1997 йилда камида 30 минг тонна пахта толаси юкланишини ҳисобга олиб, оғир юкли контейнерларда пахта толаси ташиш ҳажмларини 2000 йилга бориб 100 минг тоннага етказсин.
9. «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси мазкур транспорт йўналиши бўйича ташиладиган юкларнинг сақланиши ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ушбу юкларни мажбурий суғурта мавжуд бўлган тақдирда қабул қилсин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин..