Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Олий Мажлис биносини фойдаланишга топширишни сўзсиз таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Олий Мажлис биносини қурилиш бўйича — буюртмачи, «Тошкентуйжойинвестқурилиш» корпорацияси эса бош пудратчи этиб белгилансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1996 йилда қурилиш ҳамда материаллар ва асбоб-ускуналарни республика ташқарисида сотиб олиш учун зарур бўлган маблағлар мақсадли ажратилишини назарда тутсин.
Пул-кредит сиёсати бўйича республика комиссияси объект қурилиш учун асбоб-ускуналар ва материаллар сотиб олишга йўналтирилган пул маблағларини конвертация қилишда кўмаклашсин.
«Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси 1996 йилга мўлжалланган дастурни тузишда кўрсатиб ўтилган объектни инвестиция дастурига киритиш назарда тутсин.
3. «Ўзқурилишматериаллари» давлат концерни ва «Ўзулгуржибиржасавдо» уюшмаси бош пудратчи-»Тошкентуйжойинвестқурилиш» корпорациясининг рўйхати бўйича зарур миқдордаги мармар, гранит ва бошқа моддий-техника ресурслари шартнома асосида етказиб берилиши таъминлансин.
4. Объектнинг белгиланган муддатда ишга туширилишини таъминлаш мақсадида «Тошсоцуйжойбанк» лойиҳа-смета ҳужжатлари тасдиқлагунга қадар маблағ билан таъминлашни иш чизмалари бўйича амалга оширсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Ҳ.Жўрабеков зиммасига юклансин.