БУХОРО НЕФТНИ ҚАЙТА ИШЛАШ ЗАВОДИ АТРОФИДА ЯШИЛ ВОҲА БАРПО ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Нефтни қайта ишлаш заводини ва Қоровулбозор туман марказини қум босишидан муҳофаза қилиш ҳамда ушбу минтақада экология вазиятини яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.04.00.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 01.15.03.00га қаранг) / 02.04.02.00 Ҳокимни тайинлаш ва тасдиқлаш. Ваколатлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.10.00 Ёқилғи саноати (нефть қазиб чиқариш ва нефтни қайта ишлаш саноати, газ ва кўмир саноати);
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.07.00 Ерларнинг айрим тоифалари ва турларининг ҳуқуқий режими / 11.03.07.03 Саноат, транспорт, алоқа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар]
1. Бухоро вилояти ҳокимлиги Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига ва Қоровулбозор туман марказига ёндош 18 минг гектар ерни ажратиш масаласини белгиланган тартибда ҳал қилсин.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.07.00 Ўрмон фондига кирмайдиган ўрмонлар ва ўсимлик дунёсини жонлантириш. Ўрмонлар яратиш, ўрмонлар маҳсулдорлигини ошириш]
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат ўрмон қўмитаси ушбу ерлардаги автомобиль йўллари, новлар ва суғориш тармоқлари бўйлаб иҳота ўрмонзорлари, манзарали иҳота дарахтзорлари, кичик ўрмонлар ва кўчатзорлар барпо этиш ҳамда уларни парвариш қилиш бўйича ихтисослаштирилган ўрмон хўжалиги корхонаси ташкил этсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.05.00 Бюджет ташкилотлари ва муассасаларини молиялаштириш;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.02.00 Ўрмонларни муҳофаза қилиш ва фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви / 11.06.02.06 Ўрмон хўжалиги]
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ўрмон хўжалиги корхонаси ташкил этиш учун иловага мувофиқ маблағ ажратсин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.02.00 Тадбиркорлик субъектлари. Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш]
3. «Ўзбекнефтгаз» корпорацияси Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи билан биргаликда, Ўзбекистон Республикаси Давлат ўрмон қўмитаси ҳисоб-китобларига биноан, ташкил қилинаётган ихтисослаштирилган ўрмон хўжалиги корхонасини иҳота ўрмонзорлари барпо этиш учун зарур бўлган техника, асбоб-ускуналар ва анжомлар билан таъминласин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.02 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига хизмат кўрсатиш (шунингдек, 03.12.16.00 га қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.03 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини моддий-техник жиҳатдан таъминлаш;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.20.00 Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологиялари]
4. «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитасига ташкил қилинаётган ихтисослаштирилган ўрмон хўжалиги корхонасининг техника ва транспорт воситаларини тузатиш ҳамда уларга сервис хизмати кўрсатиш, корхонани зарур эҳтиёт қисмлар билан таъминлаш юклансин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.03 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини моддий-техник жиҳатдан таъминлаш;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.07.00 Ўрмон фондига кирмайдиган ўрмонлар ва ўсимлик дунёсини жонлантириш. Ўрмонлар яратиш, ўрмонлар маҳсулдорлигини ошириш]
5. «Ўздавнефтмаҳсулот» бирлашмаси Ўзбекистон Республикаси Давлат ўрмон қўмитаси буюртманомаларига биноан, ихтисослаштирилган ўрмон хўжалиги корхонасини иҳота ўрмонзорлари ва манзарали иҳота дарахтзорлари барпо этишга доир ишларни бажарувчи техника ва автомашиналарнинг узлуксиз ишлаши учун ёнилғи-мойлаш материаллари билан таъминласин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.03 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини моддий-техник жиҳатдан таъминлаш;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.07.00 Ўрмон фондига кирмайдиган ўрмонлар ва ўсимлик дунёсини жонлантириш. Ўрмонлар яратиш, ўрмонлар маҳсулдорлигини ошириш]
6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда «Ўзкимёсаноат» уюшмаси ихтисослаштирилган ўрмон хўжалиги корхонаси ташкил этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Давлат ўрмон қўмитасига минерал ўғитлар ва дарахтзорларни ҳимоя қилиш кимёвий воситалари ажратишни назарда тутсинлар.
7. Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи атрофида яшил воҳа ташкил этишни 2000 йилгача ҳар йили Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурига киритишни ва Давлат ўрмон қўмитасига асосланган ҳисоб-китоблар бўйича маблағлар ажратишни назарда тутсинлар.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 31 декабрь,
581-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 31 декабрдаги 581-сон қарорига ИЛОВА