1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.16.02.00 (Кучини йукотган) Ягона ижтимоий тўлов / 07.92.00.00 (Кучини йукотган) Мажбурий тўловлар, ажратмалар ва йиғимлар]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
ЯГОНА ИЖТИМОИЙ ТЎЛОВНИНГ БАЗАВИЙ МИҚДОРИ КИРИТИЛИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЯГОНА ИЖТИМОИЙ ТЎЛОВНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 26 февралдаги 20 ва 2019-10-сонли «Ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2095-6, 02.03.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52(II)-сон), Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 232-модда) 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 29 декабрдаги ПҚ-1024-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 515-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қиладилар:
1. Ягона ижтимоий тўловнинг базавий миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52(II)-сон), Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 232-модда) 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 29 декабрдаги ПҚ-1024-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 515-модда) мувофиқ ягона ижтимоий тўловнинг (кейинги ўринларда ЯИТ деб аталади) базавий миқдори киритилиши муносабати билан хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ЯИТни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартибини белгилайди.
Ушбу Низом қонун ҳужжатларига мувофиқ ягона ижтимоий тўловнинг пасайтирилган ставкаси белгиланган юридик шахсларга, нотижорат ташкилотларига, шу жумладан бюджет ташкилотларига татбиқ этилмайди.
1. 2009 йилнинг 1 январидан бошлаб ЯИТ тўловчилари ЯИТни Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган тартибда тегишли йил учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан белгиланган ставка бўйича, бироқ:
ҳар бир ходим учун ойига бир минимал иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда, фермер хўжаликлари бундан мустасно;
фермер хўжаликлари ҳар бир ходими учун ойига минимал иш ҳақининг 50 фоизи миқдоридан кам бўлмаган миқдорда ЯИТ ҳисоблашади.
Ҳисоблаб чиқарилган ЯИТ суммаси фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган фойдани аниқлашда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 145-моддасига мувофиқ чегириб ташланади, бундан ушбу Низомнинг 12-бандида назарда тутилган ҳолат мустасно.
2. Ушбу Низомни қўллаш мақсадида ходимларга меҳнат шартномаларига ёки ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш предмети бўлган фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномаларга мувофиқ ишлаётган жисмоний шахслар киради.
II. ЯИТ ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш учун ЯИТнинг базавий миқдорини аниқлаш
3. ЯИТ тўловчилари ҳисобот ойида ходимларнинг ҳақиқатда ишлаган кунларидан ва ушбу Низомнинг 1-бандида белгиланган нормативлардан келиб чиққан ҳолда жами корхона бўйича ЯИТнинг базавий миқдорини аниқлайдилар.
n — корхонада белгиланган бир ойдаги иш кунлари сони;
N — бир ходим учун бир ойда ЯИТ нормативи (бир минимал иш ҳақи, фермер хўжаликлари учун эса белгиланган минимал иш ҳақининг 50 фоизи). Агар минимал иш ҳақининг миқдори ойнинг 1-кунидан ўзгармаса, у ҳолда ой учун минимал иш ҳақининг ўртача ойлик миқдори қўлланилади.
5. ЯИТнинг базавий миқдори ҳар ой ҳисоблаб чиқарилади. Ҳисобот даври учун ЯИТнинг базавий миқдорини ҳисоблаб чиқариш учун ҳисобот даврининг ҳар бир ойи учун ЯИТнинг базавий миқдорлари қўшиб чиқилади.
6. Агар Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ ҳисоблаб чиқилган ЯИТ суммаси ЯИТнинг базавий миқдоридан кам бўлса, у ҳолда тўланиши лозим бўлган ягона ижтимоий тўлов ЯИТнинг базавий миқдори суммасига тенг.
7. Агар Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ ҳисоблаб чиқилган ЯИТ ҳақиқий суммаси ЯИТнинг базавий миқдоридан кўп ёки унга тенг бўлса, у ҳолда ЯИТ ҳақиқатда ҳисобланган сумма миқдорида тўланиши керак.
9. Ягона ижтимоий тўлов, фуқароларнинг суғурта бадаллари ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалари бўйича солиқ ҳисоботи шаклида, тақдим этиладиган Маълумотнома-Ҳисоб-китобдан келиб чиқиб, ЯИТ ҳисоб-китоби шаклига қуйидаги сатрлар киритилади:
«051» — ҳисобот даври учун ЯИТнинг базавий миқдори. Ушбу сатр фақат 3-устуни бўйича тўлдирилади;
«052» — ҳисобот даврида тўланиши лозим.
Агар ЯИТ ҳисоб-китоби 3-устунининг «050»-сатри 3-устунининг «051»-сатридан катта ёки тенг бўлса, у ҳолда 3-устуннинг «052»-сатрида «050»-сатридаги ЯИТ суммаси кўрсатилади;
агар 3-устуннинг «050»-сатридаги сумма 3-устуннинг «051»-сатридаги суммадан кичик бўлса, у ҳолда 3-устуннинг «052»-сатрида 3-устуннинг «051»-сатридаги сумма кўрсатилади.
10. Тўловчилар ушбу Низомнинг талабларини ҳисобга олган ҳолда ЯИТни ҳисоблаб чиқаришнинг тўғрилигига ва қонун-ҳужжатларига мувофиқ уни ўз вақтида тўлашга жавобгардирлар.
11. Давлат солиқ хизмати органлари Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ЯИТнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва тўланиши устидан назоратни амалга оширадилар.
12. Ушбу Низомда назарда тутилган ЯИТни ҳисоблаб чиқаришнинг тартиби бузилган ҳоллар аниқланганда, давлат солиқ хизмати органлари ЯИТнинг базавий миқдоридан келиб чиқиб, қонун ҳужжатларига мувофиқ пеня ҳисоблаган ҳолда, ЯИТни қўшимча ҳисоблайдилар. Бунда давлат солиқ хизмати органлари томонидан қўшимча ҳисобланган ЯИТ суммаси тўловчи ихтиёрида қоладиган фойда ҳисобидан ундирилади ва фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда солиқ солинадиган фойдадан чегирилмайди.
Ягона ижтимоий тўловнинг базавий миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Маълумотнома-ЯИТнинг базавий миқдори
ҲИСОБ-КИТОБИ
(хўжалик юритувчи субъектлар учун ЯИТ ҳисоб-китобига илова қилинади, микрофирмалар ва кичик корхоналардан ташқари)
Ягона ижтимоий тўловнинг базавий миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Маълумотнома-ЯИТнинг базавий миқдори
ҲИСОБ-КИТОБИ
(микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ЯИТ ҳисоб-китобига илова қилинади)