2002 ЙИЛНИНГ 1 СЕНТЯБРИДАН БОШЛАБ ЎҚИТУВЧИЛАР ВА ЎҚУВ ЮРТЛАРИ МУАЛЛИМЛАРИНИНГ, ИЛМИЙ ХОДИМЛАРНИНГ ИШ ҲАҚИ МИҚДОРЛАРИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА
Илмий ва муаллим кадрлар меҳнатини қўшимча равишда рағбатлантириш, илмий ходимларнинг, умумий ўрта таълим муассасалари ўқитувчиларининг, академик лицейлар ҳамда касб-ҳунар коллежлари ва олий таълим муассасалари муаллимларининг ижтимоий-маиший ҳамда моддий турмуш шароитларини яхшилаш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар]
1. 2002 йилнинг 1 сентябридан бошлаб бюджет маблағлари ҳисобидан молияланадиган умумий ўрта таълим муассасалари ўқитувчиларининг, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари, олий таълим муассасалари муаллимларининг ҳамда илмий-тадқиқот муассасалари илмий ходимларининг иш ҳақи ўрта ҳисобда 1,2 баробар кўпайтирилсин.
касбий таълим ташкилотлари ўқитувчилари учун — йилига 820 соат.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
3. Ушбу Фармонга мувофиқ иш ҳақини ошириш билан боғлик сарф-харажатлар дарс соатларининг ўзгаришини эътиборга олган ҳолда республика Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, ўз қарамоғида бюджет маблағлари ҳисобидан молияланадиган таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот муассасаларига эга бўлган вазирликлар ҳамда идоралар:
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда ҳамда Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда икки ҳафта муддатда умумий ўрта таълим муассасалари ўқитувчиларининг, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари, олий таълим муассасалари муаллимларининг, илмий ходимларнинг янги иш ҳақи миқдорларини тасдиқласинлар;
2002/2003 ўқув йилидан бошлаб синфлар (гуруҳлар) тўлдирилишининг амалдаги нормативларига риоя этилган ҳолда синфлар ва гуруҳлар шакллантирилиши ҳамда ўқитувчилар ва муаллимларнинг иш ҳақи тарифлари ўз вақтида белгиланишини таъминласинлар.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ҳафта муддатда амалдаги қонунчиликка мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
7. Ушбу Фармон матбуотда эълон қилинсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 7 август,
ПФ-3112-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 8-cон, 138-модда; 2017 й., 13-сон, 198-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)