ФУҚАРО АВИАЦИЯСИНИНГ «UZBEKISTAN AIRWAYS TECHNICS» АВИАКОРХОНАСИ БАЗАСИДА ҒАРБДА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛГАН САМОЛЁТЛАРГА ТЕХНИК ХИЗМАТ КЎРСАТИШ МАРКАЗИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
(қарорнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 майдаги 224-сонли қарори таҳририда)
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг Ғарбда ишлаб чиқарилган самолётларнинг кенгайиб бораётган паркига техник хизмат кўрсатувчи ўз базасини ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.09 Авиация ишлари ва хизматлар]
Ғарбда ишлаб чиқарилган самолётларга техник хизмат кўрсатиш марказини ташкил этиш бўйича лойиҳа буюртмачиси этиб «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси «Uzbekistan Airways Technics» авиакорхонаси белгиланганлиги;
(1-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 майдаги 224-сонли қарори таҳририда)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.05 Чет эл кредитлари ва заёмлари. Хорижий валютада кредитлар]
лойиҳанинг умумий суммаси 18,80 млн АҚШ доллари бўлган ҳукумат кафолати остидаги хорижий кредитларни уч босқичда, шу жумладан:
лойиҳанинг биринчи босқичини амалга ошириш учун буюртмачи томонидан «Uzbekistan Airways Technics» авиакорхонаси базасида ташкил этилаётган Ғарбда ишлаб чиқарилган самолётларга техник хизмат кўрсатиш марказини жиҳозлаш ва техник қўллаб-қувватлаш учун «Люфтганза Техник» ва «Гидро-Гератебау» компаниялари (Германия) билан умумий суммаси 5,00 млн АҚШ доллари бўлган контрактлар тузилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
(1-банднинг еттинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 майдаги 224-сонли қарори таҳририда)
2. Белгилансинки, тузилган контрактларни биринчи босқичда маблағ билан таъминлаш қуйидагича амалга оширилади:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.05 Чет эл кредитлари ва заёмлари. Хорижий валютада кредитлар]
контрактлар қийматининг 0,75 млн АҚШ долларини ташкил этадиган 15 фоизи «KFW» (Германия) банки маблағларини қайта молиялаштириш йўли билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки кредити ҳисобига, шу жумладан:
«Люфтганза Техник» компанияси билан тузилган контракт бўйича — 0,56 млн АҚШ доллари;
«Гидро-Гератебау» компанияси билан тузилган контракт бўйича — 0,19 млн АҚШ доллари;
контрактлар қийматининг 4,25 млн АҚШ долларини ташкил этадиган 85 фоизи «Гермес» (Германия) жамияти суғурта қопламаси остида «KFW» банки маблағларини қайта молиялаштириш йўли билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки кредити ҳисобига, шу жумладан:
«Люфтганза Техник» компанияси билан тузилган контракт бўйича — 3,17 млн АҚШ доллари;
«Гидро-Гератебау» компанияси билан тузилган контракт бўйича — 1,08 млн АҚШ доллари.
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки:
«Uzbekistan Airways Technics» авиакорхонаси билан биргаликда лойиҳанинг иккинчи ва учинчи босқичларини маблағ билан таъминлаш схемасини лойиҳадаги қувватларни ишга туширишга мувофиқ муддатларда ишлаб чиқсин;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.05 Чет эл кредитлари ва заёмлари. Хорижий валютада кредитлар]
бир ой муддатда кредит битимларини тузсин ва биринчи босқич бўйича «Uzbekistan Airways Technics» авиакорхонасига «KFW» банки маблағларини қайта молиялаштиришни таъминласин.
(3-банднинг иккинчи-учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 майдаги 224-сонли қарори таҳририда)
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.06.00 Чет эллик инвесторларга кафолатлар]
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазири мазкур лойиҳа учун жалб қилинадиган кредитлар бўйича: хорижий банкка — Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки мажбуриятлари бўйича ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига — «Uzbekistan Airways Technics» авиакорхонаси мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан кафолатлар беришга вакил қилинсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 майдаги 224-сонли қарори таҳририда)
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолатлари юзасидан хорижий банк учун мақбул бўлган шакл бўйича юридик хулосани белгиланган тартибда расмийлаштирсин.
6. Белгилансинки, асосий қарз, фоизлар, воситачилик ҳақлари ва кредитга хизмат кўрсатиш бўйича бошқа харажатларни тўлаш кредит битимлари шартларига мувофиқ «Uzbekistan Airways Technics» авиакорхонаси хўжалик фаолияти ҳисобига 1 ва 2-иловаларга мувофиқ амалга оширилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 майдаги 224-сонли қарори таҳририда)
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Л.А. Ахметов ва Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1999 йил 30 октябрь,
483-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 октябрдаги 483-сон қарорига 1-ИЛОВА
«Uzbekistan Airways Technics» авиакорхонаси билан «Люфганза Техник» ва «Гидро- Гератебау» (Германия) фирмалари ўртасидаги контракт қийматининг 15 фоизини тўлаш учун Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан қайта молиялаштириладиган «KFW» банки кредитини тўлаш прогноз жадвали
(1-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 майдаги 224-сонли қарори таҳририда)
Кредит суммаси
—
750 000 АҚШ доллари
Кредитнинг фоиз ставкаси
—
Либор+2 % («Ўзмиллийбанк»нинг маржасини ҳисобга олган ҳолда)
Кредитни тўлаш муддати
—
2 йил
Мажбурият учун воситачилик ҳақи
—
йиллик фойданинг 0,25 %
Ташкил этиш учун воситачилик ҳақи
—
кредит суммасининг 0,75 %
АҚШ долларида
Йиллар
Ҳаммаси
1999
2000
2001
2002
2003
2004
2005
2006
Асосий қарз
0
187 500
3750 00
187 500
0
0
0
0
750 000
Фоизлар
0
52 393
35 408
7 035
0
0
0
0
94 836
Воситачилик ҳақлари
5 781
0
0
0
0
0
0
0
5 781
Жами
57 81
239 893
410 408
194 535
0
0
0
0
850 617
Изоҳ: Кўрсаткичлар Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки билан «KFW» (Германия) банки ўртасида кредит шартномалари тузилгандан сўнг аниқлаштирилади ва тўлов санасидаги Либор ставкаси даражасига боғлиқ бўлади.
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 октябрдаги 483-сон қарорига 2-ИЛОВА
«Uzbekistan Airways Technics» авиакорхонаси билан «Люфганза Техник» ва «Гидро- Гератебау» (Германия) фирмалари ўртасидаги контракт қийматининг 85 фоизини тўлаш учун Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан қайта молиялаштириладиган «KFW» банкининг «Гермес» жамияти суғурта қопламаси остидаги кредитини тўлаш прогноз жадвали
(2-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 майдаги 224-сонли қарори таҳририда)
Кредит суммаси
—
4 250 000 АҚШ доллари
Кредитнинг фоиз ставкаси
—
Либор+1% («Ўзмиллийбанк»нинг 0,5 % маржасини ҳисобга олган ҳолда)
Кредитни тўлаш муддати
—
5 йил
Мажбурият учун воситачилик ҳақи
—
йиллик фойданинг 0,25 %
Ташкил этиш учун воситачилик ҳақи
—
кредит суммасининг 0,125 %
АҚШ долларида
Тўлов номи
Йиллар
Ҳаммаси
1999
2000
2001
2002
2003
2004
2005
Асосий қарз
0
0
850 000
850 000
850 000
850 000
850 000
4 250 000
Фоизлар
20 721
186 488
146 398
176 462
129 600
82 696
35 275
777 640
Воситачилик ҳақлари
7 697
1 830
0
0
0
0
0
9 527
Жами
28 418
188 318
996 398
1 026 462
979 600
932 696
885 275
5 037 167
Изоҳ: Кўрсаткичлар Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки билан «KFW» (Германия) банки ўртасида кредит шартномалари тузилгандан сўнг аниқлаштирилади ва тўлов санасидаги Либор ставкаси даражасига боғлиқ бўлади.