toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 10.01.2018
Ҳужжат 02.10.2002 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ФАРМОНЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 январдаги ПФ-5296-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Пул муомаласини янада такомиллаштириш, нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимини кенгайтириш, банкдан ташқари пул айланишини қисқартириш ва солиқлар тўлашдан бўйин товлашга йўл қўймаслик мақсадида:
1. «Республика пул-кредит сиёсати комиссиясининг таркибини ўзгартириш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 1 августдаги ПФ-1827-сон Фармонига 2-илованинг 3.2-банди тўққизинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. «Банк тизимини янада эркинлаштириш ва ислоҳ қилиш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 21 мартдаги ПФ-2564-сон Фармони 6-бандининг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 2 октябрь,
ПФ-3143-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 10-11-сон, 189-модда)