Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Халқаро туризмни янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 1999 йил 1 январдан бошлаб:
«Бакри Инвестиндо» (Индонезия) компаниясининг «Ле Меридиан» меҳмонхона комплекси ва «Буиг» (Франция) компанияси томонидан Тошкент шаҳрида янги қурилган меҳмонхона меҳмонхона хизматлари бўйича уч йил муддатга қўшилган қиймат солиғи тўлашдан;
«Бакри Инвестиндо» компаниясининг «Ле Меридиан» меҳмонхона комплекси меҳмонхонани реконструкция қилиш ва бутлаш учун олиб келинадиган асбоб-ускуналар ва материаллар учун 2000 йил 1 январгача қўшилган қиймат солиғи тўлашдан озод этилсин.
2. «Бакри Инвестиндо» компаниясининг «Ле Меридиан» меҳмонхона комплексининг кўрсатилган хизматлар учун қўшилган қиймат солиғи бўйича 1999 йил 1 январдаги ҳолатига кўра бюджет олдидаги мавжуд қарздорлиги 18 ой муддатга кечиктирилсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Б.С. Ҳамидов ва Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.