1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.10.00 (Кучини йукотган) Солиқ имтиёзларини қўллашнинг умумий шартлари / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.17.00 Халқ бадиий ҳунармандчилиги]
Халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъатини ривожлантиришни янада қўллаб-қувватлаш тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъатини ривожлантиришни янада қўллаб-қувватлаш, халқ ижодиёти соҳасига аҳолининг кенг қатламини, шу жумладан ёшларни жалб этиш учун қулай шарт-шароитларни таъминлаш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъатини ривожлантиришни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2008 йил 1 апрелдаги ПФ-3983-сонли Фармонининг 1-бандида назарда тутилган, уй шароитида халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъати буюмларини ишлаб чиқариш бўйича якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан банд бўлган шахслар томонидан қатъий белгиланган солиқни тўлаш юзасидан солиқ имтиёзининг амал қилиш муддати «Ҳунарманд» уюшмаси аъзолари якка тартибдаги тадбиркорлар учун 2014 йилнинг 1 январигача узайтирилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 декабрдаги ПФ-4399-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 52-сон, 558-модда)
2. «Ҳунарманд» уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда мазкур Фармонда назарда тутилган солиқ имтиёзи татбиқ этиладиган «Ҳунарманд» уюшмаси аъзолари — бадиий ҳунармандчилик ва амалий санъат буюмларини уй шароитида ишлаб чиқариш бўйича якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан банд бўлган шахслар рўйхатини аниқласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси юқорида кўрсатилган солиқ имтиёзининг тўғри қўлланилиши устидан қаттиқ назоратни таъминласин.
4. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.