«ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАСИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 июндаги 348-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Электр энергетикаси тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 сентябрдаги ЎРҚ-225-сон Қонунини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
«Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси электр энергетикаси соҳасидаги махсус ваколатли орган;
Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси («Ўздавэнергоназорат» давлат инспекцияси) электр энергетикаси соҳасидаги давлат назорати органи этиб белгилансин.
2. «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси ягона электр энергетика тизимининг хавфсиз ва ишончли фаолият кўрсатишини, истеъмолчиларнинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжи қондирилишини ҳамда «Электр энергетикаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган бошқа вазифалар ва ваколатлар самарали амалга оширилишини таъминласин.
3. «Ўздавэнергоназорат» давлат инспекцияси ҳудудий бўлинмалар билан биргаликда ўз ваколатлари доирасида электр энергиясини ишлаб чиқаришда, узатишда ва истеъмол қилишда хавфсизликни таъминлаш чора-тадбирлари амалга оширилиши, ёқилғи-энергетика ресурсларидан самарали фойдаланилиши, шунингдек «Электр энергетикаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни нормалари ва талабларига оғишмай риоя этилиши устидан таъсирчан назоратни таъминласин.
4. Белгилаб қўйилсинки, «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси ҳамда «Ўздавэнергоназорат» давлат инспекцияси раҳбарлари «Электр энергетикаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ваколатли органларга юкланган вазифалар ва функциялар самарали бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Электр энергетикада назорат бўйича давлат агентлигини Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекциясига айлантириш тўғрисида» 2004 йил 1 мартдаги 96-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 3-сон, 18-модда):
«2. Қуйидагилар Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекциясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
электр энергияси, иссиқлик энергияси оқилона ва самарали ишлаб чиқарилиши, узатилиши, истеъмол қилинишини ва кўмирдан фойдаланилиши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш;
электр энергиясини, иссиқлик энергиясини ишлаб чиқаришда, узатишда, истеъмол қилишда ва кўмирдан фойдаланишда хавфсизликни таъминлашга йўналтирилган олдини олиш чора-тадбирлари амалга оширилишини назорат қилиш;
электр энергияси, иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, истеъмол қилиш ва кўмирдан фойдаланиш соҳасида зарур норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилишини таъминлаш;
энергетика текширувлари ва экспертизалари ўтказиш бўйича фаолиятни лицензиялаш»;
б) 4-иловада (Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси («Ўздавэнергоназорат» давлат инспекцияси) тўғрисидаги Низомда):
«7. Қуйидагилар Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекциясининг асосий вазифалари ҳисобланади:
электр энергияси, иссиқлик энергияси оқилона ва самарали ишлаб чиқарилиши, узатилиши, истеъмол қилинишини ва кўмирдан фойдаланилиши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш;
электр энергиясини, иссиқлик энергиясини ишлаб чиқаришда, узатишда, истеъмол қилишда ва кўмирдан фойдаланишда хавфсизликни таъминлашга йўналтирилган олдини олиш чора-тадбирлари амалга оширилишини назорат қилиш;
электр энергияси, иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, истеъмол қилиш ва кўмирдан фойдаланиш соҳасида зарур норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш;
энергетика текширувлари ва экспертизалари ўтказиш бўйича фаолиятни лицензиялаш»;
иккинчи хатбошидаги «норматив ҳужжатлар ва қоидаларни» сўзлари «норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «республика стандартлари» сўзлари «Ўзбекистон Республикасининг стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
«электр энергияси ишлаб чиқариш, узатиш, истеъмол қилиш ва кўмирдан фойдаланиш соҳасида корхоналар фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларининг тўлиқ бажарилиши».
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида» 2004 йил 21 июндаги 290-сон қарори 2-бандининг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси энергетика тизимини ривожлантириш ва ислоҳ қилишнинг қабул қилинган бош дастурига мувофиқ энергетика тармоғи корхоналарини монополиядан чиқариш, хусусийлаштириш ва акциялаштириш жараёнларини янада ривожлантириш, тармоқнинг энергия ишлаб чиқаришни (ИЭС, ГЭС, ИЭМ), уни узатишни (магистрал электр тармоқлари), уни тақсимлашни ва сотишни таъминловчи (ҳудудий электр тармоқлари) ягона электр энергетика тизими корхоналари функцияларини аниқ белгилаш, уларнинг ўзаро боғлиқ, мутаносиб ва ўзаро ҳамкорлиги бўйича ишларни изчил амалга оширсин».
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Электр энергиясидан фойдаланганлик учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 1 ноябрдаги 511-сон қарорига 2-илованинг 23-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 11-сон, 103-модда) қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«23. Ҳисобга олиш ва етказиб берилган электр энергияси ҳажми бўйича ҳисоботларнинг ишончлилиги, шунингдек юқорида кўрсатиб ўтилган ҳужжатларнинг тўғри расмийлаштирилиши учун жавобгарлик ҳудудий электр тармоқлари корхоналарининг ва уларнинг электр билан таъминловчи корхоналари раҳбарлари, бош бухгалтерлари ҳамда бошқа мансабдор ва моддий жавобгар шахслари зиммасига юкланади».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 6-7-сон, 53-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.06.2019 й., 09/19/520/3332-сон; 19.03.2020 й., 09/20/170/0336-сон)