Ўзбекистон Республикасининг «Музейлар тўғрисида»ги Қонунини рўёбга чиқариш учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида
«Музейлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Музейларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Давлат музейларининг тоифалари тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Миллий музей фондининг Давлат каталоги тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
Музей ашёлари ва музей коллекцияларини Миллий музей фонди таркибига киритиш ҳамда унинг таркибидан чиқариш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;
Миллий музей фондининг давлатга тегишли қисми таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини бошқариш тартиби тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ;
Миллий музей фонди ҳолати устидан давлат назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 6-иловага мувофиқ;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.32.00 (Кучини йукотган) Малака ошириш. Қайта тайёрлаш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.72.00 (Кучини йукотган) Олий таълим (бакалавриат ва магистратура)]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Музей мутахассисларини тайёрлаш, музей ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низом 7-иловага мувофиқ;
Миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини кириб кўриш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низом 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини «Музейлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда ушбу қарор билан тасдиқланган низомларга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2010 йил 12 апрель,
68-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 12 апрелдаги 68-сон қарорига 1-ИЛОВА
Музейларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.15.00 Музей иши ва кўргазма фаолияти]
1. Мазкур Низом «Музейлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, музейларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тартибини белгилайди.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.03.00 Миллий маданий мерос;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.15.00 Музей иши ва кўргазма фаолияти]
[СПиТ:
1.Маданий мерос / Музей]
2. Музей — музей ашёлари ва музей коллекцияларини сақлаш, ўрганиш ҳамда оммага намойиш этиш учун мулкдор томонидан ташкил этилган доимий фаолият юритувчи нотижорат маданият муассасаси ҳисобланади.
3. Музейлар ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга, бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек ўз Низомига амал қилади.
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.03.00 Миллий маданий мерос;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.15.00 Музей иши ва кўргазма фаолияти]
4. Музейлар қуйидаги мақсадларда ташкил этилади:
музей ашёлари ва музей коллекцияларини сақлаш;
музей ашёлари ва музей коллекцияларини аниқлаш ҳамда тўплаш;
маданий, маърифий, илмий ва таълим фаолиятини амалга ошириш;
музей ашёлари ва музей коллекцияларини ўрганиш;
музей ашёлари ва музей коллекцияларини эълон қилиш.
Музейларни ушбу бандда назарда тутилганидан ташқари бошқа мақсадлар учун ташкил этишга йўл қўйилмайди.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.03.00 Миллий маданий мерос;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.15.00 Музей иши ва кўргазма фаолияти]
5. Қуйидагилар музейларнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
музейларда халқимизнинг бой маданий меросини, унинг инсоният тарихидаги ролини ҳаққоний ёритиш;
сиёсий, ижтимоий, иқтисодий, маданий ва бошқа соҳаларда мамлакатда эришилган ютуқларни кенг тарғиб этишга қаратилган музей экспозицияларини ташкил этиш;
музейлар фондларида сақланаётган халқимизнинг маданий бойлиги ҳисобланган музей ашёлари ва музей коллекцияларини авайлаб-асраш, ўрганиш, бойитиб бориш, мамлакат фуқароларига намойиш этиш, дунё жамоатчилигига танитиш ва тарғиб этиш;
музейлардаги ноёб экспонатлар орқали фуқароларда, айниқса ёш авлодда миллий ва умуминсоний қадриятлар, бебаҳо тарихий ва маданий меросга ҳурмат, ғурур ва ифтихор, Ватанга садоқат ва муҳаббат туйғуларини тарбиялаш ва кучайтириш;
музей ашёлари ва музей коллекцияларини илмий тадқиқ қилиш ишларини кучайтириш ва унинг натижаларини эълон қилиб бориш;
музей экспозицияларини ташкил этишда замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш;
музейшуносликнинг долзарб масалаларига оид илмий-амалий анжуманлар ўтказиш ва илғор иш тажрибаларни оммалаштириш;
чет эл музейлари билан кўргазмалар ташкил этиш борасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш;
жаҳон музейшунослиги тажрибасини қўллаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш ва бошқалар.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.15.00 Музей иши ва кўргазма фаолияти;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.16.00 Танловлар. Кўриклар. Фестиваллар]
6. Музейлар ўз мақсад ва вазифаларини амалга оширишда давлат ташкилотлари, нодавлат ташкилотлар билан биргаликда ҳамкорлик дастурларини ишлаб чиқиши, турли танловлар, кўргазмалар ташкил этиши ҳамда белгиланган тартибда илмий-тадқиқот ишларини олиб бориши мумкин.
III. Музейларни ташкил этиш тартиби
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.15.00 Музей иши ва кўргазма фаолияти]
7. Мулкчилик шаклига кўра музейлар давлат музейлари ва нодавлат музейларга бўлинади.
Ихтисослашувига кўра музейлар:
асосий фаолияти музей ашёлари ва музей коллекцияларини сақлаш, ўрганиш ҳамда оммага намойиш этишдан иборат бўлган музейларга;
асосий фаолияти тарихий-маданий қўриқхона ва у билан боғлиқ табиий ландшафт таркибига кирадиган маданий ва табиий мерос объектларини, шунингдек музей ашёлари ва музей коллекцияларини сақлаш, ўрганиш ҳамда оммага намойиш этишдан иборат бўлган музей-қўриқхоналарга бўлинади.
8. Давлат музейларини давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат бошқаруви органлари ҳамда давлат ташкилотлари томонидан ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.15.00 Музей иши ва кўргазма фаолияти]
9. Музейларни ташкил этиш учун қуйидаги шартлар талаб этилади:
музей тематикасига мувофиқ музей ашёлари ва музей коллекцияларининг мавжудлиги;
музей ашёлари ва музей коллекцияларини сақлаш ҳамда оммага намойиш этиш талабларига жавоб берадиган моддий-техник базанинг, шу жумладан бино (хона ёки хоналар), зарур кўргазма жиҳозлари, муҳофаза воситалари ҳамда ёнғинга қарши воситалар мавжудлиги;
музей фаолиятини таъминлаш учун зарур молиявий маблағлар мавжудлиги.
Музей-қўриқхоналарини ташкил этиш учун қонун ҳужжатларига мувофиқ қўшимча шартлар белгиланади.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.02.00 Маданият соҳасида бошқарув. Маданият соҳасида фаолиятни амалга оширишни лицензиялаш]
10. Музей нотижорат маданият муассасаси шаклида ташкил этилади ва белгиланган тартибда юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтказилади.
11. Музей Низоми амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ тарзда ишлаб чиқилади, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади (фақат давлат музейлари учун) ҳамда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилади. Музей Низомига белгиланган тартибда ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.15.00 Музей иши ва кўргазма фаолияти]
12. Музей банк ҳисоб рақамларига, ўз номи ёзилган муҳрга, штамп ва бланкаларга эга бўлади.
Музейлар ўзларининг юқори бошқарув органи ҳамда тегишли ҳудудий маҳаллий ҳокимликлар билан келишган ҳолда (фақат давлат музейлари учун) белгиланган тартибда ўз филиалларини ташкил этиши мумкин.
Музей филиали ўзи бўйсунадиган бош музей Низоми асосида фаолият кўрсатади.
IV. Музейларни бошқариш
13. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги музейларни бошқариш соҳасида қуйидаги ваколатларга эга:
музей ашёлари ва музей коллекцияларини белгиланган тартибда Миллий музей фонди таркибига киритади ҳамда унинг таркибидан чиқаради;
Миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини тасарруфдан чиқариш ёки универсал ҳуқуқий ворислик тартибида ёхуд бошқа усулда бир шахсдан иккинчи шахсга ўтказиш учун махсус рухсатнома беради;
Миллий музей фонди ҳолати устидан давлат назоратини амалга оширади;
Миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини кириб кўриш тартиби ва шартларини тасдиқлайди;
давлат музейлари томонидан бюджетдан ташқари маблағларнинг мақсадли фойдаланилишини назорат қилади;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
музей ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашни ташкил этади;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг);
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.02.00 Маданият соҳасида бошқарув. Маданият соҳасида фаолиятни амалга оширишни лицензиялаш;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.06.00 Антиквариат. Маданий бойликлар. Реституция]
14. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг музейларни бошқариш соҳасида ваколатлари қуйидагилардан иборат:
Миллий музей фонди таркибига киритилган ҳамда ўз ҳудудида жойлашган музейларда турган музей ашёлари ва музей коллекцияларининг бут сақланишини таъминлайди;
ўз ҳудудидаги давлат музейларини молиялаштириш миқдорини ўз ваколатлари доирасида белгилайди;
музейларнинг аҳолига хизмат кўрсатиши учун зарур шарт-шароитлар яратади;
ўз ҳудудидаги давлат музейларининг мунтазам фаолият кўрсатишини таъминлайди;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.02.00 Маданият соҳасида бошқарув. Маданият соҳасида фаолиятни амалга оширишни лицензиялаш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.15.00 Музей иши ва кўргазма фаолияти]
15. Музейларда маданий-маърифий, тарғибот-ташвиқот, илмий-тадқиқот ишлари савиясини ошириш, музейнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун ҳомийлар маблағларини жалб этиш ва бошқа масалаларда амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Жамоатчилик кенгашлари ташкил этилиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.02.00 Маданият соҳасида бошқарув. Маданият соҳасида фаолиятни амалга оширишни лицензиялаш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.15.00 Музей иши ва кўргазма фаолияти]
16. Музейга бевосита раҳбарликни музей директори амалга оширади.
Давлат (нодавлат) музейлари директори ва директор ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги билан келишилган ҳолда музей бўйсунувчи бошқарув органи (нодавлат музейларда-мулкдор) томонидан лавозимга тайинлайди ва лавозимидан озод этилади.
музей ваколатига кирадиган масалалар бўйича қарорлар қабул қилади, музейга юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
музей ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди, уларнинг ваколатлари ва жавобгарлиги даражасини белгилайди;
музей фаолиятини такомиллаштириш, унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ходимлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш, музей фаолиятининг бошқа масалалари бўйича тегишли давлат органларига таклифлар киритади;
ходимлар билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнат шартномалари тузади;
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.02.00 Маданият соҳасида бошқарув. Маданият соҳасида фаолиятни амалга оширишни лицензиялаш]
17. Музей директори ходимларнинг касб маҳоратини доимий равишда ривожлантириб бориш, малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш учун масъулдир.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.02.00 Меҳнат соҳасидаги бошқарув;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.15.00 Музей иши ва кўргазма фаолияти]
18. Музей ходимлари музей Низомига, ички тартиб, касбий ахлоқ-одоб қоидаларига қатъий риоя этишлари, музей фаолиятини такомиллаштиришда фаол иштирок этишлари, ўз касбий малакаларини мунтазам ошириб бориши шарт.
V. Музейларнинг молиявий-хўжалик фаолияти
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.15.00 Музей иши ва кўргазма фаолияти]
19. Музейларнинг моддий-техника базаси зарур иморатлар, коммуникациялар, жиҳозлар, музейлар фондини музей ашёлари ва коллекциялари билан бойитиш, уларни сақлаш, аниқлаш, тўплаш, маданий, маърифий, илмий ва таълим фаолиятини амалга ошириш, ўрганиш, эълон қилиш соҳасидаги бошқа вазифаларни ҳал этишда фойдаланиладиган бошқа мол-мулкдан иборат бўлади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.15.00 Музей иши ва кўргазма фаолияти]
20. Музейлар бинолари техника хавфсизлиги қоидаларига ҳамда санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқ жиҳозланади ва улардан тегишли талабларга риоя қилинган ҳолда фойдаланилади.
21. Давлат музейларини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.06.00 Ижтимоий ва бошқа соҳаларни молиялаштириш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.15.00 Музей иши ва кўргазма фаолияти]
23. Давлат музейи жойлашган бино бошқа ташкилотларга берилган тақдирда, ушбу масала бўйича қарор қабул қилган давлат органи давлат музейини тенг қийматдаги бино билан таъминлаши ҳамда мазкур музейнинг музей ашёлари ва музей коллекцияларини, шунингдек кўргазма жиҳозларини кўчириш ва янги экспозицияни ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаши шарт.
24. Давлат музейлари ходимларининг иш ҳақи қонун ҳужжатларига ва меҳнат шартномасига мувофиқ белгиланади.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.05.00 Бюджет ташкилотлари ва муассасаларини молиялаштириш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.15.00 Музей иши ва кўргазма фаолияти]
26. Давлат музейларининг молиявий-хўжалик фаолиятини назорат қилиш тегишли молия органлари томонидан амалга оширилади.
VI. Музей ашёлари ва музей коллекцияларини эълон қилиш
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.06.00 Антиквариат. Маданий бойликлар. Реституция;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.15.00 Музей иши ва кўргазма фаолияти]
27. Музей ашёлари ва музей коллекцияларини эълон қилиш — музейнинг музей ашёлари ва музей коллекцияларини омма олдида намойиш этиш, босма нашрларда, электрон ва бошқа турдаги жисмларда такрорлаш орқали жамиятга тақдим этишнинг барча шаклларини назарда тутувчи фаолият тури ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.06.00 Антиквариат. Маданий бойликлар. Реституция;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.15.00 Музей иши ва кўргазма фаолияти]
28. Миллий музей фонди таркибига киритилган ҳамда музейларда турган музей ашёлари ва музей коллекцияларини биринчи марта эълон қилиш ҳуқуқи мулкдор томонидан мазкур музей ашёлари ва музей коллекциялари бириктириб қўйилган музейга тегишлидир.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.06.00 Антиквариат. Маданий бойликлар. Реституция;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.15.00 Музей иши ва кўргазма фаолияти]
29. Миллий музей фонди таркибига киритилган ҳамда музейларда турган музей ашёлари ва музей коллекцияларини такрорлашдан тижорат мақсадларида фойдаланиш ҳуқуқларининг бошқа шахсга ўтказилиши музей ашёлари ва музей коллекцияларининг мулкдори белгилаган тартибда музейлар томонидан амалга оширилади.
30. Музей ашёлари ва музей коллекциялари, музейларнинг бинолари, музейлар ҳудудида жойлашган объектлар тасвирларидан фойдаланган ҳолда тасвирий, босма, ёдгорлик ва бошқа ададли маҳсулотларни ҳамда халқ истеъмоли товарларини ишлаб чиқариш, музейларнинг номлари ва рамзий белгиларидан фойдаланиш қонун ҳужжатларига мувофиқ музейлар маъмуриятининг рухсати билан амалга оширилади.
VII. Музейларни қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби
31. Давлат (нодавлат) музейлари тегишли вазирликлар, ташкилотлар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг (нодавлат музейлар — мулкдорлар, муассислар) келишувига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг тақдимномасига биноан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг (нодавлат музейлар — мулкдорлар) қарори билан қайта ташкил этилади ва (ёки) тугатилади.
Музей қайта ташкил этилганда унинг фаолияти мақсадлари ўзгартирилмайди.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.06.00 Антиквариат. Маданий бойликлар. Реституция;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.15.00 Музей иши ва кўргазма фаолияти]
32. Давлат музейи тугатилганда, унинг тасарруфида бўлган ва асосий ҳисоб ҳужжатларида қайд этилиб, Миллий музей фондининг Давлат каталогида рўйхатга олинган барча музей ашёлари ва музей коллекциялари, фаолият йўналиши ўхшаш (ёки яқин) бўлган давлат музейига тўлалигича ўтказилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.06.00 Антиквариат. Маданий бойликлар. Реституция;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.15.00 Музей иши ва кўргазма фаолияти]
33. Фаолияти тугатилган музей фондида мавжуд бўлган музей ашёлари ва музей коллекцияларининг турли музейлар ёки бошқа ташкилотларга тарқатиб юборилиши тақиқланади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.06.00 Антиквариат. Маданий бойликлар. Реституция;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.15.00 Музей иши ва кўргазма фаолияти]
34. Фаолияти тугатилган музей фондидаги музей ашёлари ва музей коллекцияларини ҳамда асосий ҳисоб ҳужжатларини қабул қилиб олган давлат музейи, уларнинг бут сақланишини, музей ашёлари ва музей коллекциялари ўз ҳисоб ҳужжатларида қайд этилишини ҳамда Миллий музей фонди таркибига киритилишини, улардан илмий, маданий ва маърифий мақсадларда фойдаланишни ва экспозицияда намойиш этишни таъминлаши шарт.
VIII. Якунловчи қоида
35. Музейларнинг ташкил этилиши ва фаолияти соҳасидаги низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 12 апрелдаги 68-сон қарорига 2-ИЛОВА
Давлат музейларининг тоифалари тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.15.00 Музей иши ва кўргазма фаолияти]
1. Мазкур Низом «Музейлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ давлат музейларининг тоифаларини белгилаш ва уни ўзгартириш тартибини белгилайди.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.06.00 Антиквариат. Маданий бойликлар. Реституция;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.15.00 Музей иши ва кўргазма фаолияти]
2. Миллий музей фондининг Давлат каталоги рўйхатидан ўтказилган музей ашёлари ва музей коллекцияларига эга бўлган давлат музейлари тоифалаштирилади.
II. Давлат музейлари тоифалари, уларни белгилаш кўрсаткичлари
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.15.00 Музей иши ва кўргазма фаолияти]
3. Ўзбекистон Республикасида давлат музейлари тоифалари даражаларига кўра олий тоифа, I тоифа, II тоифа, III тоифадан иборат бўлади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.15.00 Музей иши ва кўргазма фаолияти]
4. Музейларнинг асосий фондида сақланаётган музей ашёлари, музей коллекцияларининг ноёблиги, уларнинг сақланиш ҳолати, музей биносининг амалдаги талабларга мослиги, замонавий техника ва фонд жиҳозлари билан таъминланганлиги, ташриф буюрувчилар учун яратилган қулайликлар, экспозициясининг жаҳон стандартларига жавоб бера олиши, халқаро алоқалар йўлга қўйилганлиги ҳамда экспонатлар сони, музейга бир йил давомида ташриф буюрганлар сони давлат музейларининг тоифаларини белгилашда асосий кўрсаткичлар бўлиб ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.15.00 Музей иши ва кўргазма фаолияти]
5. Давлат музейларига:
асосий фондида ноёб музей ашёлари, музей коллекциялари мавжуд, экспонатлар сақланиш ҳолати талаб даражасида, замонавий техника ва фонд жиҳозлари билан тўлиқ таъминланган, ташриф буюрувчиларга барча қулайликлар яратилган, экспозицияси жаҳон стандартлари талабларига жавоб берадиган, халқаро алоқалар яхши йўлга қўйилган ҳамда экспонатлар сони 40 мингдан зиёд, музейга бир йил давомида ташриф буюрганлар сони 40 минг нафардан ортиқни ташкил этган бўлса — олий тоифа;
асосий фондида ноёб музей ашёлари, музей коллекциялари мавжуд, экспонатлар сақланиш ҳолати талаб даражасида, замонавий техника ва фонд жиҳозлари билан таъминланган, ташриф буюрувчиларга қулайликлар яратилган, экспозицияси жаҳон стандартлари талабларига жавоб берадиган, халқаро алоқалар йўлга қўйилган ҳамда экспонатлар сони 30 мингдан зиёд, музейга бир йил давомида ташриф буюрганлар сони 30 минг нафардан 40 минг нафаргачани ташкил этган бўлса — I тоифа;
асосий фондида ноёб музей ашёлари, музей коллекциялари мавжуд бўлмаган, экспонатлар сақланиш ҳолати талаб даражасида, замонавий техника ва фонд жиҳозлари билан қисман таъминланган, ташриф буюрувчиларга ўртача даражада қулайликлар яратилган, экспозицияси жаҳон стандартлари талабларига қисман жавоб берадиган, халқаро алоқалар қониқарли йўлга қўйилган ҳамда экспонатлар сони 25 мингдан зиёд, музейга бир йил давомида ташриф буюрганлар сони 20 минг нафардан 30 минг нафаргачани ташкил этган бўлса — II тоифа;
асосий фондида ноёб музей ашёлари, музей коллекциялари мавжуд бўлмаган, экспонатлар сақланиш ҳолати қониқарли даражада, замонавий техника ва фонд жиҳозлари билан таъминланмаган, ташриф буюрувчиларга яратилган қулайликлар даражаси паст, экспозицияси жаҳон стандартлари талабларига жавоб бермайдиган, халқаро алоқалар йўлга қўйилмаган ҳамда экспонатлар сони 20 мингтагача, музейга бир йил давомида ташриф буюрганлар сони 10 минг нафардан 20 минг нафаргачани ташкил этган бўлса — III тоифа берилади.
Юқоридаги талабларга жавоб бермаган музейларга тоифа берилмайди ва улар ҳудуддаги бошқа йирик музейлар таркибига ўтказилади ва филиал сифатида фаолият юритади.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.15.00 Музей иши ва кўргазма фаолияти]
6. Янги ташкил этилган музейларга дастлаб III тоифа берилади ва бир йиллик фаолиятидан сўнг белгиланган асосий кўрсаткичлар асосида тегишли равишда тоифаси ўзгартирилади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.02.00 Меҳнат соҳасидаги бошқарув;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.15.00 Музей иши ва кўргазма фаолияти]
7. Давлат музейларининг штат жадваллари улар эга бўлган тоифадан келиб чиққан ҳолда шакллантирилади.
III. Давлат музейларига тоифалар бериш ва уни ўзгартириш тартиби
8. Давлат музейлари тоифа олиш, амалдаги тоифасини ўзгартириш тўғрисида ўзлари бевосита бўйсунувчи юқори бошқарув органлари орқали Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигига мурожаат этади.
9. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳузуридаги махсус комиссия давлат музейларига унинг асосий кўрсаткичларидан келиб чиққан ҳолда тоифа берилганлиги тўғрисида қарор қабул қилади.
10. Музейларнинг асосий фондида сақланадиган ноёб дурдоналарнинг бошқа музейларга бериб юборилиши, сақланиш ҳолати ёмонлашганда, музей биноси талабга жавоб бера олмай қолганда, замонавий техника ва фонд жиҳозлари билан таъминлаш тўхтаб қолганда, ташриф буюрувчиларга яратилган қулайликлар қониқарсиз бўлганда, экспозициясининг жаҳон стандартларига жавоб бера олмай қолиши, халқаро алоқаларнинг сусайиб бориши ҳамда экспонатлар сонининг камайиши, музейга йил давомидаги ташриф буюрувчилар сони кўрсаткичлари пасайиши ҳолати аниқланганда уларнинг тоифалари Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳузуридаги махсус комиссиянинг қарорига асосан тегишли тарзда пасайтирилади.
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.02.00 Маданият соҳасида бошқарув. Маданият соҳасида фаолиятни амалга оширишни лицензиялаш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.15.00 Музей иши ва кўргазма фаолияти]
11. Музейларга уларнинг тоифасини тасдиқловчи махсус гувоҳнома уч йил муддатга берилади ва белгиланган тартибда расмийлаштирилади.
Гувоҳнома шакли Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.06.00 Антиквариат. Маданий бойликлар. Реституция;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.15.00 Музей иши ва кўргазма фаолияти]
13. Давлат музейлари ва уларнинг юқори бошқарув органлари раҳбарлари асосий фондда сақланаётган музей ашёлари ва музей коллекцияларининг сони ҳамда музейга йил давомидаги ташриф буюрувчилар сони ва молиявий натижалар тўғрисидаги йиллик ҳисоботнинг мавжуд ҳолатдан келиб чиққан ҳолда ҳаққоний тайёрланиши учун масъулдирлар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 12 апрелдаги 68-сон қарорига 3-ИЛОВА
Миллий музей фондининг Давлат каталоги тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.15.00 Музей иши ва кўргазма фаолияти]
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Музейлар тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, Миллий музей фондининг Давлат каталогини (кейинги ўринларда «Давлат каталоги» деб юритилади) шакллантириш ва юритиш тартибини белгилайди.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.06.00 Антиквариат. Маданий бойликлар. Реституция;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.15.00 Музей иши ва кўргазма фаолияти]
2. Давлат каталоги — миллий музей фонд таркибига киритилган ҳар бир музей ашёси ва ҳар бир музей коллекцияси тўғрисидаги асосий маълумотлар мавжуд бўлган ҳисобга олиш ҳужжатидир.
3. Давлат каталоги Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан юритилади.
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.06.00 Антиквариат. Маданий бойликлар. Реституция]
4. Давлат каталоги электрон ва босма маълумотлар базаси кўринишида шакллантирилади.
II. Музей ашёлари ва музей коллекцияларини Давлат каталоги рўйхатига киритиш тартиби
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.06.00 Антиквариат. Маданий бойликлар. Реституция;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.15.00 Музей иши ва кўргазма фаолияти]
5. Давлат каталоги музей ашёлари ва музей коллекцияларига эгалик қилаётган ёки улардан фойдаланаётган ёхуд тасарруф қилаётган музейлар ва бошқа ташкилотларнинг асосий ҳисоб ҳужжатларидан олинган маълумотлар асосида шакллантирилади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.06.00 Антиквариат. Маданий бойликлар. Реституция;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.15.00 Музей иши ва кўргазма фаолияти]
6. Давлат каталогига музей ашёлари ва музей коллекциялари тўғрисида қуйидаги маълумотлар (электрон ва босма шаклда) киритилади:
юридик ва жисмоний шахсларнинг Миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларига бўлган фуқаролик ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш, ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги битимлар реестри;
Миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларининг ўғирланиши ёки йўқотилиши тўғрисидаги маълумотлар.
7. Музей ашёлари ва музей коллекцияларини Миллий музей фонди таркибига киритиш учун уларга эгалик қилувчилар, улардан фойдаланувчилар ва тасарруф этувчилар Давлат каталогига киритиладиган маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигига тақдим этадилар.
8. Давлат каталогига музей ашёлари ва музей коллекциялари ҳақида киритиладиган маълумотларни тақдим этиш шакли Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан белгиланади.
9. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тақдим этилган маълумотларни музейнинг асосий ҳисоб ҳужжатларига таққослаш, музей ашёлари ва музей коллекцияларининг мавжудлигини аниқлаш мақсадида назорат текширувлари ўтказиш ваколатига эга.
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.15.00 Музей иши ва кўргазма фаолияти]
10. Музей ашёлари ва музей коллекцияларини Давлат каталогига киритишда уларга эгалик қилаётган, фойдаланаётган, уларни тасарруф қилаётган музейлар ва бошқа муассасалар томонидан музейнинг асосий ҳисоб ҳужжатларида қайд этилган музей ашёси ва музей коллекцияларининг маълумотлар рўйхати (уларнинг ҳар бири ҳақидаги зарур маълумотлар акс эттирилган ҳолда) электрон ва босма шаклларда уч нусхада тайёрланади:
биринчи нусха — музейда сақланади;
иккинчи нусха — юқори бошқарув органида сақланади (мавжуд бўлса);
учинчи нусха — Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигига Миллий музей фонди таркибига киритиш учун тақдим этилади.
Тақдим этилган рўйхат босма шаклининг ҳар бир саҳифасида музейнинг бош муҳофизи (фонд мудири) имзоси, шунингдек рўйхатнинг охирида музей директори ва бош муҳофиз (фонд мудири) имзоси, рўйхат расмийлаштирилган сана ва музейнинг муҳри қўйилади.
11. Рўйхатларнинг босма шакли музейлар ва бошқа ташкилотларнинг юқори бошқарув органи (мавжуд бўлса) раҳбари томонидан тасдиқланиб, шу орган томонидан музей ашёлари ва музей коллекцияларини Давлат каталогига киритиш тўғрисида расмий сўров билан Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигига мурожаат этилади.
12. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тақдим этилган ҳужжатлар асосида музей ашёлари ва музей коллекцияларини Давлат каталоги рўйхатига киритади.
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.02.00 Маданият соҳасида бошқарув. Маданият соҳасида фаолиятни амалга оширишни лицензиялаш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.15.00 Музей иши ва кўргазма фаолияти]
13. Музей ашёлари ва музей коллекциялари Давлат каталогида рўйхатдан ўтказилган кундан эътиборан Миллий музей фонди таркибига киритилган ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.02.00 Маданият соҳасида бошқарув. Маданият соҳасида фаолиятни амалга оширишни лицензиялаш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.15.00 Музей иши ва кўргазма фаолияти]
14. Миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекциялари мулкдорига рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисида гувоҳнома берилади.
15. Давлат каталогига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларининг эгалари, улардан фойдаланувчилар ва тасарруф этувчилар тақдим этилган маълумотларга киритилган ҳар қандай ўзгартириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигига бир ой муддатда хабар беришлари шарт.
16. Музей маъмурияти, тасарруфида музей ашёлари ва музей коллекциялари бўлган бошқа муассасалар музей ашёлари ёки музей коллекциялари ўғирланиши, йўқотилиши ҳолатлари аниқланганда, бу ҳақда зудлик билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигига ҳамда бошқа тегишли ташкилотларга хабар беради.
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.06.00 Антиквариат. Маданий бойликлар. Реституция;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.15.00 Музей иши ва кўргазма фаолияти]
17. Юридик ва жисмоний шахсларнинг Миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларига бўлган фуқаролик ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш, ўзгартириш ёки бекор қилишга қаратилган ҳаракатлари, шу жумладан, мулк ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш мазкур ҳаракатлар Миллий музей фондининг Давлат каталогида рўйхатдан ўтказилганидан кейингина амалга оширилади.
18. Давлат каталогига оид ҳужжатларни сақлаш ва юритиш тартиби, улар билан ишловчи ходимларнинг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан белгиланади.
19. Давлат каталогига киритилган музей ашёлари ва музей коллекциялари тўғрисидаги маълумотлар фақат Давлат каталогини юритишга алоқадор бўлган, яъни музей директори, илмий ишлар бўйича директор ўринбосари, бош муҳофиз, фонд бўлими бошлиқлари, ҳисобга олиш бўлими ходимлари учун очиқ ҳисобланади. Бошқа юридик ва жисмоний шахслар ушбу маълумотлардан фойдаланиш ёки улар билан танишиш учун Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигига мурожаат қилиши ва ёзма рухсатнома олиши шарт.
Мурожаатномалар ва рухсатномалар белгиланган тартибда қайд этиб борилади.
III. Музей ашёлари ва музей коллекцияларини Давлат каталоги рўйхатидан чиқариш тартиби
20. Музей ашёлари ва музей коллекцияларини Давлат каталоги рўйхатидан чиқариш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг тегишли буйруғи чиққан вақтдан бошлаб музей ашёлари ва музей коллекциялари Давлат каталоги рўйхатидан чиқарилган ҳисобланади.
Музей ашёлари ва музей коллекциялари чиқарилишига асос бўлган тегишли асосномалар Давлат каталогида рўйхатга олинади.
21. Музей ашёлари ва музей коллекцияларини Миллий музей фонди таркибидан чиқариш учун уларнинг мулкдорлари бўлган юридик ва жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигига ёзма мурожаат этади.
Мурожаатга музей ашёси ёки музей коллекциясини Миллий музей фондидан чиқариш сабаблари (уларни топиш ёки тиклаш бўйича амалга оширилган чоралар) тўғрисида тўлиқ маълумот, музей ашёси ва музей коллекциясининг фотосуратлари илова қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги зарур ҳолда бошқа қўшимча маълумотларни ҳам талаб қилиши мумкин.
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.06.00 Антиквариат. Маданий бойликлар. Реституция;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.15.00 Музей иши ва кўргазма фаолияти]
22. Музей ашёлари ёки музей коллекциялари Давлат каталоги рўйхатидан чиқарилганда, улар бир вақтнинг ўзида Миллий музей фонди таркибидан ҳам чиқарилган ҳисобланади.
IV. Миллий музей фондининг давлатга тегишли бўлмаган қисми таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекциялари билан боғлиқ битимларни рўйхатга олиш
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.06.00 Антиквариат. Маданий бойликлар. Реституция;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.15.00 Музей иши ва кўргазма фаолияти]
23. Битимлар реестрида музей ашёлари ва музей коллекциялари билан боғлиқ бўлган қуйидаги битимлар турлари рўйхатга олинади:
олди-сотди шартномалари;
ҳадя этиш;
айирбошлаш;
доимий ёки вақтинча фойдаланиш учун топшириш.
24. Музейлар битимни ёки ворислик ҳуқуқини берувчи ҳужжатни Давлат каталогида рўйхатга олиш тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигига қуйидагиларни тақдим этади:
битимни ёки ворислик ҳуқуқини берувчи ҳужжатни Давлат каталогида рўйхатга олиш тўғрисида ариза (аризада битим ёки ворислик предмети ҳисобланган музей ашёлари ва музей коллекцияларини Миллий музей фонди таркибига киритиш тўғрисидаги гувоҳнома, битим тури ва қатнашчилари қайд этилади);
тегишли битим шартномаси ёки меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги ҳужжат нусхаси;
битим ёки ворислик предмети ҳисобланган музей ашёлари ва музей коллекциялари рўйхати ва уларни Миллий музей фонди таркибига киритиш тўғрисидаги гувоҳноманинг асл нусхаси (дубликат).
25. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги белгиланган ҳужжатлар тақдим этилган вақтдан бошлаб бир ой муддатда қуйидагиларни амалга оширади:
ҳужжатларда қайд этилган музей ашёлари ва музей коллекциялари тўғрисидаги маълумотларни Давлат каталоги рўйхатига киритади;
битимни ёки ворислик ҳуқуқини берувчи ҳужжатни битимлар реестрида рўйхатга олади ва рўйхатнинг тартиб рақами кўрсатилган ёзма маълумотнома беради;
битим ёки ворислик предмети бўлган музей ашёлари ва музей коллекцияларининг мулкдори ўзгарганда, уларни янги мулкдор номига қайта расмийлаштиради, мазкур музей ашёлари ва музей коллекцияларининг аввалги мулкдорига берилган гувоҳномани бекор қилади, битим ёки ворислик ўзгариши натижасида ушбу музей ашёлари ва музей коллекциялари таркибида содир бўлган ўзгаришларни қайта рўйхатга олади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.15.00 Музей иши ва кўргазма фаолияти]
26. Меросхўр музей ашёлари ва музей коллекцияларига нисбатан мерос қолдирувчида мавжуд бўлган мажбуриятлардан бош тортган тақдирда, меросхўр томонидан уларни сотиш ёки бошқа битим белгиланган тартибда амалга оширилмагунча гувоҳнома қайтадан расмийлаштирилмайди.
V. Якунловчи қоида
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.15.00 Музей иши ва кўргазма фаолияти]
27. Давлат музейлари, тасарруфида музейлар бўлган бошқа муассасалар музей ашёлари ва музей коллекцияларини Давлат каталогида рўйхатдан ўтказиш учун улар ҳақида тақдим этилган ҳужжатларда қайд этилган маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва талаб даражасида тайёрланиши учун масъулдирлар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 12 апрелдаги 68-сон қарорига 4-ИЛОВА
Музей ашёлари ва музей коллекцияларини Миллий музей фонди таркибига киритиш ҳамда унинг таркибидан чиқариш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.15.00 Музей иши ва кўргазма фаолияти]
1. Мазкур Низом «Музейлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан музей ашёлари ва музей коллекцияларини Миллий музей фонди таркибига киритиш ҳамда унинг таркибидан чиқариш тартибини белгилайди.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.03.00 Миллий маданий мерос;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.15.00 Музей иши ва кўргазма фаолияти]
2. Миллий музей фонди — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий турган музей ашёлари ва музей коллекциялари мажмуи ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.06.00 Антиквариат. Маданий бойликлар. Реституция;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.15.00 Музей иши ва кўргазма фаолияти]
[СПиТ:
1.Маданий мерос / Музей ашёси]
3. Музей ашёси — сифати ёки алоҳида белгилари жамият манфаатлари учун сақлаш, ўрганиш ва оммага намойиш этиш заруратини тақозо этувчи маданий бойликдир.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.06.00 Антиквариат. Маданий бойликлар. Реституция;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.15.00 Музей иши ва кўргазма фаолияти]
[СПиТ:
1.Маданий мерос / Музей коллекцияси]
4. Музей коллекцияси — ўз келиб чиқиш хусусияти ёки шаклан яқинлиги туфайли ёхуд бошқа белгилари бўйича бирлаштирилгандагина музей ашёси хусусиятига эга бўладиган маданий бойликлар мажмуидир.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.15.00 Музей иши ва кўргазма фаолияти]
5. Миллий музей фонди таркибига киритилган музей коллекцияси бўлинмасдир.
II. Музей ашёлари ва музей коллекцияларини Миллий музей фонди таркибига киритиш тартиби
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.06.00 Антиквариат. Маданий бойликлар. Реституция;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.15.00 Музей иши ва кўргазма фаолияти]
6. Миллий музей фондининг давлатга тегишли қисми таркибига, кимнинг эгалигида турганлигидан қатъи назар, давлат мулки бўлган барча музей ашёлари ва музей коллекциялари киради.
7. Давлат музейлари, бошқа давлат муассасалари томонидан муассислар маблағлари ёки ўз маблағлари ёхуд бошқа маблағлар ҳисобидан олинадиган, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа усулда олинадиган музей ашёлари ва музей коллекциялари Миллий музей фондининг давлатга тегишли қисми таркибига киради.
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.15.00 Музей иши ва кўргазма фаолияти]
8. Музей ашёлари ва музей коллекцияларини Миллий музей фондининг давлатга тегишли бўлмаган қисми таркибига киритиш белгиланган тартибда уларнинг мулкдори аризаси асосида амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.06.00 Антиквариат. Маданий бойликлар. Реституция]
9. Музей ашёлари ва музей коллекциялари Миллий музей фондининг Давлат каталогида рўйхатдан ўтказилган кундан эътиборан Миллий музей фонди таркибига киритилган ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.06.00 Антиквариат. Маданий бойликлар. Реституция;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.15.00 Музей иши ва кўргазма фаолияти]
10. Миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекциялари мулкдорига Давлат каталогида рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома берилади. Давлат каталогида рўйхатдан ўтказиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.06.00 Антиквариат. Маданий бойликлар. Реституция;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.15.00 Музей иши ва кўргазма фаолияти]
11. Миллий музей фондининг давлатга тегишли бўлмаган қисми таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини ҳисобга олиш ҳамда сақлаш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
12. Миллий музей фондининг давлатга тегишли бўлмаган қисми таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларига оид битимлар тузиш, томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
III. Музей ашёлари ва музей коллекцияларини Миллий музей фонди таркибидан чиқариш тартиби
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.06.00 Антиквариат. Маданий бойликлар. Реституция;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.15.00 Музей иши ва кўргазма фаолияти]
13. Миллий музей фондининг давлатга тегишли қисми таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини тасарруфдан чиқариш мумкин эмас, уларнинг йўқолиши, емирилиши ёки бошқа музей ашёлари ва музей коллекцияларига айирбошланиши ҳоллари бундан мустасно.
14. Миллий музей фондининг давлатга тегишли қисми таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини улар йўқолганда, емирилганда ёки бошқа музей ашёлари ва музей коллекцияларига айирбош қилинган ҳолларда тасарруфдан чиқариш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан вазирлик қошидаги махсус комиссиянинг қарорига асосан қабул қилинади.
15. Музей ашёлари ва музей коллекцияларини Миллий музей фонди таркибидан чиқариш белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан амалга оширилади. Тегишли факт Миллий музей фондининг давлат каталогида рўйхатдан ўтказилган кундан эътиборан музей ашёлари ва музей коллекциялари Миллий музей фонди таркибидан чиқарилган ҳисобланади.
16. Музей ашёлари ва музей коллекциялари йўқолган ёки емирилган ҳолларда уларни Миллий музей фондининг давлатга тегишли бўлмаган қисми таркибидан чиқариш тегишли ҳужжатлар асосида белгиланган тартибда амалга оширилади.
17. Маданият ва спорт ишлари вазирлиги қуйидаги ҳолларда нодавлат музейларга бириктириб қўйилган музей ашёлари ва музей коллекцияларининг мулкдори олдига уларни сақлаш жойини ўзгартириш ва тегишли чоралар кўриш тўғрисидаги масалаларни қўйиши мумкин:
18. Музей ашёлари ва музей коллекцияларини Миллий музей фонди таркибига киритиш ҳамда унинг таркибидан чиқариш бўйича белгиланган қоидаларни бузган айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 12 апрелдаги 68-сон қарорига 5-ИЛОВА
Миллий музей фондининг давлатга тегишли қисми таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини бошқариш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоида
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.06.00 Антиквариат. Маданий бойликлар. Реституция;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.15.00 Музей иши ва кўргазма фаолияти]
1. Мазкур Низом «Музейлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Миллий музей фондининг давлатга тегишли қисми таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини бошқариш тартибини белгилайди.
II. Миллий музей фондининг давлатга тегишли қисми таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини давлат музейлари, бошқа давлат муассасаларига оператив бошқариш учун топшириш тартиби
2. Миллий музей фондининг давлатга тегишли қисми таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини оператив бошқарув ҳуқуқи асосида давлат музейларига, бошқа давлат муассасаларига бириктириб қўйиш Қонунга асосан Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан амалга оширилади.
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.06.00 Антиквариат. Маданий бойликлар. Реституция;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.15.00 Музей иши ва кўргазма фаолияти]
3. Давлат музейлари Миллий музей фондининг давлатга тегишли қисми таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини тўплаш, сақлаш, таъмирлаш, намойиш қилиш, илмий тадқиқ қилиш ва тарғиб қилиш ҳуқуқига эга.
4. Давлат музейлари, тасарруфида музейлар бўлган бошқа давлат муассасалари музейларига музей ашёлари ва музей коллекцияларини ўтказиш тартиби оператив бошқариш ҳуқуқи берилган ташкилотларнинг мурожаатига асосан Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан белгиланади.
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.06.00 Антиквариат. Маданий бойликлар. Реституция;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.15.00 Музей иши ва кўргазма фаолияти]
5. Музей ашёлари ва музей коллекцияларини оператив бошқариш учун топширишда музейлар, бошқа давлат муассасаларининг фаолият тури, соҳа йўналишлари ва улардаги мавжуд шарт-шароитлар ҳисобга олинади.
6. Давлат музейлари, бошқа давлат муассасаларига музей ашёлари ва музей коллекцияларини оператив бошқариш тўғрисидаги гувоҳнома Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳузуридаги махсус комиссиянинг хулосаси асосида берилади.
Гувоҳнома шакли Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан тасдиқланади.
III. Миллий музей фондининг давлатга тегишли қисми таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини оператив бошқаришга оид вазифалар ва мажбуриятлар
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.07.00 Бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.07.02 Оператив бошқариш ҳуқуқи;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.15.00 Музей иши ва кўргазма фаолияти]
7. Оператив бошқариш топширилган давлат музейлари, бошқа давлат муассасаларининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
музей ашёлари ва музей коллекцияларини музей фондининг каталогида рўйхатдан ўтказилишини таъминлаш;
музей ашёлари ва музей коллекцияларидан мақсадли фойдаланиш;
музей ашёлари ва музей коллекцияларини бут сақлаш, уларни асраб-авайлаш чораларини кўриб бориш.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.07.00 Бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.07.02 Оператив бошқариш ҳуқуқи;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.15.00 Музей иши ва кўргазма фаолияти]
8. Оператив бошқариш топширилган давлат музейлари, бошқа давлат муассасаларининг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:
музей ашёлари ва музей коллекцияларининг жисман бут сақланиши ҳамда хавфсизлигини;
музей ашёлари ва музей коллекциялари билан боғлиқ ҳисобга олиш ҳужжатларининг юритилиши ҳамда бут сақланишини;
музей ашёлари ва музей коллекцияларидан илмий, маданий, маърифий ҳамда таълим мақсадларида фойдаланилишини таъминлаш.
IV. Якунловчи қоида
9. Музей ашёлари ва музей коллекцияларини оператив бошқариш топширилган давлат музейлари, бошқа давлат муассасаларида музей ашёлари ва музей коллекцияларига зарар етказилган ҳолларда, ушбу зарарда айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 12 апрелдаги 68-сон қарорига 6-ИЛОВА
Миллий музей фонди ҳолати устидан давлат назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.06.00 Антиквариат. Маданий бойликлар. Реституция;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.15.00 Музей иши ва кўргазма фаолияти]
1. Мазкур Низом «Музейлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Миллий музей фонди ҳолати устидан давлат назоратини амалга ошириш тартибини белгилайди.
2. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлар вазирлиги Миллий музей фонди (кейинги ўринларда Фонд деб юритилади) ҳолати устидан давлат назоратини амалга оширади.
II. Фонд ҳолати устидан давлат назоратини амалга оширишнинг мақсад ва вазифалари
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.15.00 Музей иши ва кўргазма фаолияти]
3. Фонд таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларининг жисман бут сақланиши ва хавфсизлигини, улардан илмий, маданий, маърифий ҳамда таълим йўналишларида фойдаланишни таъминлаш мақсадида Фонд ҳолати устидан давлат назорати амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.06.00 Антиквариат. Маданий бойликлар. Реституция;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.15.00 Музей иши ва кўргазма фаолияти]
4. Фонд ҳолати устидан давлат назоратини ташкил этишга оид асосий вазифалар қуйидагилардан иборат:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.02.00 Маданият соҳасида бошқарув. Маданият соҳасида фаолиятни амалга оширишни лицензиялаш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.15.00 Музей иши ва кўргазма фаолияти]
6. Фонднинг давлатга тегишли бўлмаган қисми ҳолати устидан давлат назорати қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
музей ашёлари ва музей коллекцияларининг бут сақланишини ўрганиш;
нодавлат музейлар бошқарувига топширилган музей ашёлари ва музей коллекциялари сақланиши белгиланган талабларга жавоб бермаган ҳолларда, унинг мулкдори олдига музей ашёлари ва музей коллекцияларини сақлаш жойини ўзгартириш ёки тасарруфдан чиқариш тўғрисидаги масалаларни қўйиш;
музей ашёлари ва музей коллекциялари ҳақида Фонднинг давлат ҳисобини юритиш учун зарур бўлган сўровномалар йўллаш ҳамда ахборот олиш.
7. Давлат назорати Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан музейнинг асосий ҳисоб ҳужжатларини, жумладан, кирим ва инвентарь дафтарларини, музей ашёлари ва музей коллекцияларини доимий (вақтинча) сақлашга, уларни таъмирлаш ва ҳисобдан чиқаришга оид далолатномаларни, музейнинг Фонд ишлари ва сотиб олиш комиссиясининг баённомаларини, фонд ҳаракатига тааллуқли буйруқларни текшириш, музей ашёлари ва музей коллекцияларини бевосита кўриш ёки ҳужжатларга асосан таққослаш йўли билан амалга оширилади.
8. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Фонд ҳолати устидан давлат назоратини бевосита ёки Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар маданият ва спорт ишлари бошқармалари, музей коллекцияларига эгалик қилувчи юридик шахсларнинг юқори бошқарув органлари орқали ҳам амалга ошириши мумкин.
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.15.00 Музей иши ва кўргазма фаолияти]
9. Фонд ҳолатига оид масалалар:
Музейлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Идоралараро жамоатчилик кенгаши йиғилишларида;
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг қўшма Ҳайъат йиғилишида тасарруфида музейлар бўлган вазирлик ва идоралар вакиллари иштирокида ҳар йили камида бир марта муҳокама этилади ва тегишли қарорлар қабул қилинади.
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.15.00 Музей иши ва кўргазма фаолияти]
10. Давлат музейлари, бошқа давлат муассасалари ўз тасарруфида бўлган музей ашёлари ва музей коллекцияларининг ҳолати тўғрисида юқори бошқарув органига йиллик ҳисобот топширадилар. Юқори бошқарув органи музей ашёлари ва музей коллекцияларининг бутлиги ва сақланиши шароитларини яхшилашга доир қарорлар қабул қилади, тегишли чора-тадбирларни белгилайди.
IV. Фонд ҳолати мониторингини юритиш
11. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан Фонд ҳолати юзасидан мунтазам мониторинг олиб борилади.
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.15.00 Музей иши ва кўргазма фаолияти]
12. Фонд ҳолатини ўрганиш натижалари, давлат музейлари ва нодавлат музейлардан сўровномалар орқали олинган маълумотлар ва ахборотлар таҳлил этиб борилади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.02.00 Маданият соҳасида бошқарув. Маданият соҳасида фаолиятни амалга оширишни лицензиялаш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.15.00 Музей иши ва кўргазма фаолияти]
13. Мониторинг натижалари асосида фонд ҳолатини яхшилаш юзасидан таклифлар ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилади ва амалиётга жорий этиб борилади.
V. Якунловчи қоида
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.15.00 Музей иши ва кўргазма фаолияти]
14. Давлат музейлари, бошқа юридик ва жисмоний шахслар ўз тасарруфида бўлган музей ашёлари ва музей коллекциялари ҳамда уларни ҳисобга олиш ҳужжатларининг бут ва хавфсиз ҳолда сақланишини таъминлаш учун масъулдирлар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 12 апрелдаги 68-сон қарорига 7-ИЛОВА
Музей мутахассисларини тайёрлаш, музей ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.15.00 Музей иши ва кўргазма фаолияти]
1. Мазкур Низом «Таълим тўғрисида», ва «Музейлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ музей мутахассисларини тайёрлаш, музей ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тартибини белгилайди.
2. Музей мутахассисларини тайёрлаш давлат таълим стандартлари, музей ходимларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш давлат талаблари ва намунавий дастурлар асосида амалга оширилади.
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.04.00 Давлат таълим стандартлари ва талаблари;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.15.00 Музей иши ва кўргазма фаолияти]
3. Давлат таълим стандарти музей мутахассисларини тайёрлаш бўйича ўқув режалари ва дастурларини, шунингдек таълим сифатини назорат қилиш ва баҳолаш, улар фаолиятини аттестациядан ўтказиш тартиб-қоидаларини ишлаб чиқиш учун асос ҳисобланади.
II. Музей мутахассисларини тайёрлаш
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.02 Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.15.00 Музей иши ва кўргазма фаолияти]
4. Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида тегишли фанлар орқали музейлар тўғрисида тушунчалар шакллантирилади ва бирламчи умумий таълим берилади.
5. Тегишли илмий-тадқиқот институтлари, олий таълим муассасаларида аспирантура ва докторантура орқали музей соҳаси бўйича илмий кадрлар тайёрланади.
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.15.00 Музей иши ва кўргазма фаолияти]
6. Олий таълим муассасаларидаги музей соҳаси бўйича таълим йўналишларида талабаларга музейшуносликнинг умумий назарияси, музейлар ва музейшунослик тарихи, ҳозирги аҳволи ва келажак истиқболлари, жаҳон музейлари амалиёти, унда қўлланилаётган замонавий технологиялар ва илғор иш тажрибаси, музейлар бошқаруви, ҳужжатлаштириш, илмий-фонд ишлари, коммуникация назарияси, музейларга оид қабул қилинган қонун ва қонуности ҳужжатлари, соҳада мавжуд бўлган муаммолар, уларни ҳал этиш усуллари ва йўналишга оид бошқа билимлар берилади.
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.15.00 Музей иши ва кўргазма фаолияти]
7. Музейшуносликка тегишли таълим йўналишидаги талабалар ўзлаштирган музей соҳасига оид назарий билимларни мустаҳкамлаш мақсадида республиканинг илғор музейлари, музей ашёлари ва музей коллекцияларига эга бўлган бошқа йирик ташкилотлар ва муассасаларда танишув, ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётини ўтказади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.15.00 Музей иши ва кўргазма фаолияти]
8. Бакалавр ва магистратура талабаси жаҳон музейлари, музей ва жамият, ёдгорликларни сақлаш, санъат асарларининг бадиий таҳлили, санъат соҳаси менежменти, бадиий ашёлар технологияси ва санъат асарларини таъмирлаш, илмий фаолият методологиясини ўзлаштиради.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим]
9. Бакалавр ва магистратура босқичи битирувчилари соҳа бўйича ўзлари танлаган мавзуларда тегишли равишда бакалаврлик ҳамда магистрлик диплом ишларини ҳимоя қилади.
10. Аспирантура ва докторантурада музейшунослик объекти ва предметларининг шу кунгача ўрганилмаган ёки кам ўрганилган назарий ва амалий муаммоларига оид илмий-тадқиқот ишлари амалга оширилади. Илмий изланишлар натижалари илмий ва махсус журналларда, республика ҳамда халқаро миқёсда ўтказиладиган конференцияларда эълон қилинади. Диссертациялар хулосалари илмий тўплам, дарслик, монография, илмий мақола ва бошқа шаклларда нашр этилиб, мутасадди вазирликлар ва идоралар томонидан музейшунослик ва музейлар амалиётига татбиқ этилиши мумкин.
III. Музей ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизими
11. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Ўзбекистон Бадиий академияси билан ҳамкорликда музей ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашни ташкил этади.
12. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тасарруфида музейлар бўлган вазирликлар ва идоралар билан биргаликда музейлар ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади.
13. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги соҳа бўйича ихтисослаштирилган муассасалар (университет, институт, марказ, факультет, курслар)да юқори бошқарув органи билан келишган ҳолда музей ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш ишини мувофиқлаштиради, шунингдек мазкур тизимни такомиллаштириш механизми ва усулларини ишлаб чиқади.
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.07.00 Илмий тадқиқотлар;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.15.00 Музей иши ва кўргазма фаолияти]
14. Музей ходимларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлашни амалга оширадиган таълим муассасаларига эга бўлган вазирликлар ҳамда идораларнинг илмий-тадқиқот ва методик марказлари:
музей соҳасидаги илмий-тадқиқотлар натижалари музей ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш жараёнига ўз вақтида жорий этилишини таъминлайдиган механизмни яратади ва амалиётга татбиқ этади;
музей ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашнинг илмий-методик асосларини ишлаб чиқади, шунингдек ушбу йўналишда фаолият кўрсатаётган таълим муассасаларини ўқув-методик адабиётлар билан таъминлайди;
таълим дастурларининг узлуксизлиги ва изчиллигини ҳисобга олиб, танқидий ва ижодий тафаккурни ривожлантиришга йўналтирилган замонавий педагогик ва ахборот технологияларидан фойдаланиб, музей ходимларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш бўйича намунавий ўқув режалари ва дастурларни ишлаб чиқади.
15. Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Маданият ва спорт ишлари бошқармалари, музей ходимларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлашга бўлган эҳтиёжни аниқлайди ҳамда малака ошириш ва қайта тайёрлашга босқичма-босқич юбориладиган музей ходимларининг режа-жадвалини ишлаб чиқади ва белгиланган муддатда Маданият ва спорт ишлари вазирлигига тақдим этади.
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.15.00 Музей иши ва кўргазма фаолияти]
16. Музейлар:
буюртмачи сифатида иш кўрадилар, музей фаолияти сифатининг ички назоратини ва таҳлилини амалга оширадилар, рейтинг тизими бўйича ҳар бир ходимнинг касб фаолияти мониторингини олиб борадилар ва баҳолаш орқали малака ошириш ёки қайта тайёрлашга эҳтиёжи бор ходимлар рўйхатини аниқлайди;
музей ходимларининг касб малакаси даражасини ўрганиш асосида уларни табақалаштиради, малака ошириш ва қайта тайёрлашнинг тегишли турлари ва шаклларини белгилайди, ходимларнинг мақсадли малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашни ташкил этишнинг якка тартибдаги топшириқлари ёки аниқ йўналтирилган дастурларини тузади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.15.00 Музей иши ва кўргазма фаолияти]
17. Музей ходимларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлашга ихтисослашган муассасалар (университетлар, институтлар, факультетлар, марказлар, курслар):
буюртмачилар талабларидан келиб чиқиб, аниқ йўналтирилган дастурлар асосида табақалаштирилган ўқув режалари ва дастурларни тасарруфида таълим муассасалари бўлган тегишли вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда ишлаб чиқади;
музей ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш жараёнининг ташкил этилиши ва унинг зарур даражада бўлиши учун жавоб беради;
тингловчилар учун зарур ўқув-методик қўлланмалар, дидактик воситалар, тарқатма материаллар тайёрлайди;
ўқитишнинг замонавий методларидан фойдаланган ҳолда музей ходимларининг танқидий ва ижодий тафаккурини ривожлантиришга, мустақил маълумот олишига йўналтирилган илғор таълим ва ахборот технологияларини жорий этади.
IV. Музей мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш турлари ва шакллари. Таснифлаш ва таърифлаш
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.04.00 Давлат таълим стандартлари ва талаблари;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.15.00 Музей иши ва кўргазма фаолияти]
18. Ходимлар малакасини ошириш — Давлат таълим стандарти талаблари асосида касб маҳоратининг доимий равишда ўсиб боришини, фаолият юқори илмий-методик даражада олиб борилишини таъминлайдиган, ўқитиладиган ўқув фани ёки курс, таълим ёки ахборот технологиялари ва ўқитишнинг замонавий методлари бўйича касбий билимлар, малака ва кўникмаларни мунтазам равишда янгилаб боришдир.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
«Устоз-шогирд» анъанаси бўйича таълим муассасасида ўқитиш;
марказий музейларда тажриба орттириш;
илмий-тадқиқот муассасасида тажриба орттириш;
хорижда тажриба орттириш;
илмий, илмий-методик ва илмий-амалий семинарлар, конференциялар ва ҳоказоларда маърузалар билан қатнашиш.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
20. Ходимлар малакасини ошириш тўғридан-тўғри шаклларининг умумий давомийлик муддати асосий ишдан ажралган ҳолда камида 4 ҳафта (144 соат) этиб белгиланади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
21. Малака оширишнинг билвосита шаклларининг даврийлиги ва муддати таълим муассасаси томонидан таълимнинг тегишли турини бошқаришга ваколатли давлат органи билан келишган ҳолда, ҳар уч йилда камида бир марта амалга оширилиши назарда тутилган ҳолда белгиланади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
22. Малака оширишнинг тўғридан-тўғри шакллари учун аудитория машғулотлари ва мустақил ишларнинг энг юқори ҳажми ҳафтасига 36 соат этиб белгиланади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
23. Музей ходимларини қайта тайёрлаш — ишлаш сифатига қўйиладиган талабларнинг ошишини ва музейлардаги эҳтиёжларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган таълим дастурлари бўйича янги касбий билимларни, малака ва кўникмаларни ўзлаштиришдир.
Қайта тайёрлашнинг асосий турлари:
ходимларни қайта тайёрлаш;
касбий қайта тайёрлаш.
24. Ходимларни қайта тайёрлаш — мутахассисларнинг тегишли базавий касбий маълумотини таълим турининг Давлат таълим стандарти (қўйилган Давлат талаблари) билан белгиланадиган, музейда талаб этиладиган иш сифатини таъминлайдиган даражада фаолиятини юритиш учун зарур ва етарли бўлган тайёргарлик талабларига мувофиқлаштириш мақсадида ходимларни қайта тайёрлашдир.
25. Касбий қайта тайёрлаш (ихтисослашув) — мутахассисликнинг тегишли тури Давлат таълим стандарти (Давлат талаблари) билан белгиланадиган талаб этиладиган сифатини таъминлайдиган даражада ўқув фани ёки курс бўйича фаолиятни юритиш учун зарур ва етарли ҳажмда янги касбий билим, малака ва кўникмаларни ўзлаштиришдир.
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
26. Ходимларни касбий қайта тайёрлаш, қоидага кўра, буюртмачилар ёки меҳнат бозорининг талаблари билан белгиланадиган айрим мутахассисларнинг қайта ихтисослашуви ёки янги мутахассисликка эга бўлиши муносабати билан музей маъмуриятининг ташаббусига кўра ташкил этилади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
27. Ходимларни қайта тайёрлаш асосий ишдан ажралган ва ажралмаган, масофавий таълим методлари қўлланилган ва ўз билимларини мустақил оширган ҳолда базавий ва ихтисослаштирилган олий таълим муассасалари ва марказларда амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
28. Музей ходимларини қайта тайёрлаш ушбу таълим тури амалга оширилаётган таълим муассасаси бўйсунувчи юқори давлат органи томонидан намунавий ўқув дастурлари асосида тузилган мақсадли таълим дастурлари бўйича ташкил этилади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
29. Қайта тайёрлаш бўйича таълимнинг давомийлиги ходимнинг илгари олган олий таълим даражасига ҳамда унга қўшимча тарзда берилиши зарур бўлган билим, кўникма ва малака миқдоридан келиб чиққан ҳолда белгиланади ва асосий ишдан ажралган ҳолда ўқитилганда камида 16 ҳафта (576 соат)ни ташкил этади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
30. Ўқув юкламасининг умумий ҳажми предметлар блоклари бўйича, музей маъмурияти томонидан белгиланадиган қайта тайёрлашга қўйиладиган талаблардан келиб чиққан ҳолда тақсимланади.
V. Музей ходимлари малака оширганлиги ёки қайта тайёрланганлиги ҳақидаги ҳужжатлар
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
31. Қайта тайёрлаш ёки малака ошириш бўйича таълим дастурларини муваффақиятли бажарган мутахассисларга тегишли равишда давлат намунасидаги қуйидаги ҳужжатлар берилади:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.06.00 Ижтимоий ва бошқа соҳаларни молиялаштириш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
32. Музей мутахассисларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш билан боғлиқ харажатлар тегишли Давлат музейи ёки музей томонидан қопланади.
VI. Музей ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш сифатини назорат қилиш
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
33. Музей ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш сифатини назорат қилиш қуйидагиларни ўз ичига олади:
музей ходимларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлашга ихтисослаштирилган муассасалар (университет, институт, марказ, факультет, курслар) томонидан амалга ошириладиган ички назорат, фанлар бўйича аттестациядан ўтказиш ҳамда малака ошириш ва қайта тайёрлаш йўналишлари бўйича ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қўйилган давлат талабларига мувофиқ малака ошириш тизими тингловчилари учун — малакани ҳимоя қилиш ишларини, қайта тайёрлаш курслари тингловчилари учун — курсларни тугатиш ишларини ўз ичига оладиган якуний назорат;
таълимни бошқариш ваколатли давлат органи ва кадрлар буюртмачилари томонидан амалга ошириладиган ташқи назорат.
VII. Музей ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича ихтисослаштирилган муассасалар фаолиятини баҳолаш тартиби
34. Музей ходимларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш бўйича ихтисослаштирилган муассасаларнинг фаолиятини баҳолаш тартиби қайта тайёрлаш ва малака ошириш бўйича таълим муассасаларини қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат аттестацияси ва аккредитациясидан ўтказиш орқали тартибга солинади.
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.02.00 Маданият соҳасида бошқарув. Маданият соҳасида фаолиятни амалга оширишни лицензиялаш]
35. Тасарруфида музейлар бўлган вазирликлар ва муассасалар ҳамда маҳаллий ҳокимият органлари музей ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш учун зарур шарт-шароитларни яратиб беришга масъулдирлар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 12 апрелдаги 68-сон қарорига 8-ИЛОВА
Миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини кириб кўриш тартиби ва шартлари тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоида
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.15.00 Музей иши ва кўргазма фаолияти]
1. Ушбу Низом «Музейлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, музейларда сақланаётган музей ашёлари ва музей коллекцияларини кириб кўриш тартибини белгилайди.
II. Музей ашёлари ва музей коллекцияларини кириб кўриш тартиби
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.15.00 Музей иши ва кўргазма фаолияти]
2. Миллий музей фонди таркибига киритилган ҳамда музейларда турган музей ашёлари ва музей коллекциялари фуқаролар кириб кўриши учун очиқдир.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.15.00 Музей иши ва кўргазма фаолияти]
3. Миллий музей фонди таркибига киритилган ҳамда музейларда турган музей ашёлари ва музей коллекцияларини кириб кўриш қуйидаги асосларга кўра чекланиши мумкин:
музей ашёлари ва музей коллекцияларининг бут сақланиш ҳолати қониқарсиз бўлганда;
реставрация ишлари амалга оширилаётганда;
музей ашёлари ва музей коллекциялари музей захирахонасида бўлганда.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.19.00.00 Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш / 09.19.03.00 Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш. Маиший хизматлар;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.15.00 Музей иши ва кўргазма фаолияти]
4. Музейларда якка ва гуруҳга экскурсия хизмати кўрсатиш олдиндан талабнома асосида ёки талабнома бўлмаганда навбат тартибида, музей биносининг санитария меъёрларида белгиланган қабул қилиш имкониятини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади (гуруҳ таркиби 25 кишидан ошмаслиги зарур).
5. Миллий музей фонди таркибига киритилган ҳамда музейларда турган музей ашёлари ва музей коллекцияларини кириб кўриш фуқаролар учун пуллик (истисно тариқасида бепул) хизмат шаклида ташкил этилади.
6. Болалар ва ўсмирларнинг маданий-тарихий меросдан фойдаланиш ва улар билан танишиш имкониятини кенгайтириш мақсадида 18 ёшгача бўлган болалар учун давлат музейларида турган Миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини бир ойда бир марта бепул кириб кўриш тартиби жорий этилади.
Давлат музейларининг 18 ёшга тўлмаган болалар учун бепул хизмат кўрсатиш куни музей маъмурияти томонидан белгиланади.
Давлат музейларининг 18 ёшга тўлмаган болалар учун бепул хизмат кўрсатиш тартиби музей ҳудудининг ташриф буюрувчилар учун танишиш қулай бўлган жойларга ўрнатилади ҳамда таълим муассасаларига етказилади.
Давлат музейларида 18 ёшга тўлмаган болалар учун бепул хизмат кўрсатиш тартиби белгиланган кунларда ташриф буюрувчиларнинг бошқа тоифалари учун умумий тартибда хизмат кўрсатилади.
7. 18 ёшгача бўлган болаларнинг давлат музейларида турган Миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини бепул кириб кўриш тегишли таълим муассасаси ҳамда давлат музейи ҳамкорлигида ишлаб чиқилган режа-жадвал асосида қуйидаги тартибда амалга оширилади:
таълим муассасаси директори олдиндан музейга ташриф буюрувчилар таркибини, масъул шахсни белгилаб, музей маъмуриятига ёзма равишда тақдим этади;
музейга ўқувчилар таълим муассасаси томонидан белгиланган масъул шахс ҳамроҳлигида гуруҳ бўлиб ташриф буюради;
ташриф буюрувчилар тегишли музейнинг ички-тартиб қоидалари билан таништирилади.
8. 18 ёшгача бўлган болаларнинг давлат музейларида турган Миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини бепул кириб кўриш қуйидаги мақсадларда ташкил этилади:
музей тематикасига мос ҳолда тегишли ўқув фанлари мавзуларига оид машғулотлар ташкил этиш ҳамда ўқувчилар томонидан ўзлаштирилган билимларни мустаҳкамлаш;
музейларда миллий байрамлар, қадриятлар ҳамда буюк сиймолар ҳаёти ва ижодига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар, кечаларда иштирок этиш ва кўргазмалар ҳамда экспозицияларни кириб кўриш.
III. Музей ашёлари ва музей коллекцияларини кириб кўриш шартлари
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.15.00 Музей иши ва кўргазма фаолияти;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.04.00 Давлат мулки ва хусусий мулкни муҳофаза қилиш. Ноидоравий қўриқлаш. Идоравий қўриқлаш]
9. Моддий ва маънавий бойликларни сақлаш ва ҳимоя қилиш, жамоат тартибини ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида музейлар ҳудудида қуйидагилар тақиқланади:
спиртли ичимликларни олиб кириш ва ичиш;
музей ҳудудига маст ҳолда ёки жамоат тартибини у ёки бу тарзда бузаётган, қуролланган (ўқотар ёки совуқ қуроллар) шахсларни киритиш;