Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон — Словакия ҳукуматлараро комиссиясини ташкил этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Словакия Республикаси ўртасидаги Битимни амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ҳукуматлараро комиссиянинг Ўзбекистонга оид қисми
иловага мувофиқ таркибида тасдиқлансин.
республика вазирликлари, идоралари ва ташкилотларининг Словакия Республикаси билан савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорликни ривожлантиришга оид фаолиятини мувофиқлаштириш функцияларини бажариш ҳукуматлараро комиссияга;
савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия котибияти функцияларини бажариш Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигига юклансин.
3. Савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия Словакия томони билан келишган ҳолда 1998 йил май ойининг иккинчи ўн кунлигида Тошкент шаҳрида савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи йиғилишини ўтказсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаментига юклансин.