1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.03.00 Спорт ташкилотлари. Жисмоний соғломлаштириш ва спорт йўналишидаги жамоат бирлашмалари]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Жисмоний тарбия ва спорт]
Ихтисослаштирилган сув спортини ривожлантириш республика марказини Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тасарруфига бериш тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
Олимпия захираси спорт салоҳиятини янада ривожлантириш, спортнинг сув турлари бўйича республика терма жамоаларини босқичма-босқич тайёрлашни зарур даражада ташкил этишни ҳамда жамоаларнинг 2012 йилда ХХХ ёзги Олимпия ва XIV Паралимпия ўйинларида муваффақиятли қатнашишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.04.00 Оммавий мулк / 03.08.04.02 Республика мулки;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.07.00 Спорт иншоотлари ва жиҳозлари]
1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг:
Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ҳузуридаги Ихтисослаштирилган сув спортини ривожлантириш Республика марказини Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тасарруфига бериш;
Тошкент шаҳар, Собир Раҳимов тумани, Университет кўчасида жойлашган Ихтисослаштирилган сув спортини ривожлантириш Республика марказининг бинолари ва иншоотларини Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси балансидан Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги балансига бепул бериш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги:
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси билан биргаликда Ихтисослаштирилган сув спортини ривожлантириш Республика марказини, шунингдек унинг бинолари ва иншоотларини белгиланган тартибда қабул қилиш-топшириш юзасидан зарур тадбирларни амалга оширсин;
бир ой муддатда Ихтисослаштирилган сув спортини ривожлантириш Республика марказининг янгиланган уставини тасдиқласин ва унинг белгиланган тартибда қайта рўйхатдан ўтказилишини таъминласин.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.05.00 Бюджет ташкилотлари ва муассасаларини молиялаштириш;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.02.00 Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув]
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига ажратиладиган маблағлар доирасида Ихтисослаштирилган сув спортини ривожлантириш Республика маркази таъминоти харажатларини молиялаштирсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Маданият ва спорт ишлари вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда Ихтисослаштирилган сув спортини ривожлантириш Республика марказининг марказнинг барча спорт объектларидан сифатли ва замонавий даражада фойдаланишни таъминлайдиган янги штат жадвалини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 13 сентябрдаги 453-ф-сон фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 22 февраль,
31-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 8-сон, 63-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)