1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.01.00 Марказий банк, унинг таркибий бўлинмалари ва муассасалари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.23.00.00 Бошқа кредит муассасалари / 07.23.01.00 Кредит уюшмалари;
4.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.23.00.00 Бошқа кредит муассасалари / 07.23.02.00 Ломбардлар;
5.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.23.00.00 Бошқа кредит муассасалари / 07.23.03.00 Бошқа кредит ташкилотлари;
6.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.30.00.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш / 07.30.01.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишга қаратилган чоралар]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
ЖИНОИЙ ФАОЛИЯТДАН ОЛИНГАН ДАРОМАДЛАРНИ ЛЕГАЛЛАШТИРИШГА ВА ТЕРРОРИЗМНИ МОЛИЯЛАШТИРИШГА ҚАРШИ КУРАШИШГА ОИД ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ ТАЛАБЛАРИНИ БУЗГАНЛИКЛАРИ УЧУН ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ, КРЕДИТ УЮШМАЛАРИ, МИКРОКРЕДИТ ТАШКИЛОТЛАРИ ВА ЛОМБАРДЛАРГА НИСБАТАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ ТОМОНИДАН ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ЧОРАЛАР ВА САНКЦИЯЛАР ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 4 сентябрдаги 13/9-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3282, 16.09.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
1. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишга оид қонун ҳужжатлари талабларини бузганликлари учун тижорат банклари, кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари ва ломбардларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қўлланиладиган чоралар ва санкциялар тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 29 декабрь,
39/1-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 29 декабрдаги 39/1-сонли қарорига ИЛОВА
Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишга оид қонун ҳужжатлари талабларини бузганликлари учун тижорат банклари, кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари ва ломбардларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қўлланиладиган чоралар ва санкциялар тўғрисида
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 54-модда) ҳамда «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 й., 9-сон, 160-модда) қонунларига мувофиқ тижорат банклари, кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги аниқланган тақдирда, уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (бундан кейинги ўринларда Марказий банк деб юритилади) томонидан қўлланиладиган чоралар ва санкцияларни белгилайди.
1. Марказий банк ушбу Низомга мувофиқ жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузилишига йўл қўйган тижорат банклари, кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари ва ломбардларга нисбатан чора ва санкцияларни қўллайди.
II. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлиги учун тижорат банкларига нисбатан қўлланиладиган чоралар ва санкциялар
тижорат банкига аниқланган камчиликларни бартараф этиш тўғрисида тегишли кўрсатма йўллаш;
тижорат банки устав капиталининг белгиланган энг кам миқдорининг бир фоизигача бўлган миқдорда жарима ундириш ҳуқуқига эга.
3. Камчиликларни бартараф этиш тўғрисидаги Марказий банкнинг кўрсатмаларини бажармаган, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини қўпол равишда ёки мунтазам равишда (бир йил мобайнида икки ва ундан ортиқ маротаба) бузган тижорат банкига нисбатан Марказий банк:
ушбу тижорат банки (филиали) раҳбари, шунингдек, унинг ички назорат хизмати раҳбари ва масъул ходимларини алмаштиришни талаб қилиш;
банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияда ва хорижий валютадаги операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияда кўрсатилган айрим операцияларни ўтказишни бир йилгача бўлган муддатга тўхтатиб қўйиш;
банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни ва хорижий валютадаги операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни чақириб олишгача бўлган чораларни қўллашга ҳақлидир.
III. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлиги учун кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари ва ломбардларга нисбатан қўлланиладиган чоралар ва санкциялар
кредит уюшмаси ва микрокредит ташкилотидан мос равишда кредит уюшмаси ва мирокредит ташкилоти устав капиталининг белгиланган энг кам миқдорининг бир фоизигача бўлган миқдорида жарима ундириш;
5. Марказий банкнинг камчиликларни бартараф этиш тўғрисидаги кўрсатмаларини бажармаган, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини қўпол равишда ёки мунтазам равишда (бир йил мобайнида икки ва ундан ортиқ маротаба) бузган кредит уюшмаси, микрокредит ташкилоти ва ломбардга нисбатан Марказий банк:
ушбу кредит уюшмаси, микрокредит ташкилоти ва ломбард раҳбари, шунингдек, уларнинг ички назорат хизмати раҳбари ва масъул ходимларини алмаштиришни талаб қилиш;
кредит уюшмаси, микрокредит ташкилоти ва ломбард фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияда кўрсатилган айрим операцияларни ўтказишни тўхтатиб қўйиш;
кредит уюшмаси, микрокредит ташкилоти ва ломбард фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни чақириб олишгача бўлган чораларни қўллашга ҳақлидир.
7. Тижорат банклари, кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари ва ломбардларга фаолиятни амалга ошириш учун берилган лицензияни тўхтатиб қўйиш ва чақириб олиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Марказий банк Бошқарувининг қарорига асосан амалга оширилади.