1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.16.02.00 (Кучини йукотган) Ягона ижтимоий тўлов / 07.92.00.00 (Кучини йукотган) Мажбурий тўловлар, ажратмалар ва йиғимлар]
Ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 14 февралдаги 10,2011-7-сонли (рўйхат рақами 2095-1, 21.02.2011 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 78-модда)
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 13 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2095]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 26 февралдаги 20 ва 2019-10-сонли «Ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2095-6, 02.03.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52(II)-сон), Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 232-модда) 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 29 декабрдаги ПҚ-1024-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 515-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қиладилар:
1. Ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 14 февралдаги 10,2011-7-сонли (рўйхат рақами 2095-1, 21.02.2011 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 78-модда)
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 22 март,
22-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2010 йил 22 март,
2010-13-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2010 йил 22 мартдаги 22, 2010-13-сонли қарорига ИЛОВА
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52(I)-сон), Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 232-модда) 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 29 декабрдаги ПҚ-1024-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 515-модда) ва 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 513-модда) қарорларига мувофиқ ягона ижтимоий тўловнинг (кейинги ўринларда ЯИТ деб аталади) энг кам миқдори киритилиши муносабати билан хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ЯИТни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартибини белгилайди.
Ушбу Низом қуйидагиларга татбиқ этилмайди:
қонун ҳужжатларига мувофиқ ягона ижтимоий тўловнинг пасайтирилган ставкаси белгиланган юридик шахсларга;
нотижорат ташкилотларига, шу жумладан бюджет ташкилотларига;
ходимлар сони ва Меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари белгиланган чакана савдо, умумий овқатланиш ва қурилиш соҳасидаги ташкилотларига.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 14 февралдаги 10,2011-7-сонли (рўйхат рақами 2095-1, 21.02.2011 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 78-модда)
1. 2009 йилнинг 1 январидан бошлаб ЯИТ тўловчилари ЯИТни Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган тартибда тегишли йил учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан белгиланган ставка бўйича, бироқ:
ҳар бир ходим учун ойига бир минимал иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда, фермер хўжаликлари бундан мустасно;
фермер хўжаликлари ҳар бир ходими учун ойига минимал иш ҳақининг 50 фоизи миқдоридан кам бўлмаган миқдорда ЯИТ ҳисоблашади.
Ҳисоблаб чиқарилган ЯИТ суммаси фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган фойдани аниқлашда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 145-моддасига мувофиқ чегириб ташланади, бундан ушбу Низомнинг 12-бандида назарда тутилган ҳолат мустасно.
2. Ушбу Низомни қўллаш мақсадида ходимларга меҳнат шартномаларига ёки ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш предмети бўлган фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномаларга мувофиқ ишлаётган жисмоний шахслар киради.
3. ЯИТ тўловчилари ҳисобот ойида ходимларнинг ҳақиқатда ишлаган кунларидан ва ушбу Низомнинг 1-бандида белгиланган нормативлардан келиб чиққан ҳолда жами корхона бўйича ЯИТнинг энг кам миқдорини аниқлайдилар.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 14 февралдаги 10,2011-7-сонли (рўйхат рақами 2095-1, 21.02.2011 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 78-модда)
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 14 февралдаги 10,2011-7-сонли (рўйхат рақами 2095-1, 21.02.2011 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 78-модда)
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 14 февралдаги 10,2011-7-сонли (рўйхат рақами 2095-1, 21.02.2011 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 78-модда)
K — бир ойда барча ходимларнинг ҳақиқатда ишлаган кунлари (бир кунда ишлаган соатларидан қатъи назар) сони, бироқ корхонада ўрнатилган иш кунлари сонидан ортмаган ҳолда. Ходимларнинг ҳақиқатда ишлаган кунларига, шунингдек йиллик меҳнат таътилларига ва иш ҳақи сақланган ҳолда бериладиган таътилларга тўғри келадиган кунлар ҳам тааллуқлидир. Бир ойда ходимларнинг ҳақиқатда ишлаган кунларини ҳисоблаб чиқаришда қуйидагиларнинг ишлаган кунлари киритилмайди:
пасайтирилган ставкалар бўйича ЯИТ ҳисоблаб чиқариладиган ихтисослаштирилган цехлар, участкалар ва корхоналарда ишловчи ногиронларнинг иш кунлари;
касаначиларнинг иш кунлари (ЯИТ бўйича имтиёз муддати тугагунга қадар);
n — корхонада белгиланган бир ойдаги иш кунлари сони;
N — бир ходим учун бир ойда ЯИТ нормативи (бир минимал иш ҳақи, фермер хўжаликлари учун эса белгиланган минимал иш ҳақининг 50 фоизи). Агар минимал иш ҳақининг миқдори ойнинг 1-кунидан ўзгармаса, у ҳолда ой учун минимал иш ҳақининг ўртача ойлик миқдори қўлланилади.
5. ЯИТнинг энг кам миқдори ҳар ой ҳисоблаб чиқарилади. Ҳисобот даври учун ЯИТнинг энг кам миқдорини ҳисоблаб чиқариш учун ҳисобот даврининг ҳар бир ойи учун ЯИТнинг энг кам миқдорлари қўшиб чиқилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 14 февралдаги 10,2011-7-сонли (рўйхат рақами 2095-1, 21.02.2011 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 78-модда)
6. Агар Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ ҳисоблаб чиқилган ЯИТ суммаси ЯИТнинг энг кам миқдоридан кам бўлса, у ҳолда ягона солиқ тўлови ЯИТнинг энг кам миқдорининг Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ ҳисоблаб чиқилган ЯИТ суммасидан ортган қисмига қўшимча ҳисобланади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 14 февралдаги 10,2011-7-сонли (рўйхат рақами 2095-1, 21.02.2011 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 78-модда)
7. Агар Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ ҳисоблаб чиқилган ЯИТ ҳақиқий суммаси ЯИТнинг энг кам миқдоридан кўп ёки унга тенг бўлса, у ҳолда ЯИТ ҳақиқатда ҳисобланган сумма миқдорида тўланиши керак.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 14 февралдаги 10,2011-7-сонли (рўйхат рақами 2095-1, 21.02.2011 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 78-модда)
8. Тўловчилар, фермер хўжаликлари бундан мустасно, ЯИТ ҳисоб-китобига Маълумотнома-ЯИТнинг энг кам миқдори ҳисоб-китобини ушбу Низомнинг 1 ва 2-иловаларида келтирилган шаклда тақдим этишади. Фермер хўжаликлари, улар микрофирма, кичик корхона бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъи назар, чорак учун ЯИТнинг ҳисоб-китобига Маълумотнома-ЯИТнинг энг кам миқдори ҳисоб-китобини ушбу Низомнинг 2-иловасида келтирилган шаклда тақдим этишади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 14 февралдаги 10,2011-7-сонли (рўйхат рақами 2095-1, 21.02.2011 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 78-модда)
9. Ягона ижтимоий тўлов, фуқароларнинг суғурта бадаллари ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалари бўйича солиқ ҳисоботи шаклида, тақдим этиладиган Маълумотнома-ҳисоб-китобдан келиб чиқиб, ЯИТ ҳисоб-китоби шаклига қуйидаги сатрлар киритилади:
«051» — ҳисобот даври учун ЯИТнинг қўшимча ҳисобланган суммаси. Ушбу сатр фақат 3-устуни бўйича тўлдирилади;
«052» — ҳисобот даврида тўланиши лозим. «052»-сатрда ЯИТ ҳисоб-китобининг «050» ва «051»-сатрлари йиғиндиси кўрсатилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 14 февралдаги 10,2011-7-сонли (рўйхат рақами 2095-1, 21.02.2011 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 78-модда)
10. Тўловчилар ушбу Низомнинг талабларини ҳисобга олган ҳолда ЯИТни ҳисоблаб чиқаришнинг тўғрилигига ва қонун-ҳужжатларига мувофиқ уни ўз вақтида тўлашга жавобгардирлар.
11. Давлат солиқ хизмати органлари Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ЯИТнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва тўланиши устидан назоратни амалга оширадилар.
Ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Маълумотнома-ЯИТнинг энг кам миқдори
ҲИСОБ-КИТОБИ
(хўжалик юритувчи субъектлар учун ЯИТ ҳисоб-китобига илова қилинади, микрофирмалар ва кичик корхоналардан ташқари)
Кўрсаткичлар
Сатр коди
Сумма
1
2
3
ЯИТнинг энг кам миқдорини ҳисоб-китоб қилишда ҳисобга олинадиган ходимлар сони
010
Ҳисобот ойида барча ходимларнинг ҳақиқатда ишлаган кунлари
020
Ҳисобот ойида иш кунлари сони
030
Ҳисобот ойида бир ходим учун ЯИТ нормативи
040
Ҳисобот ойида ЯИТнинг энг кам миқдори (020-сатр/030-сатр х 040-сатр)
050
Ҳисобот ойида ЯИТнинг ҳисобланган суммаси (ҳисобот даври учун ЯИТ ҳисоб-китобининг 050-сатри — аввалги ҳисобот даври учун ЯИТ ҳисоб-китобининг 050-сатри)
* Агар 3-устуннинг «060»-сатри қиймати 3-устуннинг «050»-сатри қийматига тенг ёки ундан катта бўлса, 3-устуннинг «070»-сатрида «0» қиймати кўрсатилади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 14 февралдаги 10,2011-7-сонли (рўйхат рақами 2095-1, 21.02.2011 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 78-модда)
Ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Маълумотнома-ЯИТнинг энг кам миқдори
ҲИСОБ-КИТОБИ
(микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ЯИТ ҳисоб-китобига илова қилинади)
Кўрсаткичлар
Сатр коди
Сумма
1
2
3
ЯИТнинг энг кам миқдорини ҳисоб-китоб қилишда ҳисобга олинадиган ходимлар сони:
010
х
чоракнинг биринчи ойи учун
0101
чоракнинг иккинчи ойи учун
0102
чоракнинг учинчи ойи учун
0103
Ҳисобот ойида барча ходимларнинг ҳақиқатда ишлаган кунлари:
020
х
чоракнинг биринчи ойи учун
0201
чоракнинг иккинчи ойи учун
0202
чоракнинг учинчи ойи учун
0203
Ҳисобот даврида иш кунлари сони
030
х
чоракнинг биринчи ойи учун
0301
чоракнинг иккинчи ойи учун
0302
чоракнинг учинчи ойи учун
0303
ЯИТ нормативи:
040
х
чоракнинг биринчи ойи учун
0401
чоракнинг иккинчи ойи учун
0402
чоракнинг учинчи ойи учун
0403
ЯИТнинг энг кам миқдори (0501-сатр+0502-сатр+0503-сатр):
050
чоракнинг биринчи ойи учун (0201-сатр/0301-сатр х 0401-сатр)
0501
чоракнинг иккинчи ойи учун (0202-сатр /0302-сатр х 0402-сатр)
0502
чоракнинг учинчи ойи учун (0203-сатр /0303-сатр х 0403-сатр)
0503
Ҳисобот даврида ЯИТнинг ҳисобланган суммаси, шу жумладан:
060
чоракнинг биринчи ойи учун (ҳисобот даври учун ЯИТ ҳисоб-китобининг 0501-сатри – аввалги ҳисобот даври учун ЯИТ ҳисоб-китобининг 050-сатри)
0601
чоракнинг иккинчи ойи учун (ҳисобот даври учун ЯИТ ҳисоб-китобининг 0502-сатри – ҳисобот даври учун ЯИТ ҳисоб-китобининг 0501-сатри)
0602
чоракнинг учинчи ойи учун (ҳисобот даври учун ЯИТ ҳисоб-китобининг 0503-сатри – ҳисобот даври учун ЯИТ ҳисоб-китобининг 0502-сатри)
* Агар 3-устуннинг «0601», «0602» ва «0603»-сатрлари қиймати 3-устуннинг тегишинча «0501», «0502» ва «0503»-сатрлари қийматига тенг ёки катта бўлса, 3-устуннинг «0701», «0702» ва «0703»-сатрларида «0» қиймати кўрсатилади.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 14 февралдаги 10,2011-7-сонли (рўйхат рақами 2095-1, 21.02.2011 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 78-модда)