

<!DOCTYPE html>
<html lang="uz-Cyrl-UZ">
<head>
   <!-- Global site tag (gtag.js) - Google Analytics -->
   <script async src="https://www.googletagmanager.com/gtag/js?id=UA-2682682-1"></script>
   <script>
      window.dataLayer = window.dataLayer || [];
      function gtag() { dataLayer.push(arguments); }
      gtag('js', new Date());
      gtag('config', 'UA-2682682-1');
   </script>
<title>
	
</title><meta charset="UTF-8" /><meta http-equiv="content-type" content="text/html; charset=UTF-8" /><meta name="viewport" content="width=device-width, initial-scale=1.0, minimum-scale=0.3, maximum-scale=3.0" /><link href="/css/mactform.css" rel="stylesheet" type="text/css" />
    <script src="/assets/js/jquery.min.js"></script>

    <style type="text/css">
        body, html {
            height: 100%
        }

        body {
            margin: 0;
            padding: 0;
            background-color: #fff;
            font-family: Ubuntu;
            font-family: Montserrat
        }

        /* .OFFICIAL_SOUR_TEXT, .PUBLICATION_ORIGIN {
            display: none;
        }*/

        .act_warning {
            color: red;
        }

        .night-mode {
            -webkit-filter: grayscale(100%) !important;
            filter: grayscale(100%) !important;
        }

        #divCont > div {
            /*overflow-y:  auto;*/
            overflow-x: auto;
            max-width: calc(100vw - 4px);
        }

        /*.TABLE_STD .BY_DEFAULT {
            overflow-y: auto;
            max-height: 80vh;
        }*/
    </style>
    <script>
        function toggle_night_mode() {
            $("body").toggleClass("night-mode")
        }
    </script>
</head>
<body>
    <a href="#" onclick="toggle_night_mode()" style="display: none;">toggle_night_mode</a>
    <div id="page">
        <table style="width: 100%; font-family: Arial; font-size: 14px; font-weight: bold;">
            <tr>
                <td style="width: 50%">
                    
                        <div class="act_warning">
                            Ҳужжат кучини йўқотган&nbsp;19.12.2020
                        </div>
                    
                    
                    
                </td>
                <td style="width: 50%" align="right">
                    
                    
                </td>
            </tr>
        </table>
        <div id="divBody" style="padding: 2px;">
            <div id="divCont" style="background:#ffffff;border:none;margin:auto;"><div class="INDEXES_ON_REF" style="display:none"><label id="s5987"></label><div name="onLBC1591190" id="onLBC1591190">[<b>ОКОЗ:</b><div id="LBC7619"><span class="iorRN">1.</span><span class="iorVal">17.00.00.00 Одил судлов / 17.05.00.00 Фуқаролик процессуал қонунчилиги / 17.05.01.00 Умумий масалалар]</span></div></div></div><div class="INDEXES_ON_REF" style="display:none"><label id="s5988"></label><div name="onLS1591190" id="onLS1591190">[<b>ТСЗ:</b><div id="LS3807"><span class="iorRN">1.</span><span class="iorVal">Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Фуқаролик ва хўжалик суд иш юритуви]</span></div></div></div><div class="ACCEPTING_BODY"><div name="1591283" id="1591283">Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг</div></div><div class="ACT_FORM"><div name="1591285" id="1591285">Қарори</div></div><div class="ACT_TITLE"><div name="1591288" id="1591288">ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИНИ КЎРИШДА СУДЛАР ТОМОНИДАН ДАЛИЛЛАРГА ОИД ҚОНУН НОРМАЛАРИНИ ҚЎЛЛАШНИНГ АЙРИМ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА</div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="1591290" id="1591290"></div></div><div class="COMMENT"><label id="s527"></label><div class="COMMENTLEXUZ"><img src="/image/favicon.gif" /> LexUZ шарҳи</div><div name="5188781" id="5188781">Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 35-сонли «Судлар томонидан фуқаролик ишлари бўйича далиллар ва исботлашга оид қонун нормаларини қўллаш амалиёти тўғрисида»ги <a href="/mact/5185744?ONDATE=19.12.2020 00#5186251">қарорига </a>асосан ўз кучини йўқотган.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1591293" id="1591293">Фуқароларнинг ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини суд орқали ҳимоя қилишга қаратилган мурожаатлари кескин ошиб бораётган бир пайтда низоларни бевосита далилларга таянган ҳолда ҳал этиш муҳим аҳамиятга эга.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1591296" id="1591296">Қонун талабига кўра суднинг у ёки бу низо бўйича қабул қилинган қарори аниқ далилларга асосланган ва қонуний бўлиши лозим.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1591298" id="1591298">Тақдим этилган далилларга тўғри баҳо бериш, зарур далилларни талаб қилиб олиш ва мавжуд далиллар асосида низони ҳал этиш бевосита суд қарорларининг барқарорлигини таъминловчи муҳим омил ҳисобланади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1591300" id="1591300">Суд амалиёти таҳлилидан кўринишича, судлар томонидан далилларни талаб қилиб олиш, уларга тегишли ҳуқуқий баҳо бериш ва далилларнинг дахлдорлиги ҳамда исботлаш воситаларига доир қонун нормаларига асосан риоя этилмоқда.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1591303" id="1591303">Шу билан бирга, мазкур қонун нормаларига риоя қилмаслик, тегишли далилларга нотўғри баҳо бериш ҳоллари ҳам учрамоқда.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1591307" id="1591307">Фуқаролик низоларининг судлар томонидан қонуний ва асосли ҳал этилишини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг <a href="/mact/68532#70640">17-моддасига</a> мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1591313" id="1591313">1. Судларга тушунтирилсинки, ФПК <a href="/mact/186105#231336">56-моддасининг</a> талабларига кўра, тарафларнинг талаблари ва эътирозларини асослайдиган ҳолатлар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини суднинг қонунда белгиланган тартибда аниқлашига асос бўладиган ҳар қандай фактик маълумот ва ишни тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар фуқаролик иши бўйича далил ҳисобланади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1591320" id="1591320">2. Исботлаш мажбурияти ФПКнинг <a href="/mact/186105#231339">57-моддасида</a> белгиланган бўлиб, унга кўра ҳар бир тараф ўзининг талаблари ва эътирозларига асос қилиб кўрсатган ҳолатларни исботлаши шарт.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1591322" id="1591322">3. Исботлаш предметига ҳар бир муайян фуқаролик иши бўйича тарафларнинг талаб ва эътирозларини асословчи ҳамда иш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар киради. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1591325" id="1591325">4. Судларга тушунтирилсинки, айрим фактлар исботлаш предметига кирмайди ва исботлашга муҳтож эмас, чунончи, суд ҳаммага маълум деб топган ҳолатлар, суднинг қонуний кучга кирган фуқаролик иши бўйича ҳал қилув қарори ва жиноят иши бўйича суднинг ҳукми бўйича аниқланган фактлар шулар жумласидандир.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1591326" id="1591326">Ҳаммага маълум бўлган факт деганда, тарафларга, ишда иштирок этувчи бошқа шахслар ва судьяларнинг ўзига маълум бўлган маълумотларни тушуниш лозим. Бундай факт ҳаммага маълум бўлганлиги сабабли, уни исботлаш шарт эмас, бироқ тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларни тегишли фактларни исботлашдан озод этиш учун, суд уни ҳаммага маълум ҳолат деб эътироф этиши лозим.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1591328" id="1591328">Бунда шуни назарда тутиш лозимки, фактнинг ҳаммага маълумлиги тўғрисида асосланган хулоса ҳар қандай суд инстанцияси ташаббусига кўра суд жараёнининг ҳар қандай босқичида ёки ўз талаб ва эътирозларини исботлаш мақсадида ушбу фактга мурожаат қилган шахснинг илтимосига кўра амалга оширилиши мумкин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1591330" id="1591330">Шу билан бирга, фактнинг ҳаммага маълумлик даражаси турлича бўлишини судлар эътиборга олсинлар, яъни маълумотларнинг тарқалганлик кўламига кўра, мамлакат ҳудудидан ташқарига чиқиши ёки маҳаллий характерга эга бўлиб, иш кўрилаётган маълум бир вилоят ёки туман ҳудуди билан чекланиши мумкин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1591335" id="1591335">ФПКнинг <a href="/mact/186105#231348">60-моддаси</a> иккинчи қисми мазмунига кўра, бир фуқаролик иши бўйича қонуний кучга кирган суд қарори билан аниқланган фактлар, айнан шу шахслар иштирок этаётган бошқа фуқаролик иши кўрилишида қайта исботланмайди. Жумладан, ошиқча хавф манбаи эгаси бўлган даъвогарлар бевосита зарар етказувчига нисбатан регресс даъво келтирганда, исботлашдан озод этилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1591336" id="1591336">Жиноят иши бўйича қонуний кучга кирган суд ҳукми суд томонидан ҳукм этилган шахс ҳаракатларининг фуқаролик-ҳуқуқий оқибатлари тўғрисидаги ишни кўриб чиқаётган суд учун фақат шу ҳаракатлар содир этилган ёки содир этилмаганлиги ва улар мазкур шахс томонидан содир этилган ёки этилмаганлиги масалалари юзасидангина мажбурийдир. Суд жиноят ишидан келиб чиқувчи даъвони кўришда жавобгарнинг айбдорлиги масаласини муҳокама қилишга ҳақли эмас, балки фақат фуқаровий низони ҳал қилиши мумкин. Суднинг хулосасида ҳукмнинг мавжудлигидан ташқари, тарафлар томонидан тақдим этилган ёки фуқаролик ишини кўриш жараёнида суд томонидан тўпланган далиллар кўрсатилиши керак.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1591338" id="1591338">Маъмурий ҳуқуқбузарлик иши бўйича суднинг қонуний кучга кирган қарори ҳамда жиноят ишини реабилитация асосларисиз тугатиш ҳақидаги тергов органи ва суд ажримида қайд этилган ҳолатлар шу билан боғлиқ фуқаролик иши кўриб чиқилишида қайта исботлашни талаб қилмайди.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1591340" id="1591340">5. Фуқаролик процессуал қонун нормалари билан белгиланган исботлаш қоидаларига мувофиқ, суд муайян фуқаролик ишлари бўйича далиллар дахлдорлиги ва йўл қўйилган исботлаш воситаларидан келиб чиқиши лозим.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1591341" id="1591341">6. Судларнинг эътибори қаратилсинки, суд фақат иш учун аҳамиятга эга бўлган далилларнигина кўришга қабул қилади (ФПКнинг 58-моддаси).</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1591343" id="1591343">Гувоҳларнинг кўрсатувлари, шунингдек ишда иштирок этувчи шахслар томонидан тақдим қилинаётган ёзма ва ашёвий далиллар иш учун аҳамиятга эга бўлишини назарда тутиб, суд барча ҳолатларда уларга ушбу далиллар ва гувоҳлар кўрсатмаси айнан қайси ҳолатларни тасдиқлаши мумкинлигини кўрсатишни таклиф қилиши лозим.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1591345" id="1591345">Далилларнинг дахлдорлиги нуқтаи назаридан, фотосуратлар ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаб ва эътирозларини асословчи ҳолатларни тасвирлагандагина далил бўлиши мумкин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1591346" id="1591346">Тушунтирилсинки, далилларнинг дахлдорлик қоидаси судга ишга дахлдор бўлган барча фактлар ва ҳолатларни аниқлаш ва текшириш мажбуриятини юклайди. Далиллар дахлдорлиги суд томонидан кўрилаётган ишдаги мавжуд материалларни таҳлил қилиш асосида судьянинг ишончига кўра аниқланади. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1591347" id="1591347">Иш учун аҳамиятга эга бўлмаган далилларни қабул қилишга, шунингдек келиб чиққан низо бўйича исботлаш воситалари бўла олмайдиган маълумотлардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1591365" id="1591365">7. Қонун бўйича ишнинг муайян исботлаш воситалари билан тасдиқланиши лозим бўлган ҳолатларини бошқа ҳеч қандай исботлаш воситалари билан тасдиқлаш мумкин эмас (ФПКнинг <a href="/mact/186105#231346">59-моддаси</a>). Бунда низоли ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи тегишли моддий ҳуқуқ нормаларига асосланмасдан исботлашга йўл қўйилмайди.</div></div><div class="INDEXES_ON_REF" style="display:none"><label id="s5987"></label><div name="onLBC1591374" id="onLBC1591374">[<b>ОКОЗ:</b><div id="LBC6002"><span class="iorRN">1.</span><span class="iorVal">01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.02.00 Асосий (Конституциявий) шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.02.03 Фуқаронинг шаъни ва обрўсига тажовузлардан, унинг шахсий ҳаётига аралашишдан ҳимояланиш, турар жой дахлсизлиги ҳуқуқи]</span></div></div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1591374" id="1591374">8. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг <a href="/mact/20596#39047">27-моддаси</a> фуқаронинг шахсий ҳаётига аралашишдан ҳимояланиш ҳуқуқини кафолатлайди ва унга кўра ҳеч ким қонун назарда тутган ҳоллардан ва тартибдан ташқари шахснинг ёзишмалар ва телефонда сўзлашувлар сирини ошкор қилиши мумкин эмас. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1591376" id="1591376">Лекин, судлар шуни назарда тутишлари лозимки, ишда иштирок этувчи шахслар томонидан тақдим этилган иш учун аҳамиятга эга бўлган ва уларнинг низога оид фуқаролик-ҳуқуқий муносабатга киришганлигидан гувоҳлик берувчи ҳолатлар акс этган видео ёки аудио ёзувлар, арз этилган талаб ва эътирозларнинг асоси сифатида бошқа далиллар йиғиндиси билан бирга баҳоланилиши керак.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1591378" id="1591378">Видео ёки аудио ёзувларни тақдим этган шахс бундай ёзув қачон, ким томонидан ва қандай шароитларда амалга оширилганлигини кўрсатиши шарт. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1591381" id="1591381">Видео ва аудио ёзувларнинг қалбакилиги ҳақидаги илтимоснома билан мурожаат қилинган ҳолатларда, суд тегишли экспертиза тайинлашга ҳақли.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1591382" id="1591382">Бунда судларнинг эътибори, қонун талабига кўра битимнинг оддий ёзма шаклига риоя қилинмаган ҳолларда унинг тузилганлигини аудио ва видео ёзувлари орқали тасдиқлаб бўлмаслигига қаратилсин. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1591385" id="1591385">9. Фуқаролик процессида исботлаш жараёни, суд топшириқлари, далилларни таъминлаш, текшириш ва уларни баҳолаш йўли билан, далилларни аниқлаш ва тўплаш ҳамда тақдим этиш бўйича фаолиятни акс эттиради.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1591392" id="1591392">10. ФПКнинг <a href="/mact/186105#231086">8-моддасида</a> назарда тутилган тарафлар тортишувлик принципидан келиб чиқиб, тарафлар, арз қилувчилар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар далилларни аниқлаш, тўплаш ва тақдим этишлари лозим. Шу билан бирга, ФПКнинг <a href="/mact/186105#231339">57-моддаси</a> учинчи қисмига мувофиқ, суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг илтимосномасига кўра далилларни тўплашда уларга ёрдам кўрсатади. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1591394" id="1591394">11. Далиллар бошқа туман ёки шаҳар ҳудудида жойлашган бўлиб, у ёки бу сабабга кўра уларни бевосита ишни кўраётган судга тақдим қилиш мумкин бўлмаса, суд бошқа судга суд топшириғи бериш орқали далилларни таъминлаш, талаб қилиб олиш ва текшириш бўйича процессуал ҳаракатларни амалга оширишни топшириши лозим.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1591399" id="1591399">12. Судларга тушунтирилсинки, фуқаролик процессуал қонун нормалари билан таъминланиши мумкин бўлган далиллар доираси чекланмаган. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг далилларни тақдим этиш мумкин бўлмай қолиши ёки қийинлашиши ҳақидаги хавфи асосли бўлганда, суд далилларни таъминлаш чораларини кўриши лозим.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1591473" id="1591473">13. Судлар назарда тутишлари лозимки, далилларни текшириш деганда, бир далилни бошқа далиллар ёрдамида текшириш, шунингдек, агар тақдим қилинган далилларда қарама-қаршиликлар бўлса, уларни аниқлаш ва бартараф этиш тушунилади. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1591474" id="1591474">14. ФПКнинг <a href="/mact/186105#231379">67-моддаси</a> биринчи қисмига мувофиқ, суд далилларга, қонунга амал қилган ҳолда ишнинг ҳамма ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида ҳар тарафлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқиш асосида ички ишончга таяниб, баҳо беради.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1591475" id="1591475">15. Ички ишонч бўйича далилларга баҳо беришда судья иш бўйича далил бўлган маълумотларнинг ҳаққонийлиги ва ушбу далиллардан фойдаланиш орқали тасдиқланиши лозим бўлган иш ҳолати ҳақиқатда мавжудлиги масаласини аниқлайди. Судьянинг ички ишончи суд муҳокамасида текширилган барча далиллар йиғиндисига асосланган қонуний хулоса бўлиши ва объектив ҳақиқатни акс эттириши лозим.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1591476" id="1591476">16. Судларнинг эътибори ҳар бир далил дахлдорлиги ва ҳаққонийлиги, далилларнинг йиғиндиси эса — уларнинг етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозимлигига қаратилсин. Далилларни баҳолашда, суд аввало далиллар манбаи ҳаққонийлигини текширишда уларни иш учун аҳамиятга ва кучга эгалиги нуқтаи назаридан келиб чиқиши лозим. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1591477" id="1591477">17. Далилларни баҳолаш биргина ҳиссиётга асосланган бўлиши мумкин эмас, балки аниқ, мантиқий ва бошқа далиллар билан боғлиқлиги асослантирилган бўлиши ва асослар суд қарорларида ўз аксини топиши керак. Жумладан, суд бирор-бир далилни ҳақиқий эмаслиги асосида рад қилишда, ушбу масала бўйича ўз хулосасини асослантириши шарт. Судларнинг эътибори қаратилсинки, ФПКнинг 67-моддаси <a href="/mact/186105#231383">тўртинчи қисмига</a> асосан ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас. Агар далилнинг объектив мазмуни иш ҳолатига мос бўлса, суд ҳар қандай далилни қабул қилади, мос бўлмаганда эса рад қилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1591478" id="1591478">18. Муқаддам чиқарилган ҳал қилув қарори бекор бўлгандан сўнг, судья ишни янгидан кўришда, бекор бўлган ҳал қилув қарори чиқарилган суд мажлисида сўроқ қилинган гувоҳларнинг кўрсатувларини, агар янги суд мажлисида ушбу гувоҳларнинг иштирок этиши мумкин бўлмаса (касаллиги, узоқ муддатли хизмат сафарида бўлганлиги туфайли ва ҳоказо), ўқиб эшиттиришга ҳамда иш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа далиллар билан биргаликда олдинги суд мажлисларида ФПКнинг <a href="/mact/186105#231364">63</a>, <a href="/mact/186105#231371">65</a>, <a href="/mact/186105#231374">66-моддаларида</a> назарда тутилган тартибда олинган ёзма далилларга ҳам баҳо беришга ҳақли. Бунда судлар шуни назарда тутиши лозимки, бу қоида тарафлар ва ишда иштирок этувчи шахсларнинг кўрсатмаларига татбиқ этилмайди.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1591479" id="1591479">19. Судларга тушунтирилсинки, исботлаш воситалари деганда, фуқаролик процессуал қонун нормаларида кўзда тутилган ишни ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар ҳақидаги маълумотлар тушунилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1591480" id="1591480">ФПКнинг 56-моддаси <a href="/mact/186105#231337">биринчи қисмига</a> мувофиқ, бу маълумотлар қуйидаги воситалар, яъни: тарафлар ва учинчи шахслар ҳамда уларнинг қонуний вакилларининг тушунтиришлари, гувоҳларнинг кўрсатувлари, ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари билан белгиланади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1591482" id="1591482">Судлар шуни назарда тутиши керакки, иш бўйича ҳал қилув қарорини чиқаришда суд томонидан текширилмаган маълумотларга таяниш мумкин эмас, балки фақат қонунда белгиланган манбалардан исботлаш воситаси сифатида фойдаланиши лозим.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1591483" id="1591483">20. Тарафлар ва учинчи шахсларнинг тушунтиришлари деганда, ФПК мазмунидан келиб чиққан ҳолда, иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни судга хабар қилиши назарда тутилади. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1591484" id="1591484">Тушунтиришлар оғзаки ёки ёзма тарзда берилиши мумкин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1591486" id="1591486">ФПКнинг <a href="/mact/186105#231336">56-моддасига</a> мувофиқ, тегишли ишончнома асосида ишда иштирок этаётган тарафлардан бирининг вакили берган тушунтиришлари ҳам далил ҳисобланиши мумкинлигига судларнинг эътибори қаратилсин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1591487" id="1591487">Талабнинг тан олиниши тарафни кейинчалик тан олинган ушбу фактни исботлашдан озод қилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1591488" id="1591488">21. Судларнинг эътибори ишга доир бирор ҳолатдан хабардор бўлган ҳар қандай шахс гувоҳ бўла олиши мумкинлигига қаратилсин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1591489" id="1591489">Вакил ёки ҳимоячи вазифаларини бажаришлари муносабати билан ўзларига маълум бўлган ҳолатлар тўғрисида фуқаролик ишлари бўйича вакиллар ёки жиноят ишлари бўйича ҳимоячилар, шунингдек ўзининг жисмоний ва руҳий нуқсонлари сабабли фактларни тўғри идрок қила олмайдиган ёки улар ҳақида тўғри кўрсатув бера олмайдиган шахслар гувоҳ сифатида иштирок эта олмайдилар.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1591490" id="1591490">Фуқаронинг ишда иштирок этувчи шахсларга нисбатан қариндошлик муносабатларида бўлганлиги, хизмат юзасидан ёхуд бошқача тарзда қарам бўлганлиги ёки шахсий адовати бўлганлиги уни ишда гувоҳ сифатида иштирок этишига тўсқинлик қилмаслиги судларга тушунтирилсин. Бироқ суд далилларни текшириш ва баҳолашда, гувоҳнинг ишда иштирок этувчи шахсларга нисбатан муносабатини эътиборга олиши шарт.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1591491" id="1591491">Суд гувоҳни сўроқлаш вақтида била туриб ёлғон кўрсатув берганлик, суд узрсиз деб топган сабабларга кўра кўрсатув беришни рад этганлик ёки ундан бўйин товлаганлик учун гувоҳ Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг <a href="/mact/111453#267022">238</a> ва <a href="/mact/111453#267037">240-моддалари</a> бўйича жавобгар бўлишини тушунтириши лозим. Шу билан бирга, судлар шуни назарда тутишлари лозимки, гувоҳ ўзига яқин қариндошларига қарши гувоҳлик кўрсатмаси беришдан бош тортишга ҳақли.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1591492" id="1591492">22. Судларга тушунтирилсинки, ФПКнинг <a href="/mact/186105#231400">73-моддасига</a> мувофиқ, ёзма далиллар — иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотлар баён этилган ҳужжатлар, хизматга дахлдор ва шахсий ёзишмалардан иборат бўлади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1591500" id="1591500">Ҳужжатлар деганда қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан аниқланган маълумотларни қайд қилишга махсус мўлжалланган исботлаш маълумотларининг ёзма манбалари тушунилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1591501" id="1591501">Бир қатор ҳужжатларнинг ҳуқуқий шакли (ФҲДЁ органлари томонидан берилган гувоҳномалар, нотариал ҳужжатлар, векселлар, тижорат актлари ва бошқалар) қисмлар бўйича аниқ белгиланиб, бундай ҳужжатлар учун махсус ҳимоя даражасига эга бўлган махсус реквизитлар (муҳр, штамп ва бошқалар) ва уларнинг шаклига оид бошқа мажбурий талаблар бўлиб, бу талабларга риоя қилмаслик ҳужжатларнинг ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслигига сабаб бўлади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1591502" id="1591502">Шу билан бирга бундай камчиликлари бўлган ҳужжатлар, шунингдек, имзоланмаган ёки ваколати бўлмаган шахс томонидан имзоланган ҳужжатлардан ёзма далил сифатида фойдаланиш мумкин эмас ва иш ҳужжатларидан четлаштирилиши лозим.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1591504" id="1591504">23. Судларнинг эътибори, ёзма ҳужжатлар, агар олиш манбаи бўйича уларнинг ҳаққонийлигини текшириш мумкин бўлган ҳамда муаллифи (тузувчиси) аниқ кўрсатилган ҳолатларда ёзма далил деб эътироф этилишига қаратилсин. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1591510" id="1591510">Шу сабабли, муаллифи кўрсатилмаган ва манбаи номаълум бўлган ёки ғайриқонуний тарзда олинган бошқа маълумотлар далил бўла олмайди (ФПК <a href="/mact/186105#231336">56-моддаси</a>).</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1591512" id="1591512">ФПКнинг <a href="/mact/186105#231416">76-моддасига</a> мувофиқ, қоида тариқасида, ёзма далилларнинг асли тақдим қилинади. Агар ҳужжатнинг нусхаси тақдим этилган бўлса, суд зарурат туғилган ҳолатда, ҳужжатнинг аслини тақдим этишни талаб қилишга ҳақли. Ишга ҳужжатнинг асл нусхасини қўшиш имкони бўлмаганда, судья ҳужжат нусхасининг аслига тўғрилиги текширилганлиги ҳақида белги қўяди.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1591513" id="1591513">24. Судларга тушунтирилсинки, ишда иштирок этувчи шахслар томонидан судга тақдим этилган расмий чет эл ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси дипломатия ваколатхоналари ва консуллик хизматлари томонидан легализация қилинмаган бўлса, ушбу ҳужжатлар иш бўйича далил сифатида эътироф этилиши мумкин эмас. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1591514" id="1591514">Легализация қилинган ҳужжат суд томонидан умумий асосларда баҳоланади, легализация ёзуви ҳужжатга қўшимча исботловчи куч бермайди.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1591521" id="1591521">25. Ашёвий далиллар деганда, ишни ҳал қилиш учун аҳамиятли ҳолатларни аниқлаш воситаси бўлиб хизмат қилиши мумкин бўлган нарсалар тушунилади. Ашёвий далиллар суд томонидан кўздан кечирилади ва ишда иштирок этувчи шахсларга, вакилларга зарур ҳолларда — эксперт ва гувоҳларга тақдим этилади. Ашёвий далилни кўздан кечириш ФПКнинг <a href="/mact/186105#232392">192-моддасига</a> мувофиқ, жойида ўтказилишига йўл қўйилади. Кўздан кечириш далилларни таъминлаш тартибида ўтказилиши мумкин эмас. Ашёвий далилларни кўздан кечириш ҳақида суд мажлисининг баённомасида қайд қилиниши лозим бўлиб, бунга тузилган режалар, чизмалар, суратлар илова қилиниши мумкин. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1591522" id="1591522">Ашёвий далилларни аниқлашда фан, санъат, техника ёки ҳунар соҳасида махсус билим талаб қилинган ҳолларда, ашёвий далиллар суд экспертизасининг текшириш предмети бўлиши мумкин. Судлар шуни назарда тутиши керакки, ашёвий далилларни сақлаш тартиби ва уларни қайтариш ФПК нинг <a href="/mact/186105?ONDATE=01.01.1998 00#231489">83-модда</a> талабларига мувофиқ амалга оширилиши шарт.</div></div><div class="INDEXES_ON_REF" style="display:none"><label id="s5987"></label><div name="onLBC1591523" id="onLBC1591523">[<b>ОКОЗ:</b><div id="LBC7616"><span class="iorRN">1.</span><span class="iorVal">17.00.00.00 Одил судлов / 17.03.00.00 Суд-экспертиза муассасалари. Суд-тиббий экспертизаси]</span></div></div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1591523" id="1591523">26. Судларга тушунтирилсинки, ФПК 56-моддасининг <a href="/mact/186105#231337">биринчи қисмида</a> назарда тутилган суд исботлаш воситасининг мустақил шакли бўлган эксперт хулосаси, фуқаролик иши қўзғатилгандан сўнг фақатгина қатъий қонун талабига мувофиқ тайинланган ва ўтказилган суд экспертиза натижалари бўлиши мумкин. Фуқаролик процессуал қонун талабларига риоя қилинмаган, процесс доирасидан ташқарида олинган ҳар қандай бошқа хулосалар эксперт хулосаси мақомига эга бўла олмайди ва судда бундан исботлаш воситаси сифатида фойдаланилиши мумкин эмас, бошқа фуқаролик, хўжалик, жиноят ва маъмурий иши бўйича қонуний тартибда олинган экспертиза хулосалари бундан мустасно.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1591524" id="1591524">Эксперт хулосаси суд учун олдиндан белгиланган кучга эга эмас ва иш бўйича бошқа далилларнинг йиғиндиси билан баҳоланиши лозим.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1591525" id="1591525">Суднинг экспертиза хулосасига қўшилмаганлиги суд қарорида асослантирилиши шарт.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1591526" id="1591526">Эксперт тадқиқоти объектини талаб қилиб олиш, суднинг эксперт ихтиёрига қўшимча материалларни тақдим қилиш таклифи ишда иштирок этувчи ҳар бир шахснинг ўзлари асос қилиб кўрсатаётган факт ва ҳолатларни исботлаш мажбуриятлари билан бевосита боғлиқ.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1591527" id="1591527">Тарафнинг узрсиз сабабларга кўра тадқиқот предметини экспертга топширишдан ёки экспертиза ўтказишда шахсан иштирок этишдан бош тортиши, низолашилаётган хулосага нисбатан қарама-қарши хулосага асос борлигидан гувоҳлик беради.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1591528" id="1591528">Шунга кўра, қайси тараф узрсиз сабабларга кўра экспертизадан бўйин товлаётганлигига, шунингдек, бу ҳолат у учун қандай аҳамиятга эга эканлигига қараб, суд экспертиза тайинлаш билан аниқланадиган фактни белгилаши ёки рад қилиши мумкин. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1591529" id="1591529">27. Судларга тушунтирилсинки, мутахассиснинг фикри ФПКнинг 56-моддаси <a href="/mact/186105#231337">биринчи қисмида</a> назарда тутилган исботлаш воситалари доирасига кирмайди, шунга кўра суд томонидан бошқа далиллар йиғиндиси билан баҳоланиши лозим.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1591530" id="1591530">28. Зарур бўлган исботлаш воситаларининг доираси томонларнинг арз қилган талаб ва эътирозлари табиатини инобатга олган ҳолда аниқланади. Бунда судлар ҳар бир тоифа фуқаролик иши бўйича турли исботлаш воситалари мавжудлигини эътиборга олишлари лозим. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1591531" id="1591531">Хусусан: </div></div><div class="INDEXES_ON_REF" style="display:none"><label id="s5987"></label><div name="onLBC1591532" id="onLBC1591532">[<b>ОКОЗ:</b><div id="LBC6379"><span class="iorRN">1.</span><span class="iorVal">05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.22.00 Меҳнат шартномаси (контракти)нинг бекор қилиниши / 05.02.22.02 Меҳнат шартномаси (контракт)ни иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш;</span></div><div id="LBC6467"><span class="iorRN">2.</span><span class="iorVal">05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.11.00.00 Меҳнат низолари / 05.11.01.00 Якка тартибдаги меҳнат низолари]</span></div></div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1591532" id="1591532">а) меҳнат шартномаси иш берувчи ташаббуси билан бекор қилинган шахсларни ишга тиклаш тўғрисидаги низоларга оид ишлар бўйича:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1591533" id="1591533">ишга қабул қилиш, ўтказиш ва бўшатиш тўғрисидаги буйруқ нусхалари, касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимлар бошқа вакиллик органининг олдиндан розилигини олиш назарда тутилган бўлса, маъмуриятнинг шу мазмундаги вакиллик касаба уюшмаси органига қилган тегишли илтимосномаси нусхаси; (Меҳнат кодексининг <a href="/mact/142859#143717">101-моддаси</a>), касаба уюшмаси қўмитасининг ишдан бўшатишга розилик бериш тўғрисидаги қарори ва баёни нусхаси, даъвогарнинг ўртача иш ҳақи тўғрисида маълумот ва бошқалар. Бунда бошқа исботлаш воситаларига бўлган эҳтиёж ишдан бўшатиш асосларига боғлиқлигини назарда тутиш лозим. Чунончи, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинган шахсларнинг ишга тиклаш тўғрисидаги ишлар бўйича (Меҳнат кодексининг 100-моддаси иккинчи қисмининг <a href="/mact/142859#143705">биринчи банди</a>) — ходимлар сони (штати) жадвалидан кўчирма (ишдан бўшатилгунга қадар ва бўшатилгандан сўнг), штатлар ёки ходимлар сонини қисқартириш тўғрисидаги ҳужжатлар, даъвогарнинг иш фаолияти тўғрисида тавсифнома; Меҳнат кодексининг 103-моддасига асосан даъвогарни ишда қолдириш учун имтиёзли ҳуқуққа эга бўлиши учун асос бўлиб хизмат қиладиган маълумотларни ўз ичига олувчи материаллар ҳамда даъвогарнинг бошқа ишга ўтказишга рози эмаслиги ёки маъмуриятнинг ходимни унинг розилиги билан бошқа ишга ўтказиш имконияти йўқлигини тасдиқловчи бошқа далиллар; ходимнинг ишдан озод қилиш тўғрисида камида 2 ой олдин огоҳлантирилганлиги ҳақидаги маълумотлар; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1591534" id="1591534">Меҳнат кодексининг 100-моддаси иккинчи қисми <a href="/mact/142859#143707">учинчи банди</a> бўйича ходимни ўз меҳнат вазифаларини мунтазам равишда бузганлиги учун меҳнат шартномаси бекор қилинган шахсни ишга тиклаш тўғрисида, «а» хатбошида санаб ўтилган далиллардан ташқари, — интизомий чораларни қўллаш (буйруқлар, меҳнат жамоасининг қарори нусхалари ва ҳ.к.) тўғрисидаги ҳужжатлар, шунингдек ушбу интизомий жазо беришга асос бўлган материаллар (тушунтириш хатлари, билдирги, ахборот хатлари).</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1591535" id="1591535">ФПКнинг <a href="/mact/186105#231339">57-моддасида</a> кўрсатилган қоидадан истисно тариқасида Меҳнат кодексининг <a href="/mact/142859#144331">111-моддаси</a> талабига кўра, меҳнат шартномаси бекор қилинишининг ёки бошқа ишга ўтказишнинг асослилигини исботлаб бериш мажбурияти иш берувчига юклатилишини судлар назарда тутишлари лозим;</div></div><div class="INDEXES_ON_REF" style="display:none"><label id="s5987"></label><div name="onLBC1591536" id="onLBC1591536">[<b>ОКОЗ:</b><div id="LBC6379"><span class="iorRN">1.</span><span class="iorVal">05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.22.00 Меҳнат шартномаси (контракти)нинг бекор қилиниши / 05.02.22.02 Меҳнат шартномаси (контракт)ни иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш;</span></div><div id="LBC6467"><span class="iorRN">2.</span><span class="iorVal">05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.11.00.00 Меҳнат низолари / 05.11.01.00 Якка тартибдаги меҳнат низолари]</span></div></div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1591536" id="1591536">б) меҳнат шартномаси ходимнинг ташаббуси билан бекор қилинган ёки бошқа ишга ўтказилган шахсларни ишга тиклаш тўғрисидаги низоларга оид ишларни кўриб чиқишда:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1591537" id="1591537">ишга қабул қилиш, ўтказиш, меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқ нусхалари, ходимнинг ўртача иш ҳақи тўғрисида маълумот (ўтказилган тақдирда — ўтказишга қадар ва ўтказилгандан кейинги иш ҳақи тўғрисида маълумот) ва бошқалар;</div></div><div class="INDEXES_ON_REF" style="display:none"><label id="s5987"></label><div name="onLBC1591538" id="onLBC1591538">[<b>ОКОЗ:</b><div id="LBC6442"><span class="iorRN">1.</span><span class="iorVal">05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.06.00.00 Меҳнат шартномаси тарафларининг моддий жавобгарлиги / 05.06.03.00 Иш берувчига етказилган зарар учун ходимнинг моддий жавобгарлиги / 05.06.03.08 Зарарни қоплаш тартиби;</span></div><div id="LBC6467"><span class="iorRN">2.</span><span class="iorVal">05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.11.00.00 Меҳнат низолари / 05.11.01.00 Якка тартибдаги меҳнат низолари]</span></div></div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1591538" id="1591538">в) ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини бажариш вақтида корхона, муассаса, ташкилотга етказган зарарни ундириб бериш тўғрисидаги низоларга оид ишлар бўйича: </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1591539" id="1591539">жавобгарнинг меҳнат вазифаларини аниқлаб берувчи мансаб йўриқномаси, етказилган зарар ва уни миқдорини тасдиқловчи далиллар, жавобгарнинг иш ҳақи, оилавий ва моддий аҳволи тўғрисидаги маълумотлар, етказилган зарарни тўлиқ ундириб бериш тўғрисидаги даъво бўйича эса, булардан ташқари, моддий жавобгарлик ҳақидаги шартнома нусхаси, солиштирма жадвал, тафтиш далолатномалари, юк хати, ҳукм нусхаси ва бошқалар;</div></div><div class="INDEXES_ON_REF" style="display:none"><label id="s5987"></label><div name="onLBC1591540" id="onLBC1591540">[<b>ОКОЗ:</b><div id="LBC6325"><span class="iorRN">1.</span><span class="iorVal">04.00.00.00 Оила қонунчилиги / 04.04.00.00 Ота-оналар ва болаларнинг ҳамда бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари. Алимент мажбуриятлари / 04.04.01.00 Оила аъзолари ва бошқа шахсларнинг алимент мажбуриятлари;</span></div><div id="LBC6328"><span class="iorRN">2.</span><span class="iorVal">04.00.00.00 Оила қонунчилиги / 04.04.00.00 Ота-оналар ва болаларнинг ҳамда бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари. Алимент мажбуриятлари / 04.04.04.00 Ота-оналар ҳуқуқ ва мажбуриятлари]</span></div></div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1591540" id="1591540">г) оила ва никоҳ муносабатларидан келиб чиқадиган низоларга оид ишлар бўйича: </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1591541" id="1591541">болаларни таъминлаш учун ота-онасидан маблағ ундириш тўғрисида — болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхалари, болаларни даъвогарнинг қарамоғида эканлиги ҳақида яшаш жойидан маълумотнома, жавобгарнинг иш жойидан унинг иш ҳақи тўғрисидаги ва ундан бошқалар фойдасига алимент ёки зарарни қоплаш учун пул ундириш ҳолатлари тўғрисида маълумотнома; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1591542" id="1591542">болаларни ота-оналардан бирининг қарамоғидан иккинчисининг қарамоғига олиб бериш ёки болаларни қайтариш тўғрисида — ота-оналар ҳар бирининг яшаш ва маиший шароитларини кўздан кечириш далолатномалари, васийлик ва ҳомийлик органи хулосаси, ота-оналарнинг болаларга бўлган муносабатларини тавсифлаб берувчи ҳамда ота-оналар иш ва яшаш жойидан хулқ-атвори ҳақидаги маълумотлар;</div></div><div class="INDEXES_ON_REF" style="display:none"><label id="s5987"></label><div name="onLBC1591543" id="onLBC1591543">[<b>ОКОЗ:</b><div id="LBC6791"><span class="iorRN">1.</span><span class="iorVal">08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.05.00.00 Уй-жой низоларини ҳал қилиш. Уй-жойга оид қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун назорат ва жавобгарлик]</span></div></div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1591543" id="1591543">д) уй-жой низоларига оид фуқаролик ишлари бўйича:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1591544" id="1591544">яшаш майдонини бўлиб бериш тўғрисида — тарафларнинг уй-жойга бўлган ҳуқуқлари тўғрисида ҳужжатлар, шахсий ҳисоб варақаси нусхаси, уй китобидан кўчирма, яшаш уй-жой режаси;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1591545" id="1591545">уй-жой қуриш кооперативининг уйи бўйича турмушдан ажрашган эр-хотиннинг улушларини бўлиш тўғрисида — кооперативга аъзо бўлган вақтни тасдиқловчи ҳужжатлар, улушнинг белгиланган миқдори ва тўланган суммаси, улушли мулк эгаси билан бирга яшовчи оила аъзоларининг таркиби, хонадон режаси, никоҳни рўйхатга олганлик ва бекор қилинганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхалари ва бошқалар.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1591546" id="1591546">Судларнинг эътибори қаратилсинки, юқорида баён этилганларни исботлаш воситаларининг мукаммал рўйхати деб бўлмайди. Шу сабабли бошқа далилларни тақдим этиш зарурияти ҳар бир муайян ишнинг ўзига хос жиҳатларига боғлиқ ҳолда аниқланади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1591547" id="1591547">29. Ҳужжатнинг қалбакилиги ҳақида ишда иштирок этувчи шахслар томонидан берилган арзни текшириш учун суд тегишли экспертиза тайинлаши ёки унинг қалбакилигини аниқлаш учун бошқа далилларни талаб қилиб олиши мумкин. Агар суд ҳужжатнинг қалбаки эканлиги ҳақида хулосага келса, уни далиллар қаторидан чиқаради. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1591548" id="1591548">Агар ҳужжатнинг тўлиқ ёки бир қисми қалбакилиги аниқланган тақдирда, суд ФПК нинг <a href="/mact/186105#231129">19-моддасига</a> мувофиқ, бу ҳақда прокурорга хабар бериши шарт.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1591549" id="1591549">Ишни апелляция инстанциясига кўриш жараёнида ҳужжатнинг қалбакилиги тўғрисида ариза берилган ҳолда, судлар мазкур масалани Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Фуқаролик ишларини апелляция тартибида кўриш амалиёти тўғрисида»ги 2004 йил 21 майдаги 5-сонли қарорининг <a href="/mact/1455241#1455809">20</a> ва <a href="/mact/1455241#1455812">21-бандларида</a> баён қилинган тушунтиришлардан келиб чиқиб ҳал қилиши лозим. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1591552" id="1591552">30. Алоҳида тартибда кўриладиган ишлар ва мулкни рўйхат (арест)дан чиқариш ҳақидаги фуқаролик ишлари бўйича далилларга оид тушунтиришлар тегишлича кейинги ўзгартириш ва қўшимчалар билан тўлдирилган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1991 йил 20 декабрдаги 3-сонли <a href="/mact/1437927">«Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни белгилаш ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»</a>ги ҳамда 1993 йил 16 апрелдаги 13-сонли <a href="/mact/1440212">«Судлар томонидан мулкни рўйхат (арест)дан чиқариш ҳақидаги ишларни кўришда қонунчиликнинг қўлланиши тўғрисида»</a>ги Қарорларида берилганлигига судларнинг эътибори қаратилсин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1591554" id="1591554">31. Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Олий суди, фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар ва вилоят судларига вақти-вақти билан қуйи судлар томонидан фуқаролик ишлар бўйича далилларга оид қонун нормаларини қўллаш бўйича суд амалиётини умумлаштириб, аниқланган хато-камчиликларни бартараф этиш учун чоралар белгилашлари тавсия қилинсин.</div></div><div class="SIGNATURE"><div name="1591559" id="1591559"></div></div><div class="ACT_ESSENTIAL_ELEMENTS"><div name="1591560" id="1591560">Тошкент ш., </div></div><div class="ACT_ESSENTIAL_ELEMENTS"><div name="1591561" id="1591561">2007 йил 2 октябрь,</div></div><div class="ACT_ESSENTIAL_ELEMENTS_NUM"><div name="1591562" id="1591562">11-сон</div></div></div>
        </div>
    </div>
    <div style="display: none;">
<!-- START WWW.UZ TOP-RATING -->
<SCRIPT language="javascript" type="text/javascript">
		<!--
		top_js = "1.0"; top_r = "id=4079&r=" + escape(document.referrer) + "&pg=" + escape(window.location.href); document.cookie = "smart_top=1; path=/"; top_r += "&c=" + (document.cookie ? "Y" : "N")
		//-->
</SCRIPT>
<SCRIPT language="javascript1.1" type="text/javascript">
<!--
		top_js = "1.1"; top_r += "&j=" + (navigator.javaEnabled() ? "Y" : "N")
//-->
</SCRIPT>
<SCRIPT language="javascript1.2" type="text/javascript">
<!--
		top_js = "1.2"; top_r += "&wh=" + screen.width + 'x' + screen.height + "&px=" + (((navigator.appName.substring(0, 3) == "Mic")) ? screen.colorDepth : screen.pixelDepth)
//-->
</SCRIPT>
<SCRIPT language="javascript1.3" type="text/javascript">
<!--
		top_js = "1.3";
//-->
</SCRIPT>
<SCRIPT language="JavaScript" type="text/javascript">
		<!--
		top_rat = "&col=0C57A6&t=ffffff&p=DD7900"; top_r += "&js=" + top_js + ""; document.write('<a href="https://www.uz/rus/toprating/cmd/stat/id/4079" target="_blank"><img src="https://www.uz/plugins/top_rating/count/cnt.png?' + top_r + top_rat + '" width=88 height=31 border=0 alt="Топ рейтинг www.uz"></a>')//-->
</SCRIPT>
<NOSCRIPT>
		<A href="https://www.uz/rus/toprating/cmd/stat/id/4079" target="_blank">
				<img height="31" src="https://www.uz/plugins/top_rating/count/nojs_cnt.png?id=4079&pg=http%3A//lex.uz&col=0C57A6&t=ffffff&p=DD7900" width="88" border="0" alt="Топ рейтинг www.uz">
		</A>
</NOSCRIPT>
<!-- FINISH WWW.UZ TOP-RATING --></div>
</body>
</html>
<script>
    function scrollText(hash) {
        location.href = "#" + hash;
        if (window.location.hash) {
            var y = $(window.location.hash).offset().top - 3;
            window.scrollTo(0, y);
        }
    }
</script>
